Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиѐсатининг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

11.3. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш сиѐсатининг 
мақсади ва вазифалари 
Хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш 
давлат сиѐсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг учун, 
авваламбор, унинг сиѐсий-ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. Ушбу 
мақсадда концепция ишлаб чиқилади. Уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиѐт 
ҳолатини объектив баҳолашга ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва 
тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. Бунинг учун иқтисодий 
хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари
аниқланади. 
Шунингдек, 
иқтисодий 
хавфсизликни 
сақлаш 
ва 
1
Прохожев А, Корнилов М. О проблеме критериев и оценок экономической безопасности // 
Общество и экономика, № 4-5, 2003. -с. 233. 


215 
мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва 
муассасалар белгиланади. 
Концепцияни ишлаб чиқишда иқтисодий хавфсизлик ва таҳдидларнинг 
ҳақиқий ҳолатини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий хавфсизлик 
концепциясида иқтисодиѐтда ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажми ва 
динамикаси, 
иқтисодий 
салоҳиятдан 
фойдаланиш 
самарадорлиги, 
иқтисодиѐтнинг очиқлиги, интеллектуал салоҳиятнинг ҳолати, инновацион 
даражаси, ижтимоий-сиѐсий барқарорлик, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий 
жараѐнларга таъсир кўрсатиш даражаси, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши тенденцияларининг истиқболли прогнозлари ва уларнинг 
асосий устуворликлари ўз ифодасини топиши лозим. 
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- хавфсизликни таъминлаш мақсади ва вазифалари; 
- уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари; 
- олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиѐт 
тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик 
органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш бўйича вазифалари; 
- мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш; 
- давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари, иқтисодий 
ресурслардан, восита ва кучлардан рационал фойдаланиши назарда тутилади; 
- иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва 
салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари. 
Хавфсизлик концепцияси асосида уни таъминлашнинг давлат 
стратегияси ишлаб чиқилади. Ушбу стратегия таҳдидларнинг моҳиятини, 
объектларини индикатори ва уларнинг олдини олиш ѐки бартараф этиш 
механизмларини белгилаб беради: 
Иқтисодий адабиѐтларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жиҳати 
ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган. 
1. Иқтисодий 
хавфсизлик ва мамлакат ҳаѐт фаолияти муҳим 
соҳаларининг 
ҳимояланганлигини 
таъминлайдиган 
миллий, 
давлат 
манфаатларини аниқлаш. 
2. Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаѐтий манфаатларига зиѐн 
келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар ва хавф-хатарларни
тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва 
ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарар етказувчи, салбий таъсир 
кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади. 
3. Иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан 
барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиѐсатни 


216 
шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича 
таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
1
Ушбу стратегияда иқтисодий 
хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иқтисодиѐтнинг мезон ва 
параметрлари ҳам аниқланади.
2
Иқтисодий манфаатларга ва хавфсизликка 
таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда юмшатишнинг
устувор мақсадларига қуйидагилар киради: 

аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш
даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига 
эришиш; 

миллий иқтисодиѐтга хусусий инвестицияларни киритишни 
рағбатлантириш, инвестицион жараѐнларни фаоллаштириш; 

қатъий солиқ, пул-кредит сиѐсатини юритиш, миллий валюта 
қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш; 

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона
назорат тизимини шакллантириш; 

мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-
қувватлаш; 

мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, улар 
ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш орқали ички 
иқтисодий маконни мустаҳкамлаш; 

хўжалик 
субъектларининг 
халқаро 
бозорларга 
чиқишдаги 
мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда 
иқтисодий восита ва чора-тадбирлар билан бир қаторда коррупция, ташкилий 
жиноятчиликка, хуфѐна иқтисодиѐтга қарши сиѐсий, ҳуқуқий, иқтисодий, 
ташкилий тавсифдаги чора-тадбирлар, воситалардан ҳам фойдаланилади. 
Бунда иқтисодий бошқарув органлари ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик
хизмати, чегара, божхона органлари билан биргаликда фаолият юритадилар. 
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун асосий шарт-шароитлар 
қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 
- аҳолининг цивилизацион эҳтиѐжлари меъѐрида яшаш имкониятининг
яратилиши. Бу кишилар учун танлаш эркинлиги ҳамда узоқ муддат меҳнат 
қобилиятини сақлаган ҳолда фаолият юритиш ҳуқуқи ва мажбуриятини 
ифодалайди. Бунинг учун бозорнинг ўз-ўзини тартиблаш ва иқтисодиѐтни 
давлат томонидан тартиблаш меҳанизмлари уйғунлигини таъминлашга 
1
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник.-М.: Изд- во ―РАГС‖, 2001.-с.96 
2
Давлат стратегияси ва иқтисодий сиѐсатнинг моҳияти, мезонлари классификация нафақат ижтимоий-
иқтисодий тараққиѐтни, шу билан бирга, унинг хавфсизлигини ҳам таъминлаши лозим. Қаранг: Ведута Е.Н. 
Стратегия и экономическая политика государства.-М.: Акад. Проект, 2004, -с.11-23. 


217 
хизмат қилувчи ресурс, энергетик, транспорт, ишлаб чиқариш ва бозор
инфраструктуралари шакллантирилади; 
- хотиржам яшаш имкониятларининг яратилиши. Бунинг учун 
фавқулодда нохуш вазиятлар вужудга келишининг олдини олиш ҳамда 
ишончли ахборотга эга бўлиш учун иқтисодий шароитлар вужудга 
келтирилиши лозим бўлади. Бундан кўзланган мақсад, биринчидан
иқтисодий ва техноген хавф-хатарга қарши туриш, иккинчидан, иқтисодий 
жиноятчилик ва терроризмнинг кучайишига қарши турли имкониятларни 
яратиш ҳисобланади; 
- мамлакатнинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигига хавф солувчи 
омилларнинг олдини олиш. Бу омиллар мамлакат ҳудудлари ривожланиши 
ва аҳоли турмуш даражасидаги фарқларнинг катталашиб кетиши туфайли 
вужудга келади. Мамлакатнинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигини 
таъминлаш учун, биринчидан, ягона иқтисодий маконни ташкил этиш 
мақсадида пул ва банк тизимини мустаҳкамлаш, молиявий ва савдо 
инфратузилмасини ривожлантириш; иккинчидан, ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаларини бир-бирларига яқинлаштиришга 
қаратилган оқилона ҳудудий сиѐсатни амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Ушбу шарт-шароитларни яратиш асосида иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш механизмининг асосий элементлари ҳуқуқий база, бошқаришнинг 
иқтисодий услублари ҳамда иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш 
ҳисобланади. 
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий базасини Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар ташкил этади. Эндиликда 
эса ―Хавфсизлик тўғрисида‖ги Қонунни қабул қилиш лозим бўлади. 
Давлат иқтисодиѐтини тартибга солишнинг қуйидаги йўналишларида 
ҳам фаолият юритилади: 
- иқтисодиѐтдаги жараѐнларни объектив, кенг қамровли мониторинги, 
шу жумладан, шахс, давлат ва жамиятнинг муҳим ҳаѐтий манфаатларига 
ички ҳамда ташқи таҳдидларни аниқлаш ва прогнозлаштириш учун 
ахборотлар базасини яратиш; 
- иқтисодий манфаатларга таҳдидларнинг олдини олиш ва салбий 
оқибатларини енгиш ҳамда барҳам бериш бўйича жарима ва узоқ муддатли
чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш. Бунда давлатнинг иқтисодий 
хавфсизлик 
стратегиясини 
амалга 
ошириш 
бўйича 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш чора-тадбирларининг натижалари 
баҳоланади. 


218 
Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ҳамда давлатнинг 
барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш; 
- ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига барҳам бериш ѐки 
юмшатишга 
қаратилган 
иқтисодий 
сиѐсатни 
шакллантириш 
ва 
институционал ўзгаришларни амалга ошириш. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling