Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-Расм. Компенсация салоҳияти компонентлари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

11.1.3-Расм. Компенсация салоҳияти компонентлари 
Мамлакат иқтисодий тизимининг турли даражаларидаги иқтисодий 
муносабатлар иқтисодий хавфсизлик объектлари ҳисобланади; 
- макроиқтисодий даражадаги мамлакат иқтисодиѐти; 
- ҳудудий ва тармоқ даражасидаги ҳудуд ва тармоқ иқтисодиѐти; 
- оила ва шахс даражасидаги мамлакат фуқаролари ҳар бирининг 
иқтисодий манфаатлари. Хулоса қилиб, кенг маънода иқтисодий 
хавфсизликни миллий иқтисодиѐтнинг самарали, динамик ўсишига, унинг 
жамият, давлат, шахс эҳтиѐжларини қондиришнинг, ташқи бозорда рақобатга 
бардошлилигини 
таъминловчи, 
турли 
таҳдид 
ва 
йўқотишлардан 
кафолатловчи ички ва ташқи шароитлар йиғиндиси деб таърифлаш мумкин 
бўлади. 
11.2. Иқтисодий хавфсизликнинг намоѐн бўлиш шакллари ва 
кўрсаткичлари 
Иқтисодий хавфсизликнинг намоѐн бўлиш шаклларини унинг 
субъектлари ва объектлари нуқтаи назаридан туркумлаш мумкин. 
Компенсацион салоҳият 
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
характеридаги моддий захиралар 
Ҳудудлар бўйича жойлаштирилган 
махсус захира ва резервлар 
Қўшимча транспорт воситалари 
имкониятлари 
Тиклаш ишлари учун резерв 
қувватлари, техник воситалар 
Аҳолига ижтимоий ѐрдам кўрсатиш ва 
ижтимоий кўникиш ҳосил қилиш учун 
резерв имкониятлар 
Молиявий захиралар 
Суғурта тизимлари 
Халқаро ѐрдам имкониятлари 
Хайрия фондлари имкониятлари 
Соғлиқни сақлаш тизимининг 
компенсация вазифалари ва 
мобиллигининг ривожланиши 
Кадрларни қайта тайѐрлаш 
имкониятлари 


207 
Иқтисодиѐт субъектлари нуқтаи назаридан иқтисодий хавфсизлик қуйидаги 
шаклларда намоѐн бўлади: 
- шахснинг иқтисодий хавфсизлиги; 
- корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлиги; 
- давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги (11.2.1-чизма). 
Шахснинг иқтисодий хавфсизлиги унинг ҳаѐтий манфаатларининг, яъни 
яшаш ва шахсий даҳлсизлик, эркин меҳнат қилиш, тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланиш, мулкдор бўлиш, ҳаѐтий истеъмол эҳтиѐжларини 
қондириш, саломатлигини сақлаш, билим олиш ва касбга эга бўлиш, 
қариганда ва меҳнат лаѐқатини йўқотганда ижтимоий таъминот олиш 
ҳуқуқларининг ҳимояланганлигини ифодалайди.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling