Қарши давлат университети


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 393 Kb.
bet7/16
Sana15.06.2023
Hajmi393 Kb.
#1477686
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
автореф 10.05.2023

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳасидаги тарихий ёдгорликларнинг ўрганилиши, таъмирланиши ва тикланиши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, Қашқадарё вилоятида жойлашган тарихий-меъморий ёдгорликларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини ташкил этилганлигининг ҳолати ва бу соҳада амалга оширилган тадбирлар ва улар эришган ютуқларга оид маълумотлардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрасатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йилнинг 16 декабрдаги 02-31-2088-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни сақлаш ва унинг тарғиботини амалга оширишга, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилган.
Қашқадарё воҳаси ҳудудида жойлашган тарихий-меъморий ёдгорликларининг қурилиши, зиёратгоҳ, мақбара ва масжидларнинг таъмирланиш тарихи, уларнинг жойлашув ўрни, уларни обод қилиниши ва уларда туризмни ривожлантириш имкониятлари, вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва хулосалардан Маданий мерос агентлиги томонидан фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2023 йилнинг 17 январидаги 04-20/124-сонли маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда тарихий-маданий мерос объектларига саёҳатчи ва зиёратчиларни жалб қилиш, зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-назарий конференцияларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари жами …. та нашр қилинган ишларда, жумладан, ОАК рўйхатидан ўрин олган республика, шунингдек, хориж журналларида чоп этилган 8 та мақола ҳамда 4 та илмий тўплам ва конференция материалларида ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, тадқиқот қисми 138 бетни ташкил этади.



Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling