Кўп машинали ҳисоблаш комплекси
Кўп машинали ҳисоблаш комплекси - қатор ўрнатилган ҳисоблаш
машиналари гурухи бўлиб, махсус туташтирувчи восита ёрдамида бирлаштирилган.
Улар биргаликда ягона ахборот жараёнини бажаради.
Кўп машинали ҳисоблаш комплекси қуйидапгча бўлиши мумкин:
• локал-компьютерлар битта бинода ўрнатилган шароитда ўзаро алоқа учун
махсус асбоб-ускуна ва алоҳида алоқа канали талаб қилмайди;
• масофали (дистанцион) - комплекснинг айрим компьютерлари марказий ЭҲМдан
маълум масофада ўрнатилган бўлади ва бу маълумотларни узатиш учун телефон
алоқа каналларидан фойдаланилади.
1-
мисол. Ахборотларни пакетли қайта ишлаш режимини таъминловчи
мэйнфрейм туридаги ЭҲМга боғловчи қурилма ёрдамида мини ЭҲМ уланган. ҳар
икки ЭҲМ битта машина залида турибди. Мини ЭҲМ кейинчалик минфреймдаги
мураккаб масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотларни тайёрлайди ва
олдиндан қайта ишлаб чиқади. Бу кўп машинали локал комплекс саналади.
2-
мисол. Қайта ишланишга келадиган масалаларни қайта тақсимлаш учун
комплексга учта ЭҲМ бирлаштирилган. Улардан бири диспетчерлик вазифасини
бажаради ва қайта ишловчи қолган иккита ЭҲМдан бирининг бандлигига кўра
масалалар тақсимланади. Бу локал кўп машинали комплекс.
3-
мисол. ЭҲМ айрим минтакалар бўйича жойлаштириш - йиғади, уларни
олдиндан қайта ишлаб чиқади ва кейинчалик фойдаланиш учун телефон алоқа
канали орқали марказий ЭҲМга узатади. Бу масофали кўп машинали комплекс.
Компьютер (ҳисоблаш) тармоги – бу, маълумотларни тақсимлаб қайта ишлаш
талабларини қондирувчи ягона тизимга алоқа канали ёрдамида уланган
компьютерлар ва терминаллар жамланмасидир.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |