Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
-расм. Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
11.2.3-расм. Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари Юқоридаги кўрсаткичлар миқдоринингтаҳликали қуйи (пороговая черта) чегарасини кўрсатиш ва аниқ белгилаш лозим бўлади. Ушбу таҳликали қуйи чегара – иқтисодий манфаатлар нуқтаи назаридан хўжалик фаолияти пропорцияларининг энг қуйи мақбул нисбатларини ифодаловчи миқдорий индикаторлар бўлиб, уларга риоя қилмаслик такрор ишлаб чиқариш турли Кўрсаткичлар Умумий миллий иқтисодий даражада Турмуш даражаси ва сифати Инфляция суръати Ишсизлик даражаси Иқтисодий ўсиш Бюджет дефицити ва давлат қарзи Ташқи қарз Жаҳон иқтисодиѐтига кириб борганлик «Хуфѐна иқтисодиѐт»фаолияти Мулк таркиби Солиқ тизими Ҳудудий даражада Аҳоли даромадлари Чакана нархлар даражаси Уй-жой билан таъминланганлик Қочоқ ва эмигрантларнинг сони Ҳудуднинг мамлакат ЯИМдаги улуши Ҳудуднинг тўлов баланси Экспорт-импорт сальдоси 212 элементларининг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилади ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади. Таҳликали қуйи чегаранинг миқдорий ўлчамларини аниқлаш учун қуйидагиларга асосланиш лозим бўлади: - миллий иқтисодиѐт ҳолати ва ундаги мутаносибликлар ҳамда такрор ишлаб чиқариш элементлари ва омиллари ҳолатининг бирламчи, муҳим хусусиятларини тавсифлаш; - иқтисодиѐт соҳасидаги миллий манфаатларни тўлиқ ва кенг қамровди ифодалаш; - иқтисодиѐт соҳасидаги миллий манфаатларга хавф солувчи таҳдидларни тўлиқ ва ҳар томонлама ҳисобга олиш; - иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегарасини ифодаловчи индикаторлардан ҳокимият органлари мамлакат иқтисодиѐти ҳолатини аниқ баҳолашда ва бошқа мамлакатлар билан қиѐслашда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги. Ушбу индикаторларнинг мамлакат ҳисоб, статистика ва прогнозлаштириш тизими билан мувофиқ келиши, мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегараси индикаторлари миллий иқтисодиѐт соҳалари ва уларнинг ҳар қайсисидаги миллий манфаатлар нуқтаи назаридан туркумланади. Адабиѐтларда иқтисодий хавфсизлик қуйи таҳликали чегараси индикаторлари ўз ичига 50та кўрсаткични олган ҳолда қуйидагича туркумланган 1 : 1) иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланишга қодирлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу гуруҳга ялпи ички маҳсулот ҳажми, саноат ишлаб чиқариш ва унинг таркиби, машинасозлик маҳсулотлари ҳажмида янги турдаги маҳсулотлар улуши, мудофаа ва фан учун харажатлар улуши, инвестициялар, фойдали қазилма бойликларининг захиралари бўйича қуйи таҳликали чегарани ифодаловчи индикаторлар киради; 2) молиявий тизим барқарорлиги кўрсаткичларига давлат бюджети камомади, давлат қарзи, пул муомаласи, ўзаро ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини ифодаловчи кўрсаткичлар киради; 3) ижтимоий соҳа кўрсаткичлари аҳоли даромадлари даражаси ва унинг мулкий жиҳатдан табақаланиши, ишсизлик ва ижтимоий соҳа харажатлари бўйича қуйи таҳликали чегараларни ўз ичига олади; 1 Қаранг: Илларианов А. Критерии экономической безопасности // Вопросы экономики, 1999. №10. Сенчагов В.К. Экономическая безопасность: геополитика, глобализация, самосохранение и развитие (книга четвертая) / Ин-т экономики РАН.- М., ЗАО «Финстатинформ», 2002,- с.72-78; Экономическая безопасность хозяйственых систем. Учебник. –М., Изд-во РАГС, 2001,- с.176-180; Прохожев А., М.Корнилов О проблеме критериев и оценок экономической безопасности // Общество и экономика, № 4-5. 2003,- с. 232-233. 213 4) ташқи савдо ва иқтисодий фаолият кўрсаткичлари гуруҳига мамлакат ички истеъмолида импортнинг улуши ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмида экспортнинг улуши бўйича қуйи таҳликали чегараларни ифодаловчи индикаторлар киради. Жаҳон миқиѐсида қабул қилинган иқтисодий хавфсизликнинг қуйи ва юқори таҳликали чегаралари 11.2.1-жадвалда келтирилган. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling