Асосий хотира
Download 1.69 Mb.
|
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax
- Bu sahifa navigatsiya:
- Клавиатура .
- Клавиатура тугмалари имкониятлари.
Ҳозирги кунда IBM PC компьютерлари асосан SVGA дисплейлари билан, NOTEBOOK лар эса суюқкристалли дисплейлар билан таъминланган. Клавиатура . IBM PC клавиатураси фойдаланувчи томонилан маълумотларни компьютерга мулжалланган қурилмадир. Тугмачалар сони ва жойлашиши турли хил компьютерларда ҳар хил бўлиши мумкин, лекин уларни вазифаси ўзгармайди. IBM PC клавиатураси икки хилда ишлаб чиқарилади. Кичик –83 та ва катта-101 та тугмачага эга бўлган клавиатуралар. Катта клавиатура ишлашга жуда қулай. Клавиатура тугмалари имкониятлари. Биз маълумотларни тахрирлаётганимизда, улар устида ишлаётганимизда клавиатуранинг бир канча тугмалари билан ишлаймиз ва бевосита улар ёрдамида маълумотларни тахрирлаймиз. Бугунги дарсимизда мана шундай тугмалар билан танишамиз. Клавиатурани ташкил килувчи тугмалар унинг клавишалари деб аталади. Клавиатуранинг умумий кўринишига эътибор берайлик. Бизнинг дарс хонамиздаги клавиатуранинг умумий кўринишини мисол килиб олиб, унинг бир канча хусусиятларини ёритайлик. Клавиатурага эътибор беринг. Унингда хар бир клавушида кизал рангли ва кора рангли белгилар мавжуд. Клавиатурани крил алифбосида ёзишга мослаштирсангиз (ShiftҚAlt ёки ShiftҚCtrl тугмалари ёрдамида турли алифболарда ёзишга мослаштирилади) клавушлардаги кизил рангли белгиларни, лотин алифбосига мослаштирган булсангиз кора рангли белгиларни ишлатиш лозим. Айрим клавушларда иккита кора ва иккита кизил белгилар мавжуд. Бу белгиларни ишлатиш бевосида Shift тугмасига боглик. Клавушнинг пастки кисмида жойлашган белги тугридан-тугри якка узи босилади. Клавушнинг юкори кисмида жойлашган белгини эса Sift тугмаси билан биргаликда босиш лозим. Esc-маълум килинган ишларни бекор килиш учун ишлатилади. Масалан карманга олинган матнни бекор килиш, экранда ҳосил булган менюларни бекор килиш, берилган буйруқ хали бажарилмаган булса ва у бажарилишда давом этаётган булса бекор килиш, айрим дастурлар ишини якунлашда биринчи туртки булиб хизмат килади ва хокозо. Tab тугмаси вазифаси. Tab тугмаси жудаям куп имкониятларга эга. Унинг имкониятлари бажараётган ишимизга караб белгиланади. 1. Маълумотларни киритиш давомида Tab тугмасини сатр бошида боссак абзацга жой колдиради. Сатр бошга курсорни олиб келиб тугмани бир неча марта босиш билан маълумотни экраннинг унг бурчига суриш мумкин. Таблицалар билан ишлаётганимизда кейинги катакларга утиш учун ҳам ишлатилади. Экрандаги ойнада бир канча тугма мавжуд булса, тугмаларни тартиб билан активлаштириш имконини беради. 2. AltҚTab тугмаларини биргаликда босиш билан ишлаётган дастурларни алмаштириш имконига эга буламиз. Яъни экранда куринмасдан туриб ишини давом эттираётган дастурлар ишини кузатишимиз мумкин. Caps Lock-маълумотни катта харфлар билан киритиш имконини беради. Масалан: ХАРФЛАР КУЙИДАГИ КЎРИНИШДА ЁЗИЛАДИ. Shift тугмасининг имкониятларидан юкорида ҳам бир канчаси билан танишдик. У маълумотларни карманга олишда анча кулайликлар тугдиради. Shift тугмаси билан тугмасини биргаликда босиш билан маълумотни сатр йуналиши буйича, сатр охирига караб карманга олиш мумкин. ShiftҚ тугмаларини биргаликда босиш билан маълумотни сатр йуналиши буйича, сатр бошига караб карманга олиш мумкин. ShiftҚ тугмалари курсор турган жойдан маълумот бошига караб карманга олиш мумкин. ShiftҚ тугмалари курсор турган жойдан маълумот охирига караб карманга олиш имконини беради. Cpace(Пробел)-клавиатурадаги узун клавуш. Унинг вазифаси икки суз орасида буш жой колдиради. Икки суз орасида буй жой колдириш учун у бир марта босилади. Клавиатурага эътибор беринг, Ctrl ва Alt тугмалари уртасидаги тугма Пуск менюсини активлаштириш учун хизмат килади. Бу тугма клавиатурада иккита. Клавиятуранинг унг томонидаги шу тугма ёнидаги тугма эса танланган объектнинг контекст менюсини чикариш учун хизмат килади. Сичкончанинг меню тугмаси билан бир хил вазифани бажаради. Print Screen экраннинг умумий кўринишининг расмини олиш. AltҚ Print Screen Актив ойнанинг расмини олиш. Клавиатуранинг унг кисмида жойлашган кушимча клавиатурани активлаштириш учун Num Lock тугмасини босиш керак. Num Lock светчаси ёнгандан кейин бу тугмалар активлашади ва иккита белги жойлашган клавушларнинг юкори белгилари ёзилади. Num Lock тугмасини босмасак пастки белгилар вазифаси бажарилади. Insert тугмаси белгисиз танлаш имконини беради. Бу тугма бир марта босилиб янги белги киритилса унгдаги белги учирилади ва урнига янгиси ёзилади. Белги киритишни давом эттирсак унг томондаги барча белгилар учирилиб кетади. CtrlҚInsert белгиланган сохани карманга олиш ShiftҚInsert карманга олинган сохани куйиш Ctrl ва Alt тугмалари вазифалари бмлан дарсимиз давомида танишиб борамиз. Бу тугмалар матнларни тахрирлашда жуда куп ишлатилади. Матн буйлаб харакатланиш.
Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling