Саузерн бўйича ДНК блоттинги-денатурланган ДНКни компиментар нуклеотид кетма-кетлик билан дурагайлаш учун агарозали гелдан нитроцеллюлда филтрга олиниши.
Сегмент-карж, бўлак.
Секвенирлаш-кетма-кетликни аниқлаш, секвенирлаш-оқсилдаги аминокислота қолдиғини ва нуклеин кислоталардаги нуклеотидларнинг кетма-кетлигини аниқлаш.
Селекция-танлаш-ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларнинг янги зотлари, навлари ва штаммларини яратиш усули.
Синергизм – моддалар, жараёнлар ва бошқа омилларнинг ҳамкорликдаги таъсирини оширувчи самара.
Скрининг-битта ҳужайрадан клон олиш йўли билан микроорганизмларнинг аралаш популяциясидан керагини ажратиш.
Сомаклонал вариабеллик – култураланган соматик ҳужайралардан регенерацияланган ўсимликлардаги хусусиятларнинг ўзгариб туриши.
Сомаклонлар – бошланғич шаклларидан муайян фарқлар билан фарқланувчи соматик ҳужайралардан олинган регерант ўсимликлар.
Соматик дурагай – соматик ҳужайралар қўшилиши (дурагайланиши) орқали олинган регерант ўсимлик.
Соматик дурагайлаш – жинсий жараёндан ташқарида ядро ва органеллалар генлари ва хромасомаларни генетик рекомбинацияга чақириш жараёни.
Соматик эмбриогенез – ҳужайра ва тўқималар културасида муртаксимон структуралар (эмбриоидлар) ҳосил бўлиш жараёни.
Стимуляторлар -ўсимликларнинг ўсишини кучайтирувчи омил-ўсимликларнинг ўсишини, ҳужайраларнинг бўлинишини тезлаштирадиган, кучайтирувчи моддалар.Улар табиий ёки синтетик ҳолда бўлиши мумкин. Табиийлари ауксинлар, гибберелинлар ва цитокининлар.
Стресс оқсиллар – ноқулай шароитларда организм томонидан синтезланувчи ва стресс омилларнинг организмга зарали таъсирини камайтириш имконини берувчи махсус оқсиллар.
Суббирлик – оқсил молекулаларини ташкил этувчи (тўртламчи структураси) оқсил глобулалари.
Субкултуралаш – трансплантларни (инокулумларни) бошқа културал идишга янги озиқа муҳитига ўтказиш.
Субстрат-озуқа муҳит-микроорганизмларнинг ўсиши учун керак бўлган озуқа муҳити.
Do'stlaringiz bilan baham: |