Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Телескопнинг асосий кўрсаткичлари
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
2.2.2. Телескопнинг асосий кўрсаткичлари. Оптикадан маълумки, оптик тизм сирти кўринадиган ёруғлик манбаининг тасвирини тузаётиб унинг сирт ёруғлигини ёки равшанлигини кўпайтирмайди, балки аксинча, оптик сиртлардан акс қайтишда физик йўкотиш, линза ичида ютилиш туфайли уни камайтиради. Тасвирнинг сирт ёруғлиги телескопнинг фокус масофаси (F) га тескари пропорционал равишда камаяди. Шунинг учун =1/F линзанинг оптик кучи деб аталади.
Астрономияда осмон ёриткичи тасвирининг равшанлиги эмас, балки ёруғлик ўлчайдиган асбоб=фотометрнинг нур сэзувчи қатламида (телескопнинг чиқиш тэшигида) у ҳосил қилаётган ёритилганлик ёки нур сэзувчи қатламга тушаётган нурланиш оқими ўлчанади. Бунда телескоп объективининг диаметри (D) муҳим рол ўйнайди. Объективнинг диаметри қанча катта бўлса телескоп шунча кўп нурланиш оқими (Ф) йигади. . (2.2) Бу ерда Э - ёриткич томонидан телескоп объективининг ёритилганлиги , S - объективнинг юзаси. Шунинг учун телескоп объективининг диаметри (D) ва фокус масофаси (F) унинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади. Объектив диаметрини унинг фокус масофасига нисбати А =D/F, телескопнинг апэртураси ёки нисбий кириш туйнаги (тэшиги) деб аталади. Сирти кўринадиган осмон ёриткичлари (Ой, сайёралар) телескопнинг фокал текислигида ҳосил қилаётган ёритилганлик Э= (D/F)2 =А2. Бу ерда А2 телескопнинг оптик қувватини белгилайди. Умуман олганда D диаметрли телескопнинг оптик қуввати деб бу телескоп оддий, қуролламаган, кўзга қараганда берадиган фойдага айтилади. Бироқ одатда телескопнинг ёруғлик кучи деганда А назарда тутилади. Энг катта ёруғлик куч 1:1 бўлади ва бунда объективнинг диаметри унинг фокус масофасига тенг. Бироқ бундай объективни ясаш анча машаққатли иш. Юлдузлар нуқтавий ёруғлик манбаи бўлганликлари учун, уларни яқинлаштиришнинг (катталаштиришни) фойдаси йўқ, бундан кўриниб турибдики А қанча кичик бўлса, телескоп шунча кўп ёруғлик кучига эга бўлади. А нинг қиймати нисбат сифатида берилади. Астрометрик ўлчашларда тасвирнинг масштаби муҳим рол ўйнайди, шунинг учун астрографларда А=110, яъни уларнинг фокус масофаси объективи диаметридан ўн марта катта бўлади. Астрофизик текширишларда ёруғлик оқими хал қилувчи роль ўйнайди, шунинг учун рефлекторларда А 13, яъни, объектив фокус масофаси унинг диаметридан уч марта атрофида катта бўлади. Жуда катта оптик кучга эга телескоп ясаш қийин, чунки бундай холларда объектив нуқсон (аберация) лари ҳам А3 ва А2 га пропорционал равишда кучаяди. Бу масалага кейинрок қайтамиз. Ҳозир эса, кузатишларга телескоп қўллаш қандай ютуқ беради, шуни кўрайлик. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling