Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Тармоқлар кризиси. Бундай кризис миллий хўжаликни бирон-бир 
тармоғини қамраб олиб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ѐки нормал 
хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз беради. Мисол қилиб, 1958-
1962 йилларда денгиз кемачилиги (кема қатнови), 1977 йил тўқимачилик 
саноати инқирозини кўрсатиш мумкин. 
Аграр кризис. Бундай кризис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
савдосининг кескин тарзда қисқариб кетиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
нархларининг кескин тушиб кетиши билан ифодаланади. 
Структура-таркибий кризис. Ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги 
нормал нисбатлар бузилиши туфайли таркибий кризис юз беради. Бунда бир 
тармоқ бошқа тармоқнинг ҳисобига ривожланади. Натижада, бу тармоқда 
аҳвол оғирлашади. Мисол учун 70- йилларнинг ўртасида рўй берган хом ашѐ, 
энергетика кризисларини кўрсатиш мумкин. 
2. Иқтисодиѐтда мувозанатнинг бузилиши мунтазам ѐки аксинча тарзда 
юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам кризисларга бўлинади. 
Даврий (циклли) кризислар маълум вақт мобайнида такрорланиб 
туради. 
Оралиқ кризислар — тўлиқ цикл бўйича юз бермайди. Циклнинг 
бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур эмас, аммо қисқа 
муддат давом этади. 
Номунтазам кризислар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. 
Масалан, табиий офат-сел, тўфон, қурғоқчилик кабилар туфайли иқтисодиѐт 
танг аҳволга тушиши мумкин. 
3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши характерига кўра 
кризислар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш 
кризисларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш кризиси турли
наф келтирадиган неъматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла 
реализация қила олмасликбилан характерланади. 
Тақчил ишлаб чиқариш кризиси даврида етишмовчилик натижасида
танг аҳвол юзага кедади, чунки мувозанат бузилади. Шундай қилиб, 
иқтисодиѐтни танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, 
балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади. 
Кризисларнинг моҳиятини ѐритиш учун одатда, даврий, яъни 
такрорланадиган кризислар ўрганилади. Вақти-вақти билан такрорланадиган 
кризислар циклнинг такрорланиш муддатига кўра: қисқа, ўрта ва узоқ 
циклларга бўлинади. 
Таниқли иқтисодчилардан Й.Шумпетер иқтисодиѐтнинг циклли 
ривожланишини тадқиқ қилиб, иқтисодиѐтда тебранишлар уч даражада юз 
беришини кўрсатди ва бу циклларни уларни кашф этган иқтисодчилар 


226 
Ж.Китчин, К.Жугляр, Н.Д.Кондратьевлар номи билан атади ҳамда 
иқтисодиѐтда учала цикл ўзаро боғлиқ, ўзаро алоқадорликда намоѐн 
бўлишини қайд этади. 
П. Самульсон эса иқтисодий цикл бозор иқтисодиѐти шароитида ҳамма 
мамлакатлар ҳамда иқтисодиѐтнинг барча соҳаси учун тааллуқли дейди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling