37
Канал бандлиги олдиндан эшитилиб кўрилса-да, иккита узел орқали
пакетларни бир вақтда узатиш пайтида ихтилоф пайдо бўлиши мумкин. Бу шу нарса
билан боғлиқки, сигнал канал бўйлаб ўтаётганда вақтинчалик
ушланиб колиши
мумкин: сигнал юборилган, лекин эшитиб кўриладиган
узелгача етиб бормаган
бўлади. натижада узел каналини бўш деб ҳисоблаб, узатиш бошланади. Бундай
кириш услубига эга тармоқка Ethernet тармоғи мисол бўла олади.
Ethernet
тармоғида локал тармоқлар учун маълумотларни узатиш тезлиги секундига 10
Мбитга тенг (Мбит/с).
Кичик ЭҲМ, микро ЭҲМ ва нихоят шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши
маълумотларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга замонавий ахборот
технологиясини яратишга янгича ёндашувни талаб этади. Айрим ЭҲМларни
маълумотларини марказлашган холда қайта ишлаш тизимидан тақсимланган холда
қайта ишлашга ўтиши борасида мантикий асосланган талаб пайдо бўлади.
Маълумотларни таксимланган холда қайта ишлаш - бу маълумотларни
мустакил холда, лекин таксимланган тизимни ифодаловчи,
бир-бири билан
боғланган компьютерлар томонидан қайта ишлаш демакдир. Шунингдек узатиш
тезлиги 100 Мбит/с га тенг Fast Ethernet мавжуд. Gigabit
Ethernet технологияси
юзага келмокда. Маълумотларни тақсимланган холда қайта ишлашни амалга
ошириш учун кўп машинали ассоциация ташкил этилган. Унинг тузилмаси қуйидаги
йуналишлардан бири бўйича ишлаб чиқилади:
• кўп машинали ҳисоблаш комплекслари (КҲК);
• компьютер ( ҳисоблаш) тармоғи.
Do'stlaringiz bilan baham: