Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
-расм. Иқтисодиѐт субъектларининг хавфсизлиги
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
11.2.1-расм. Иқтисодиѐт субъектларининг хавфсизлиги
Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таҳлил қилганда уларни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молиявий, савдо-тижорат ҳамда нотижорат ва жамоатчилик ташкилотлари мавқеларида фаолият юритишлари нуқтаи назаридан туркумлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Иқтисодий адабиѐтларда хавфсизлик хўжалик фаолияти соҳаларида юзага келиши нуқтаи назаридан асосан уч йўналиш, яъни ишлаб чиқариш- Иқтисодий хавфсизлик Шахснинг иқтисодий хавфсизлиги Ишлаб чиқарувчи шахс хавфсизлиги Истеъмолчи шахс хавфсизлиги Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги Ишлаб чиқариш корхонасининг хавфсизлиги Хизмат кўрсатиш корхоналарининг хавфсизлиги Молиявий, савдо-тижорат корхоналарининг хавфсизлиги Нотижорат, жамоатчилик ташкилотларининг хавфсизлиги Халқаро молиявий ташкилотларда иштирок этиш билан боғлиқ хавфсизлик Давлатнинг ташқи иқтисодий хавфсизлиги Давлатнинг ички иқтисодий хавфсизлиги Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги 208 хўжалик, хўжалик-истеъмол ва молиявий соҳалар бўйича туркумланади 1 (11.2.2-расм). Бизнинг назаримизда, ушбу уч йўналиш барча мамлакатлар учун умумий бўлгани билан, айримлари учун қўшимча йўналишлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Ўзбекистон учун халқаро бозорларга чиқиш жараѐнида янги транспорт йўллари, коммуникациялари ҳам муҳим ҳисобланади. Шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси, даромадлар бўйича табақаланиши билан боғлиқ ижтимоий хавфсизликни таъминлаш ҳам катта аҳамият касб этади. Шунга кўра, бизнинг фикримизча, иқтисодий хавфсизликни ишлаб чиқариш-хўжалик, хўжалик-истеъмол, молиявий, транспорт коммуникациялари ва ижтимоий соҳалар бўйича туркумлаш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон учун технологик хавфсизликни таъминлаш ғоят муҳимдир. Чунки республикамизга собиқ тоталитар тузумидан мўрт, заиф, бир ѐқлама ривожланган, асосан, хом ашѐ ва оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиѐт мерос бўлиб қолган эди. Пахтанинг 95 фоизи қайта ишланмасдан республикадан ташқарига олиб кетилар эди. Собиқ шўролар даврининг 50 йили мобайнида енгил саноатнинг умумий тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 54 фоиздан 37 фоизга, озиқ-овқат саноати улуши эса 30 фоиздан 14 фоизгача тушиб қолди. Бу эса мустақилликни мустаҳкамлашда технологик хавфсизликни таъминлашнинг ўта зарурлигидан далолат беради. Бунинг учун республикамизда иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва чуқур таркибий жиҳатдан ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Буларнинг натижаси ўлароқ саноатда юксак технологияга асосланган ва истиқболли тармоқларнинг чунончи, машинасозлик, ѐқилғи-энергетика, кимѐ ва енгил саноат кабиларнинг ҳиссаси ортиб борди. Шунингдек, республика учун тамомила янги бўлган автомобилсозлик саноати вужудга келтирилди. Хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан самолѐтсозлик, радиоэлектроника ва электроника соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бу эса ишлаб чиқаришни жадал модернизация қилиш, замонавий қувватларни ишга тушириш, истеъмол бозорини сифатли ва рақобатга бардошли маҳсулотлар билан тўлдириш асосида нафақат технологик, шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳам таъминлаш имкониятини беради. 1 Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. –М., Изд-во ―РАГС‖, 2001,- с.39. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling