Қарши давлат университети
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат
Download 393 Kb.
|
автореф 10.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
– мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихий-меъморий ёдгорликлари тарихини ёритиш ва таъмирлаш жараёнларини ўрганишда ушбу диссертация натижаларининг назарий-услубий аҳамияти кўрсатиб берилган; – тарихий-маданий мерос ёдгорликларининг тарихини ўрганиш учун зарур бўлган шарт-шароитлари аниқланиб, қайта реконструкция қилиш учун таклифлар ишлаб чиқилган. – диссертацияда баён этилган тарихий воқелик, қайд этилган таклифлар, ишлаб чиқилган хулосалар натижасида Ўзбекистон тарихининг мустақиллик даврига оид янги илмий далиллар аниқланиб, Қашқадарё вилояти ҳудудида бунёд этилган тарихий обидалар ва қадамжоларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти исботлаб берилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда замонавий тарих фанида эътироф этилган ёндашув ва усулларнинг қўлланилганлиги, тадқиқот давомида бевосита муаммога дахлдор бўлган бирламчи моддий маданият манбаларига бағишланган адабиётлардан фойдаланилганлиги, архив манбаларига эътибор берилганлиги, концептуал ва илмий асосга эга хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани ҳамда тадқиқот жараёнида олинган натижаларнинг ваколатли давлат тузилмалари томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. Шунингдек, тадқиқот натижаларининг ёш авлодда тарихий-маданий меросга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириши, ҳал этилган вазифаларнинг тадқиқот мақсади ва илмий фаразига мослиги ҳамда таълим жараёнида кутилган натижаларни кафолатлай олганлиги каби ҳолатлар билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. – тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундаки, мустақиллик йилларида Қашқадарё вилояти ҳудудидаги маданий мерос объектларини қайта таъмирлаш, ҳисобга олиш, консервация ва реконструкция қилиш каби жараёнларнинг тарихийлик нуқтаи назаридан холислик ва тизимлилик тамойиллари асосида ўрганилиши ҳамда фанлараро ёндашувлар, хусусан, тарих, археология ва меъморчилик фанлари методлари асосида ёритилиши Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихини тадқиқ этишда ва соҳага оид билимларни мустаҳкамлашда қўлланилиши мумкин бўлган назарий-услубий жиҳатлар билан изоҳланади; – тадқиқот натижалари ва диссертацияда умумлаштирилган маълумотлар ўрта умумтаълим мактаб, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари ҳамда олий ўқув юрти талабалари учун маданий ёдгорликлар ва уларнинг таъмирланиш тарихи, археологияси ва меъморчилигига оид билимларни мустаҳкамлашда ва ўқув қўлланмалар, дарсликларни бойитишда, малака ошириш курсларида семинар-тренинглар ташкил этишда, шунингдек, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишда амалий аҳамиятга эга. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling