Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Ҳисоблаш тармоғининг таснифи


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Ҳисоблаш тармоғининг таснифи 
Абонент тизимининг худудий жойлашувига кўра ҳисоблаш тармоғини учта 
асосий синфга бўлиш мумкин: 
• глобал тармоқлар (WAN - Wide Area Network); 
• минтакавий тармоқлар (MAN - Memropolitan Area Network); 
• локал тармоқлар (WAN - Local Area Network). 
Глобал ҳисоблаш тармоғи турли мамлакатларда, турли қитъаларда 
жойлашган абонентларни бирлаштиради. Абонентлар ўртасидаги ўзаро алоқа 
телефон тармоғи, радио-алоқа ва йулдош орқали алоқа тизими базасида амалга 
оширилади. Глобал ҳисоблаш тармоғи барча инсониятнинг ахборот ресурсларини 
бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини хал этади. 
Регионал (минтакавий) тармоқлар бир-биридан маълум бир масофада 
жойлашган абонентларни боғлайди. У алоҳида мамлакатнинг катта шахридаги
иқтисодий минтакадаги абонентларни ўз ичига олади. Минтақавий ҳисоблаш 
тармоғининг абонентлари орасидаги масофа ўнлаб, юзлаб км ни ташкил қилади. 
Локал ҳисоблаш тармоғи унча катта бўлмаган худудда жойлашган 
абонентларни бирлаштиради. Ҳозирда локал ҳисоблаш тармоғи тарқалган худудда 
аниқ чегара йўқ. Одатда бундай тармоқ аниқ бир жойга боғланган. Локал ҳисоблаш 


39 
тармоғига мансуб синфга алоҳида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар 
тармоғи киради. Бундай тармоқ 2-2,5 км худудни қамраб олади. 
Глобал, минтакавий (регионал), локал ҳисоблаш тармоқлари кўп тармоқли 
иерархияни ташкил этади. Улар улкан ахборот тўпламини қайта ишловчи кучли 
иқтисодий воситани яратиб, чексиз ахборот ресурсига кириш имконини беради.
Локал ҳисоблаш тармоғи минтакавий тармоқ таркибига компонент сифатида 
кириши мумкин. Минтакавий тармоқ глобал тармоққа кириши ва нихоят, глобал 
тармоқ мураккаб тузилмани ташкил этиши мумкин. 
Мисол. INTERNET компьютер тармоғи машхур глобал тармоқ ҳисобланади. 
Унинг таркибига кўпгина эркин бирлашган тармоқлар киради. INTERNETra кирувчи 
ҳар бир тармоқ ичида аниқ алоқа тузилмаси ва маълум бошқарув таркиби мавжуд 
INTERNET 
ичида маълум бир фойдаланувчи учун турли тармоқлар ўртасидаги 
бирлашиш тузилмаси ва усуллари хеч қанақа ахамиятга эга эмас. 
Хозирдаги кунда ҳар қандай бошқарув тизимининг ажралмас унсури бўлиб 
қолган шахсий компьютерлар локал ҳисоблаш тармоғи яратиш борасида шов-шувга 
сабаб бўлмокда. Бу хам ўз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб 
чиқиш заруриятини келтириб чиқарди. 
Шахсий компьютерлар фан ва техника, ишлаб чиқаришнинг турли 
тармоқларида қўллаш амалиёти шуни кўрсатдики, ҳисоблаш техникасини татбиқ 
қилишда алоҳида ШК эмас, балки локал ҳисоблаш тармоқлари кўпрок самара 
беради. 
Ҳар қандай коммуникация тармоғи албатта қуйидаги асосий компонентларни: 
узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, қабул қилиш (приёмникни) ўз ичига 
олади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling