Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқасини бошқариш


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқасини бошқариш 
Ахборот тизимлари компьютер тармоқлари базасида яратилган, у қуйидаги 
вазифалар ечимини хал этади: маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш. 
фойдаланувчининг уларга киришини таъминлаш ва маълумотларни қайта гаплаш 
натижасини узатиш. 
Марказлашган қайта ишлаш тизимида бу вазифаларни марказий ЭҲМ 
(Mainframe, Host) бажаради. Компьютер тармоқлари маълумотларни қайта 
тақсимлаб, қайта ишлашни амалга оширади. Бу холатда маълумотларни қайта 
ишлаш икки объект, мижоз ва сервер ўртасида тақсимланади. 
Мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармоғидан 
фойдаланувчи. 
Мижоз маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қийин ишларни бажариши
файлни ўқиши, маълумотпар базасида ахборот излаш учун серверга сўров 
жўнатиши мумкин. 


42 
Илгаритдан белгиланган сервер мижоздан тушган сўровни бажаради. Сервер 
ҳамма фойдаланадиган маълумотларни сақлайди, ушбу маълумотларга киришни 
ташкил этади ва мижозга маълумотларни беради. 
Мижоз олинган маълумотларни қайта ишлайди ва қайта ишланган 
натижаларни фойдаланувчига қулай кўринишда тақдим этади. Бундай тизимлар 
учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси қабул қилинган. 
Мижоз-сервер архитектурасидан бир даражали локал ҳисоблаш тармоғида, 
шунингдек ажратилган серверли тармоқда фойдаланиш мумкин. 
Бир даражали тармоқ. Бундай тармоқда ишчи станциялар ўзаро таъсирини 
бошқаришнинг ягона маркази йўқ ва маълумотларни сақлаш учун ягона қурилма 
мавжуд эмас. 
Тармоқ операцион тизими барча ишчи станциялар бўйича тарқалган. Ҳар бир 
тармоқ станцияси ҳам мижоз, ҳам сервер вазифасини бажариши мумкин. У бошқа 
ишчи станцияларидан олинган сўровларга хизмат кўрсатиши ва ўз сўровларини 
тармоқка жўнатиши мумкин. Бир даражали тармоқнинг афзаллиги: нархи apзoн ва 
ўта ишончли. 
Бир даражали тармоқнинг камчилиги: 

Тармоқ иш самарадорлигининг станциялар сонига боғлиқлиги: 

тармоқни бошқариш мураккаблиги; 

ахборотни химоялаш қийинлиги; 

станциялар дастурий таъминотини янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги. 
Бу хилдаги тармоқлар LAN tastic. NetWare Lite тармоқ операцион тизим 
базасида кенг қўлланилади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling