Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Процессинг- етилиш жараёни бўлиб, унда бирламчи РНК- транскрипт модификацияси учрайди ва етилган РНКга айланади. Регенерация


Download 144.5 Kb.
bet10/14
Sana30.04.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1410822
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Процессинг- етилиш жараёни бўлиб, унда бирламчи РНК- транскрипт модификацияси учрайди ва етилган РНКга айланади.
Регенерация-ҳужайралар тикланиши.
Рекомбинант ген – турли генлар компонентларидан таркиб топган ген.
Рекомбинант ДНК-турли манбалардан олинган ДНК қисмларидан иборат ДНК.
Рекомбинация-кроссинговер натижасида ота-оналар генларининг қайта гуруҳланиши(табақаланиши).
Репарация-ДНКнинг синтези вақтида ҳамда ҳар хил физик ва кимёвий омиллар таъсирида ДНК молекуласи узилиб қолган ёки шикастланган молекулаларни тузатишга бўлган ҳужайраларнинг махсус вазифаси.
Репрессия-ген экспрессиясини ва ёхуд ўшанга тааллуқли фермент синтезини тўхтатиш механизми.
Репрессор-маълум оперонда РНК синтезини тўхтатадиган бошқарувчи оқсил.
Рестриктазалар - кесувчи ферментлар, рестрикция ферментлари, ДНКни маълум бир нуклеотидлар қаторида кесадиган ферментлар. Ген муҳандислигида қўлланиладиган восита.
Ривожланиш детерминацияси – бошқа йўналишлардаги ривожланиш имкониятининг чеклаш билан бир вақтда борадиган организм, орган, тўқима ва ҳужайранинг муайян йўл билан ривожланишга тайёргарлик ҳолати. Детерминация даврида ривожланишнинг янги йўналиши учун ички зарурий шароитлар яратилади.
Ривожланишнинг ювенил фазаси – уруғ ёки вегетатив куртакдан вегетатив органларнинг репродуктив органлар ҳосил қилишга қобилиятини намоён бўлишига қадар ўсиши ва ривожланиши.
Ризосфера- илдиз атрофидаги тупроқнинг микрофлораси-микроорганизмларнинг кўплиги билан фарқланадиган 2-3 мм қалинликдаги илдиз атрофида жойлашган тупроқ қатлами.
РНК – таркибига нуклеотидлар (аденин, гуанин, цитозин, урацил), рибоза ва фосфор кислотаси қолдиқлари кирувчи рибонуклеин кислота молекуласи.
РНК блоттинги - РНКни агарозали гелдан нитроцеллюлда филтрига комплементар ДНК билан дурагайлаш учун олиниши.
Сайт-ўрин, жойланиш-генлар харитасидаги нуқтали мутация ўрни.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling