Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Қисқа муддатли цикл (2-4 йил)
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ўрта муддатли цикл (7-12 йил)
1. Қисқа муддатли цикл (2-4 йил) истеъмол товарларига бўлган бозор
талаби ва таклифи мувозанатининг бузилиши ва тикланиши тарзида юз беради. Бу циклда ишлаб чиқариш ҳажми бозор коньюнктурасига қараб ўзгаради: — нархлар даражаси кам ўзгаради, кўпчилик фирмалар ўз харидорларини йўқотмаслик учун товарлар нархини узоқ вақт (йилда бир марта) ўзгартирмасликка ҳаракат қиладилар; — иш билан бандлик ҳам нисбатан барқарор, тебраниш кичкина, асосан, алоҳида корхона ва тармоқларда иш ҳақи ўзгаришига боғлиқ; — фойда нормаси ҳам бу давр мобайнида кам ўзгаради; — қисқа муддатли давр учун миқдорий кўрсаткичлар кам ўзгаради. 2. Ўрта муддатли цикл (7-12 йил) тебранишлар катта, бу эса мувозанатнинг чуқур бузилганини кўрсатади: — жамиятда иқтисодиѐтгина эмас, балки ижтимоий соҳада ҳам барқарорлик бузилади; — энг асосийси, иқтисодий ўсиш тушкунлик билан алмашади. Иқтисодий циклнинг классик варианти 4 фазадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида ишлаб чиқариш ҳажми динамикаси, нархлар даражаси, иш билан бандлик, процент нормаси турли хил бўлиши кузатилган. Циклнинг биринчи фазаси кризис (танглик, тушкунлик) бўлиб, иқтисодий ўсиш даражаси ва суръати тушиб кетади, сўнгра маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қисқаради. Реализация қилинмаган товарлар захираси кўпайиб боради ва корхоналарнинг ѐппасига банкрот бўлишига олиб келади. Натижада ишсизлик кўпаяди, иш ҳақи пасаяди. Қимматбаҳо қоғозлар бозорида акция курси тушиб кетади. Тадбиркорларнинг пулга эҳтиѐжлари ортади,қарз тўлаш учун банк проценти ўсади. Кризисдан кейинги фаза–депрессия(турғунлик) фазаси келади. Бу фазада ишлаб чиқаришдаги тушкунлик ҳам нархлар тушиши ҳам тўхтайди. Товар захиралари ва пул капиталининг массаси кўпайиб, банк проценти ставкаси энг паст даражага тушади. Товар таклифини талабдан ортиб кетиши тўхтайди. Жонланиш фазаси келади. Бунда ишлаб чиқариш аввалгига нисбатан ўсади,товар захиралари бозорни узлуксиз таъминлаш даражасида бўлади. 227 Сотиб олиш қуввати ўсиши билан жонланиш кузатилади. Пул капиталига талаб ортади, процент ўсади, нархлар ҳам ўса бошлайди. Жонланишдан сўнг юксалиш фазасига ўтилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш аввалгига нисбатан ўсади, ишсизлик камаяди, талаб ортиши натижасида нархлар ўсади. Кредитга талаб ошиб, процент ҳам ўсади. Инвестицион товарлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши билан хом ашѐ ресурсларига талаб ортади, нархлар ҳам ўсади. Жонланиш фазасида юзага кела бошлаган диспропорция кучая боради. Иқтисодиѐт янги тушкунликка яқинлашади ва яна тушкунлик даври бошланади. Ана шундай тарзда цикл қайтарилади. Биринчи кризис 1825 йили Англияда юз берди, сўнгра 1836 йили Англия ва АҚШда, 1841 йили АҚШда, 1847 йили АҚШ, Англия, Франция ва Германияда. 1857 йилги кризис биринчи жаҳон циклик кризиси бўлиб тарихда қолди, кейин – 1873, 1882, 1890 йиллардаги кризис рўй берди. Иқтисодиѐтга нисбатан катта талафотлар келтирган кризис – 1900-1901 йилдаги тушкунлик бўлди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling