Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

11.4. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг 
устувор йўналишлари 
Бозор муносабатларига ўтишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар 
шароитида давлат хўжалик субъектлари фаолиятининг иқтисодий 
хавфсизлигини таъминлаши ва фуқароларга зиѐн келтиришига йўл 
қўймаслиги керак. Ушбу мақсадларда давлат, энг аввало, тадбиркорлик
муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакат иқтисодиѐтидаги 
улушини 
кўпайтириш, 
иқтисодиѐтни 
монополиядан 
чиқариш 
ва 
рақобатбардошлигини ривожлантириш, фонд бозори, ер ва кўчмас мулк 
бозорларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак. 
Бундан ташқари, ҳокимиятнинг барча бўғинларида қонун лойиҳаларининг 
сифати ва асосланганлик даражасини ошириш ҳамда қонунга барчани, ҳатто 
давлат ҳокимияти органларининг ҳам қатъий риоя этишлари бўйича 
тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлади. 
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун давлат қуйидагиларни кўзда 
тутиши лозим: 
- ижтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, 
уларнинг 
фаолиятини 
координациялаштиришга 
имкон 
берадиган 
институционал ўзгаришларни амалга ошириш; 
- хўжалик жараѐнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни 
қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиѐзлари 
ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва 
ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ва 
қабул қилиш; 
- иқтисодиѐт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан 
қонунларга, фаолият тартиб – қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш; 
- иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва 
зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш; 
- кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва 
инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни 
ташкил қилиш; 


219 
- жамиятда 
иқтисодий 
барқарорликни ошириш 
ва 
ижтимоий 
кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик; 
- мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ 
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиѐсий муносабатларни ҳар 
томонлама ривожлантириш. 
Шунга мувофиқ равишда собиқ тоталитар тизимдан бозор 
иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни 
амалга оширишлари лозим бўлади: 
1) самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва 
истиқболи йўқ, эскирган ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш; 
2) таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
иқтисодиѐт инфратузилмаларини ривожлантириш; 
3) иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
4) мавжуд илмий техника салоҳиятининг энг қимматли элементларини 
сақлаш; 
5) иқтисодиѐт таркибининг деформациялашувига барҳам беришда чуқур 
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш таркибини тўловга 
қодир талаб билан уйғунлаштириш; 
6) корхоналарнинг бозор шароитларига мослашувини тезлаштириш
7) экспорт салоҳиятини диверсификациялаш; 
8) экологик хавфсизликни оширишни таъминлаш. 
Ушбу вазифаларни бажариш миллий иқтисодиѐтнинг кўпчилик 
тармоқларининг рақобатга бардошли эмаслигини бартараф этишга имкон 
яратади. Бундан келиб чиққан ҳолда, таркибий сиѐсат микро ва макро 
иқтисодиѐт даражаларида уч асосий йўналишда амалга оширилиши керак
деган хулоса чиқариш мумкин. Бунинг учун давлат ҳокимият органлари 
мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун маълум тармоқ ва 
соҳаларни селектив қўллаб-қувватлаши даркор бўлади. 
Макроиқтисодиѐт даражасида таркибий сиѐсатни амалга ошириш 
жараѐнида қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши зарур: 
- жами талабни ошириш; 
- жамғариш нормасини ўстириш ва уни инвестицияга айланишини 
таъминлаш; 
- ривожланишдан 
тўхтаб қолган секторлардаги барча турдаги 
ресурсларнинг ривожланаѐтган секторларга оқиб ўтишини рағбатлантириш; 
- ялпи инвестицияларни кўпайтириш; 
- экспортни рағбатлантириш; 
- умум қабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида миллий ишлаб 
чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида импортни тартибга солиш. 


220 
Микроиқтисодиѐт даражасида таркибий сиѐсатни амалга ошириш 
жараѐнида қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади: 
- иқтисодий 
нуқтаи 
назардан 
самарали 
корхона 
ва 
ишлаб 
чиқаришларнинг ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш; 
- самарасиз ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни тугатиш ѐки 
реорганизация, яъни қайта ташкил этиш; 
- янги монополистик тузилмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик; 
- тармоқлараро капитал оқувчанлигини таъминлаш мақсадида фонд 
бозорининг ривожланишини тартибга солиш ва рағбатлантириш; 
- нарх ўсишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш; 
- иқтисодий субъектлар хатти-ҳаракатининг бозорга хос нормаларини 
жорий қилишни рағбатлантириш. 
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 7 февралда имзолаган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривож-
лантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармонига мувофиқ 
тасдиқланган 
―2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси‖нинг амалга оширилиши иқтисодий хавфсизликни таъминлашда 
муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида мамлакатнинг озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа-саноат комплексини шакллантириш 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling