Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Телескопнинг кучайириши (оптик қуввати)
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
2.2.3 Телескопнинг кучайириши (оптик қуввати). Телескопсиз кўз билан кузатганда юлдуздан келаётган параллел нур дастасининг кўз қорачиғи диаметрига (d 2 – 5 мм) тенг келадиган қисмигина ўзги (таасурот) ҳосил қилишда иштирок этади. Объективи диаметри D бўлган телескоп орқали кузатилганда телескоп тэшиги (объектив) дан ўтаётган барча нурлар таасурот ҳосил қилишда иштирок этади (юқорида телескопнинг фокал текислигидан ёриткичга каралганда ёруғ гардиш (объектив) ни кўрамиз деб такидланган эди).
Астрофизик ўлчашлар телескопнинг фокал текислигида ҳосил бўлган ёриткичнинг тасвири устида олиб борилади. Телескопнинг фокал текислигида юлдузнинг тасвири жуда кичик, идеал шароитда телескопнинг кириш тэшигидан (объектив) ўтаётган нуқтасимон манбанинг дифракцион тасвиридан иборат, бўлади. Бундай юлдуз тасвирининг ёруғлигини ўлчашда, тарихий анана бўйича, у бошқа, шундай тасвир билан солиштириб ўлчанган. Нурланиш приёмникларини астрономик кузатишларга қўллаш осмон ёриткичлари ёруғлигини ўлчаш тэхнологиясига ўзгартириш киритишга сабаб бўлди. Телескоп ёрдамида ёриткич тасвирида йиғилган нурланиш оқими приёмникнинг нур сезувчи қатлами сиртига туширилади. Бу амал майдон линзаси деб аталадиган ва телескопнинг фокал текислиги оркасига ўрнатиладиган линза ёрдамида бажарилади. Майдон линзаси приёмникнинг нур сэзувчи сиртига осмон ёриткичи ёритиб турган телескопнинг кириш тэшиги (объективи) тасвирини туширади. Шундай қилиб, телескоп орқали ўлчашларда ҳам биз ёритилганликни ўлчаймиз. Бу сафар ёритилганлик (D/d)2 марта кучайган бўлади. Бу ерда d приёмникнинг нур сэзувчи қатламининг диаметри. Телескоп ёрдамида кузатишдан олинган ютуқ (D/d)2 марта катта бўлади, яъни Э0/Эт =(D/d)2. Агар телескопсиз кўзда m0=6m, телескопда кўринадиган энг хира юлдузнинг юлдузий катталиги mT бўлса, у ҳолда, Погсон формуласига (1.4) асосан ёки, (2.3) Кэчаси кўз корачигининг диаметри d =6 мм гача кенгаяди, агар D ҳам мм ларда берилса, у ҳолда . Мактаб телескопи объективининг диаметри D=100 мм ва фокус масофаси F=1000 мм ва бундай телескопда mT=12.1m, яъни ўн иккинчи катталиккача бўлган юлдузларни кўриш мумкин. Мусаффо ва тим қора тунги осмонда оддий кўзга бир вақтнинг ўзида кўринадиган юлдузлар сони 3000 та бўлса, мактаб телескопи бундай шароитларда 200000 юлдузни кўришга имкон беради. Агар телескоп визуал (куз билан) кузатишларга мўлжалланган бўлса, унда яна битта линзача қўлланилади. Бу линза объектив фокал текислиги () оркасига шундай қўйиладики, унинг фокуси объективнинг фокал текисликда () ётиш керак (2.1-расм). Бу линзача (одатда иккита линзачадан иборат оптик система) окуляр (кўз) деб аталади. Окулярдан чиққан нурлар параллел бўлади ва кўз корачига тушади. Окуляр шундай бўлиши керакки, объективдан ўтган нурларнинг барчаси ундан ҳам ўтиш керак. Объективдан (у телескопик системанинг кириш қорачиғи дейилади) ўтган нур дастаси телескопик система (объективокуляр) нинг чиқиш қорачиғи (d) дан ўтиш шарт. Чиқиш қорачиғи кўз корачигидан () катта бўлмаслиги керак. Шундагина визуал кузатишларда телескопик система эффектив ишлайди. 2.1-расм. Линзали визуал телескопда юлдуздан келаётган параллел нур дастасининг йўли. Чапдаги катта чўзинчок айлана объектив, ўнгдаги кичик чўзинчок айлана окуляр. Окуляр телескопнинг катталаштиришини кучайтиради. Визуал телескопнинг катталаштириши К=F/f=D/d. Бу ерда f, d - окулярнинг фокус масофаси ва диаметри. Визуал кузатишларда d кўз корачигининг диаметрига () тенг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай телескопнинг катталаштириши (К) тенг корачигий деб аталади, К= D/ ва у эффектив ишлайди, унда қўлланиладиган окулярнинг фокус масофаси f=F/К. Юқоридаги нисбатдан кўриниб турибдики, берилган телескопда f қанча кичик бўлса, унинг катталаштириши шунча кўп бўлади, бу ҳолда объективдан кирган нурларнинг маълум қисми таасурот ҳосил қилишда иштирок этмайди. Атмосфера тинч бўлганда катталаштиришни К=2D гача етказиш мумкин. Бу ерда D объектив диаметри мм ларда. Нотинч атмосфера тасвирни титрашига сабабчи бўлади ва уни бузади, шунинг учун катталаштириш одатда 500 дан оширилмайди. Телескопнинг кўриши майдони (окуляр орқали кўринадиган осмон қисми) нинг диаметри катталаштиришга боғлиқ ва бурчакий минутларда N=2000/К га тенг. Телескопда Ой гардишини (30') тўла кўриш учун катталаштириш 60 мартадан ошмаслиги керак. Визуал телескопда қўлланиладиган окулярларнинг бирнеча тури мавжуд. Шулардан энг кўп қўлланиладиганлари Гюгэнс ва Рамсдан окулярларидир. Улар иккита, бир томони қабариқ иккинчиси текис, линзалардан иборат бўлади. Линзачаларнинг бири (объектив томондагиси) катта иккинчиси эса кичик бўлади ва Гюгэнс окуляри қўлланилганда телескопнинг фокал текислиги окуляр ичида, линзалар орасида бўлса, Рамсдэн окуляри қўлланилганда - унинг олдида бўлиши керак. Гюгэнс окуляри ичида мм шкалали чизгич чизилган шиша пластинка ўрнатилади ёки бир-бирига тик жойлашган иккита ингичка ип тортиб қўйилган ёки чизиқ чизилган тиниқ шиша бўлади. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling