Қарши давлат университети
Download 393 Kb.
|
автореф 10.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қашқадарё воҳасидаги тарихий-меъморий ёдгорликларнинг ўрганилиши, таъмирланиши ва қайта тиклаш жараёни асосий йўналишларини тарихий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: – Совет даврида Ўзбекистондаги маданий мерос объектларига бўлган муносабатни ёритиш; – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда маданий мерос объектларига бўлган муносабатнинг тубдан ўзгаришини асослаш; – Қарши шаҳридаги маданий мерос объектларининг таъмирланиши ва уларда қайта тиклаш ишларининг олиб борилишини кўрсатиш; – Шаҳрисабз тарихий-меъморий обидаларини таъмирлаш ва қайта тиклаш жараёнини очиб бериш; – Қашқадарё вилоятидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларни таъмирлаш ва тиклаш тадбирларини таҳлил этиш; – вилоят ҳудудидаги тарихий масжидларда амалга оширилган тиклаш ва таъмирлаш ишлари ҳолатини кўрсатиб бериш. Тадқиқотнинг объекти сифатида мустақиллик йилларида Қашқадарё вилояти ҳудудидаги тарихий-меъморий мерос объектларининг таъмирланиши ва қайта тиклаш жараёнлари олинган. Тадқиқотнинг предметини Қашқадарё вилояти ҳудудидаги масжид, мадраса, зиёратгоҳ ва бошқа тарихий-меъморий объектлар таъмирланишининг асосий йўналишлари ва бу жараёнларнинг таҳлили ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот ишида тарихи фанида кенг қўлланиладиган тарихийлик тамойили, хронологик ва тизимли ёндашув, архив материалларининг илмий-қиёсий таҳлили, оғзаки тарих, масалага илмий ёндашув каби илмий-тадқиқот усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: – Қашқадарё вилоятининг, айниқса Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари тарихий-меъморий ёдгорликларининг таснифи, географик жойлашуви, шунингдек, таъмирга муҳтож бўлиб қолган айрим обидаларнинг таъмирланиш усуллари ва ушбу жараён билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар очиб берилган; – мустақиллик йилларида Қашқадарё воҳасидаги тарихий-маданий ёдгорликларни қайта таъмирлаш ишларининг маҳаллий ва хорижий тажрибаси ва муаммолари Қашқадарё вилояти тарихий-меъморий ёдгорликлари мисолида баён қилинган; – Қашқадарё вилоятида зиёрат объектларининг таъмирланишида меъморчилик ва шаҳарсозлик соҳасида олиб борилган амалий тажрибалар комплекс тарзда ўрганилиб, ўзига хос безак ва ганчкорлик усулларининг мавжудлиги исботланган; – зиёратгоҳлар ва масжидлар таъмирланиши ва обод қилинишида давлат муассасалари билан бирга маҳаллий аҳоли ва ҳомийларнинг иштироки ва ташаббуслари тарихий далиллар ва оғзаки тарих маълумотлари асосида ўрганилиб, уларнинг ҳар бир тарихий обидадаги ҳиссаси, шунингдек, маданий мерос объектларининг шаҳарсозликдаги ўрни ва роли далилланган. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling