Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Ажратилган 
серверли 
тармоқ. 
Ажратилган 
серверли 
тармоқда 
компьютерлардан бири барча ишчи станциялар учун мўлжалланган маълумотларни 
сақлаш, ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро алоқани бошқариш ва бошқа бир қатор 
вазифаларни бажаради. Бундай компьютер одатда тармоқ сервери деб юритилади. 
Унга тармоқ операцион тизими ўрнатилади, яна унга барча тақсимланадиган ташқи 
қурилма -қаттиқ дисклар, принтерлар ва модемлар уланади. 
Ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро таъсир одатда сервер орқали амалга 
оширилади. Марказий қурилма ролини сервер бажаради. Марказлаштирилган 
бошқарув тармоқларида ишчи станциялар ўртасида ахборот алмашув имконияти 
мавжуд. Бунинг учун Netlink дастуридан фойдаланиш мумкин. 
Ажратилган серверли тармоқнинг афзаллиги

Ахборотни химоялашнинг ишончли тизими

Тезкор ҳаракат: 

Ишчи станциялар сонининг чекланмаслиги; 

Биринчи даражали тармоқка нисбатан бошқарувнинг оддийлиги. 
Ажратилган серверли тармоқнинг камчилиги: 

Сервер учун битта компьютер ажратилиши туфайли нархининг қимматлиги: 

Бир даражали (ранг) тармоқка нисбатан кам мослашувчанлиги. 
Ажратилган серверли тармоқлар нисбатан кенг тарқалган компьютер тармоғи 
ҳисобланади. 
Локал ҳисоблаш тармоғининг acocий топологияси 
ЛҲТ таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ҳисоблаш тармоғи ташкил 
этиладиган худудда энг тасодифий холатда жойлашиши мумкин. 
ЛҲТ топологияси - бу тармоқ узеллари бирлашувининг ўртача геометрик 
схемаси. 
Ҳисоблаш тармоқлари топологияси турлича бўлиши мумкин, лекин локал 
ҳисоблаш тармоғи учун учта тур умумий ҳисобланади. Булар: айланма, шинали ва 


43 
юлдузсимон турлардир. Баъзан соддалаштириб айлана, шина, юлдуз деган 
атамалар ишлатилади. Бирок бу атамалар топология тури том маънода айлана. 
тўғри чизикли ёки айнан юлдуз шаклида деган фикрни билдирмайди. 
Ҳар қандай компьютер тармоғини узеллар мажмуи сифатида кўриши мумкин. 
Узел - тармоқнинг узатиш воситасига уланган ҳар қандай қурилма. 
Топология тармоқ узелларини улаш системасини ўрталаштиради. Масалан, 
эллипс ҳам ёпик эгри, ҳам ёпик синиқ чизиқ айланма топологияга, ёпик бўлмаган 
синиқ чизиққа - шина топологияга мансуб. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling