Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Компьютер тармоғининг умумлашган тузилмаси


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Компьютер тармоғининг умумлашган тузилмаси. 
 
Компьютер тармоғи кўп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. 
Компьютер тармоғининг кўп машинали ҳисоблаш комплексидан асосий фарқини 
кўрсатамиз. 
Биринчи фарқ - хажм, ўлчам. Кўп машинали ҳисоблаш комплекси таркибига 
одатда битта бинода жойлашган иккита. кўпи билан учта ЭҲМ киради. Ҳисоблаш 
тармоғи бир-биридан бир неча метрдан тортиб ун, юз ва хатто минг км узокда 
жойлашган ўнлаб, юзлаб ЭҲМ дан иборат бўлиши мумкин. 
Иккничи фарқ - вазифаларнинг ЭҲМлар ўртасида бўлиниши. Агар кўп 
машинали ҳисоблаш комплексида маълумотларни қайта ишлаш, уларни узатиш ва 
тизимни бошқариш битта ЭҲМ да бажарилган бўлса, ҳисоблаш тармоғида бу 
вазифа турли ЭҲМ лар ўртасида тақсимланган. 
Учинчи фарқ - тармоқда ҳисобларни маршрутлаштириш вазифасини хал 
этиш зарурлиги. Тармоқда ҳар бир ЭҲМдан бошқасига ЭҲМларни бир-бири билан 
боғловчи алоқа каналларининг ахволига қараб узатилиши мумкин. 
Ҳисоблаш техникасини, алоқа аппаратуралари ва маълумотларни узатиш 
каналларини битта комплексга бирлаштириш кўп машинали ассоциациянинг ҳар 
бир элементи томонидан ўзига хос талаблар сўрайди, шунингдек махсус 
атамаларнинг шаклланишини талаб қилади. 
Тармоқ абонентлари - тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки 
истеъмол қилувчи объектлар. 
Алоҳида ЭҲМлар, ЭҲМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, рақамли 
дастур орқали бошқариладиган дастгоҳлар ва хоказо абонент бўлиши мумкин. Ҳар 
қандай абонент тармоғи станцияга уланган. 
Станция - ахборот узатиш еа қабул қилиш билан боғлик вазифаларни 
бажарувчи аппаратура. 
Абонент ва станция мажмуини абонент тизими деб аташ қабул қилинган. 
Абонентларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак. 
Узатувчи моддий мухит бу алоқа тармоғи ёки электр сигналлари тарқатиладиган 
кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси. 
Бундай ёндашув ҳар қандай компьютер тармоғини абонентлар тизими ва 
коммуникация тармоғининг мажмуи сифатида кўриб чиқишга имкон беради. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling