Термодинамик тизим – энергияни ютиш, қайта ҳосил қилиш, тўплаш ва фойдаланиш хусусиятига эга ўзаро боғлиқ элементлар комплекси.
Тотипотентлик – муайян ўстириш шароитида ўсимликлар соматик ҳужайраларининг ўзининг онтогоник ривожланиши ирсий дастурини тўлиқ амалга ошириш.
Трансгеноз – турли векторлар ёрдамида донор, бегона генларни реципиент ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ҳужайрасига киритиш жараёни. Трансдукцияга мойил фаглар ёрдамида генетик ахборотни бактерия ҳужайрасидан эукариотлар ҳужайрасига сунъий йўл билан ўтказиш.
Трансдукция-бактериофаглар ёрдамида генетик материални донор ҳужайрадан реципиент ҳужайрага олиб ўтиш.
Транскрипция – РНК полимераза ферменти ёрдамида ДНК матрицасида РНК-нусхасининг ҳосил бўлиши.
Трансляция – ахборот, транспорт РНКси ва бошқа омиллар иштирокида рибосомаларда оқсиллар синтези.
Трансплант (инокулюм) – каллус (супензияли) културасининг бошқа янги озиқ муҳитига кўчириб ўтказишда фойдаланиладиган қисми.
Транспозонлар-ДНКнинг бир бўлаги бўлиб, молекула ичида бир жойдан иккинчи жойга ва бир молекуладан иккинчисига ўтишга қодир.
Трансформация-алоҳида ажратилган ДНК ёрдамида ҳужайрага генетик ахборотни киритиш. Трансформация ёрдамида олинган ҳужайрада ва ундан кейинги авлодларда янги белгиларДНК ёрдамида олинган манбадагига ўхшаган бўлади.
Урацил-РНК таркибига кирадиган пиримидин асоси.
Ўсимликларни гормон тизими – фитогормонлар, уларнинг рецепторлари ваиккиламчи воситачиларидан иборат регулятор комплекс.
Фаглар-микроорганизмлар ичига кириб, унда кўпайиб, кейин уларни эритиб юборувчи вируслар.
Фаоллаштириш-1) фаолликни қўзғатиш ва кучайтириш; 2) молекулалар фаоллигини қўзғатиб кимёвий реакцияга киришни тезлатиш.
Фенотип-организмларнинг ривожланиши жараёнида юзага келган ҳамма белги ва хусусиятлар йиғиндиси.
Ферментер-айрим хомашёларни микроорганизмлар ёрдамида бижғитиш учун ишлатиладиган ҳамма томони берк асбоб.
Do'stlaringiz bilan baham: |