Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Узоқ муддатли цикл. (40-60 йил)
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3 Давлатнинг антициклик барқарорлаштириш сиѐсати воситалари ва уларнинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
3. Узоқ муддатли цикл. (40-60 йил).
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида кўпчилик иқтисодчилар статистик маълумотлар асосида нархлар ва процент ставкаларининг кўтарилиши ҳамда тушишига эътибор қаратишда. Кейинчалик эса у билан боғлиқ иқтисодий жараѐнларда ҳам ўзгаришлар содир бўлиши сабабларини изоҳлаб беришга ҳаракат қилишди. Рус иқтисодчиси Н. Д. Кондратьев (1892-1938 йил) катта юксалиш асосини ишлаб чиқаришга янги технология, жаҳон хўжалигига янги мамлакатларнинг қўшилиши (иқтисодий равнақи), олтин қазиб олиш ҳажмининг ўзгариши, умуман, техник тараққиѐт, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши билан боғлайди. Мувозанатнинг тикланиши фазасида асосий капиталнинг пассив қисми янгиланади, ўрта циклда эса, асосан, актив қисми янгиланади. Шу билан бирга, катта циклларнинг даври аниқланади: 1- тўлқин 1772-1783 йиллардаги депрессиядан 1812-1825 йилдаги беқарорликкача; 2- тўлқин 1825-1838 йиллардаги депрессиядан 1866-1873 йиллардаги беқарорликкача; 3- тўлқин 1873-1885 йиллардаги депрессиядан 1913-1929 йиллардаги беқарорликкача; 4- тўлқин 1929-1938 йиллардаги депрессиядан 1966-1974 йиллардаги беқарорликкача; 228 5- тўлқин 1974-1982 йиллардаги депрессиядан бошланган. Бу тўлқин, иқтисодчиларнинг фикрича, 2010 йилларгача давом этиши ва 2010-2015 йиллардан янги 6–тўлқин бошланиши мумкин. Бу цикл микроэлектроника, бошқариладиган термоядро энергетикаси, ген инженерлигини ишлаб чиқаришга жалб этилиши билан ажралиб туради. 12.3 Давлатнинг антициклик барқарорлаштириш сиѐсати воситалари ва уларнинг Ўзбекистондаги хусусиятлари. Давлат томонидан макроиқтисодий антициклик тартибга солиш иқтисодий фанда қисқа муддатли барқарорлаштириш, ѐки дискрецион иқтисодий сиѐсат деб ҳам аталади. Антициклик сиѐсатнинг мақсади циклик ўзгаришларга мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали барқарор, мутаносиб, мувозанатли иқтисодий ўсиш ва ривожланишга эришишдир. Барқарорлик, мутаносиблик ва мувозанатлилик мақсадига эришиш натижасида миллий иқтисодиѐт имконият қадар Ялпи ички маҳсулотнинг потенциал даражасига ва тўлиқ бандликка, инфляция (дефляция)нинг барқарор паст даражасига яқинлашади. Иқтисодиѐтнинг циклик тебранишларини юмшатиш давлат томонидан иқтисодий коньюнктура пасайиши шароитидаги экспанция сиѐсатини, коньюнктура ўсиши ва юқорига кўтарилиши шароитидаги рестрикция сиѐсатини қўллаш орқали эришилади. Антициклик тартибга солиш мақсадига эришиш учун фискаль(бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиѐсати инструментларидан фойдаланилади. Ҳозиргача тўпланган жаҳон амалиѐти тажрибаси рецессия босқичида кўпроқ бюджет-солиқ сиѐсатининг тартибга солиш воситалари кўпроқ самарали эканлиги, кўтарилиш, юксалиш босқичида эса пул-кредит сиѐсати воситаларидан фойдаланиш кўпроқ самара бериши исботланган. Таъкидлаш жоизки,агар инфляция жараѐнларининг келиб чиқиши сабаблари монетар омиллари билан кўпроқ боғлиқ бўлса, у ҳолда Марказий банк иқтисодиѐтни тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Агар мамлакатда талаб инфляцияси эмас, балки таклиф инфляцияси юз берса, у ҳолда инфляцияга қарши тартибга солишда монополияга қарши давлат органларининг роли ортади. Шунингдек, солиқ органлари ҳам антиинфляцион тартибга солишда етакчи роль ўйнайди. Иқтисодий пасайиш ва депрессия босқичида давлат қуйидаги дастаклардан фойдаланади: 1.Солиқларни қисқартириш, бунинг оқибатида кишиларнинг истеъмолга бўлган мойиллигининг ортишига олиб келади ҳамда уй хўжалиги ва компанияларнинг истеъмол ва инвестицияга бўлган талаби рағбатлантирилади. 229 2. Давлатнинг инвестицион ва ижтимоий йўналишларидаги харажатларининг ўсиши. Бу ўз навбатида мультификацион самарани туғдиради. Давлат харажатларининг ЯИМ даги улуши нисбатан ортади. Нохуш коньюнктура шароитида бюджет-солиқ сиѐсати чора-тадбирларинг амалга оширилиши натижасида бюджет дефицити ўсади. Бу эса дефицитни қоплаш учун давлат қарзлари нинг ҳам ошишига олиб келади. Аммо шундай экспанционистик харакатлар натижасида жами талаб. ЯИМ нинг ўсиши, сўнгра аҳолининг иш билан бандлигининг ўсиши рағбатлантирилиши иқтисодий ва молиявий муаммоларнинг кескинлиги юмшатилади. 3.Пул-кредит экспанцияси. Марказий банк томонидан фоиз ставкасининг камайиши иқтисодиѐтда арзон пулларнинг қўшимча тарзда кириб келишига сабаб бўлади. Бу ҳол монетар сиѐсатнинг юмшашишига ва инвестицион фаолликни рағбатлантиришга олиб келади. Жадал иқтисодий юксалиш босқичида, товар запасларининг кескин камайиши, иш хақи, ишлаб чиқариш харажатлари ва умумий нарх даражасининг ўсиши хавфи вужудга келганда ҳукумат солиқларни оширади ва давлат харажатларини камайтиради. Бундай фискаль рестрикция иқтисодий ўсишнинг сезиларли даражада секинлашига, яширин иқтисодиѐт кўламининг кенгайишига, иш ўринларининг қисқаришига олиб келади.Аммо рестриктив бюджет-солиқ сиѐсати орқали жами талаб, инвестициялар, ишлаб чиқариш ва бандлик ўсишининг тўҳтатилиши бюджет дефицитининг қисқаришига, ҳатто ижобий сальдонинг тикланишига олиб келади.Бунинг натижасида вужудга келадиган бюджетдаги ортиқча маблағлари давлат ташқи қарзларини тўлашга йўналтирилиб, улар қопланади ҳамда заҳира фондлари ташкил этилади. Ҳозирги даврда давлатнинг антициклик тартибга солиш сиѐсати икки илмий модель, концепцияларга, яъни Ж.М.Кейнс қарашларига таянувчи неокейнсчилик ва М. Фридман қарашларига таянган неоконсерватив ( монетар) назарий концепцияларга асосланган. Неокейнсчилар концепцияси устувор равишда бюджет-солиқ сиѐсати воситалари ѐрдамида жами талабни тартибга солишга йўналтирилган. Бу макроиқтисодий ѐндашув ҳисобланади. Монетар назария устувор равишда пул-кредит сиѐсати воситалари ѐрдамида жами таклифни тартибга солишга, айрим компаниялар учун рағбат ( стимул) ларни яратишга йўналтирилган. Бу микроиқтисодий ѐндашувдир. Ўзбекистонда давлатнинг мароиқтисодий тартиблаш ва барқарорлаштириш сиѐсати ҳам замонавий макроиқтисодий тартиблаш моделларини чуқур таҳлил қилиш ва республикамизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўлланишига асосланган. Мамлакатимиз иқтисодиѐтининг мустақилликка эришган дастлабки даврдаги 230 макроиқтисодий аҳволининг ўзига хослиги Ўзбекистонга тоталитар тузумдан заиф, бир ѐқлама ривожланган, хом ашѐга ихтисослашган, пахта яккаҳокимлигига асосланган иқтисодиѐт мерос бўлиб қолганлиги билан изоҳланади. Собиқ Иттифоқнинг инқирози туфайли республикалар ўртасида рўй берган иқтисодий алоқаларнинг бузилиши XX аср 90-йиллари бошида ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайиб кетишига олиб келди. Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакат иқтисодиѐтини чуқур таназзулдан чиқариш, унинг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий-иқтисодий барқарорлаштириш сиѐсати ишлаб чиқилди. Барқарорлаштириш дастурини ишлаб чиқишда танглик ҳодисаларининг олдини олиш, иқтисодиѐтнинг ҳолатини ифода қиладиган кўрсаткичларни яхшилашга, шу билан бирга мамлакатни тангликка олиб келган ички сабабларни чуқур ўрганиш, чалғишлар ва номутаносибликлар бўлиши мумкинлигига ўз вақтида эьтибор қаратиш, танглик ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олиш тадбирларини фаол амалга ошириш ғоят муҳим эканлиги белгилаб олинди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ―Барқарорлаштириш сиѐсати – энг аввало, бу макроиқтисодиѐтда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришнинг кескин пасайишига ва оммавий ишсизликка йўл қўймасликдир. Шунингдек,у пул қадрсизланишининг, пул эмиссиясининг бошқарилишини таъминлаш, тўлов балансини бир меъѐрда сақлаш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган давлат сиѐсатидир.Барқарорлаштириш сиѐсатининг мақсади бошқариб бўлмайдиган, иқтисодий пасайишга олиб келиши мумкин бўлган ички ҳам ташқи мувозанатсизликни четлаб ўтишдан, зарур бўлган тақдирда эса, уни тўғрилашдан иборат‖ 1 ,-деб таъкилаган. Барқарорлаштириш сиѐсатни ишлаб чиқишда жаҳон тажрибасида барқарорлаштириш сиѐсатини амалга оширишнинг икки ѐндашуви таҳлил қилиниб, қаттиқ монетаризмга таянмаслик кераклиги асоаланди. Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилди: - миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга қўйилди; - пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляцион жараѐнлар сўндирилиб, инфляция даражаси назорат қилиш мумкин бўлган даражага туширилди; 1 Каримов И.А. Ўзбекистон ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.: Ўзбекистон, 1995- 197-бет . 231 - товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан жами таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди; - қатъий молиявий сиѐсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4%и атрофида) доирасида ушлаб турилди; - ѐнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин камайтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога эришилди. Ўзбекистонда бундай сиѐсатнинг амалга оширилиши натижасида ислоҳотларнинг биринчи босқичида 1991 йилга нисбатан иқтисодий пасайиш бошқа МДҲ давлатларидек оғир кечмади. Ялпи ички маҳсулот 1995 йилда 1991 йилга нисбатан 18,8%га камайди. Макроиқтисодий барқарорлаштириш сиѐсатининг асоси сифатида қаттиқ монетар ѐндашувни қабул қилган бошқа МДҲ давлатларида ЯИМ ҳажми 40-60%, шу жумладан, Россияда 53%, Украинада 52 %гача, Белоруссияда -54,6%, Қозоғистонда 75,4%га тенг бўлди. Ўзбекистонда ЯИМнинг энг катта пасайиши 1992 йилда кузатилган. Шу йили ЯИМ 11 %га камайган. 1995 йилда эса 1,2 %га пасайган, холос. Ўзбекистон иқтисодиѐти 1996 йилдан бошлаб ўсиш тенденциясини намойиш қила бошлади. ЯИМ нинг йиллик ўртача ўсиш суръатлари 1996- 2003 йилларда 4%ни ташкил этди. 2004 йилдан бошлаб иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш натижасида мамлакат иқтисодиѐти йилига 7-8% даражасидаги юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини намойиш қилди 1 (қаранг:12.3.1-жадвал). 1 Основные тенденции и показатели экономического и социального развития Республики Узбекистан за годы независимости (1990 – 2010 гг.) и прогноз на 2011 – 2015 гг.: Стат. Сб. – Т.: Узбекистан, 2011. С. 13; Анализ макроэкономических показателей Республики Узбекистан за годы независимости (1991-2016гг.)// www.stat.uz. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling