Бироқ, бу борадаги ишларимиз етарли эмас. Йил якунига қадар
100 нафар хорижий мутахассисларни ўқитиш жараёнларига жалб этишимиз керак. Камида 20 минг ишсизларни касб-ҳунарга ўқишга қамраб олишимиз керак.
III. 66-мақсадда Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш белгиланган.
Ушбу мақсад ижроси бўйича, Вазирлар Маҳкамасининг 203-сонли қарори билан “Миллий дастур” қабул қилинди.
Дастурга асосан 11,3 минг имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашилди. Жумладан,
5 408 нафари мавжуд бўш ҳамда захираланган иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 2 299 нафари касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилди, 1 286 нафарини иш берувчиларга субсидия ажратиш орқали ишга жойлаштирилди,
2 358 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
IV. 85-мақсад: Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш бўйича эса қўйидаги ишлар амалга оширилди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни фаолият турини 10 тага ошириш, шахсий томорқасида чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик йўналишларида фаолият олиб бораётган фуқароларни расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритиш механизми йўлга қўйилди.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёлланма ишчилари учун тўланаётган тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварига туширилди.
Йил бошидан, норасмий ишлаётган 395 минг нафар фуқароларни бандлигини легаллаштиришга амалий ёрдам берилди.
Давлат дастури ижроси доирасида, банд бўлмаган 326,5 минг фуқаролар ишга жойлаштирилди, 147,6 минг фуқаролар жамоат ишларига жалб этилди.
381,9 минг хотин-қизларга, 232,7 минг ёшларга бандлик хизматлари кўрсатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |