Атини тузиш асослари
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 396 Kb.
|
S.Raximova avtoreferat ТАХРИР 13.06.22
- Bu sahifa navigatsiya:
- С.Жонсон 20
- П.Н.Денисов 26 , В.Г.Гак 27 , Л.А.Новиков 28 , В.В.Морковкин 29
- М.Умарходжаев
- Тадқиқот мавзусининг диссертaция бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон тилшунослигида даражаланиш (градуонимия) ҳодисаси билан боғлиқ назарияларни қайд этиш масаласи дастлаб С.Д.Кацнельсон2, И.Р.Гальперин3, О.Есперсен4, Ю.С.Степанов5, С.М.Колесникова6, C.Кеннедй, Л.МcНаллй7, С.Н.Переволочанская8, Е.Д.Арбатская, Д.И.Арбатская9 каби тилшуносларнинг илмий назарияларида қайд этилган.
Градуонимия ҳодисаси ўзбек тилшунослигида ХХ асрнинг сўнгида ўрганила бошланди. Ҳ.Неъматов, Р.Расулов10, Р.Сафарова11, О.Базаров12, Ш.Орифжонова13, Л.Худойбердиева14 Н.Ширинова15, Ж.Джумабаева16, Л.Н.Элмурадова17, Ғ.Раҳмонов18, М.Отабоева19, ва бошқа тадқиқотчиларнинг изланишлари мавжуд. Жахон тилшунослигида ўқув луғатчилиги бўйича қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан, С.Жонсон20, XIX асрда француз тилшунослигида Ж.Дюбуа, К.Дюбуа21, Г.Маторе22, Б.Кюмада23, Америка тилшунослигида К.Д.Бак24, испан тилшунослигида Ж.Малкил25, рус тилшунослигида П.Н.Денисов26, В.Г.Гак27, Л.А.Новиков28, В.В.Морковкин29, С.Г.Бархударов30, Ю.Н.Караулов31, М.А.Скопина32, Р.А.Будагов33, Н.М.Шанский34, З.А.Потиха35, В.Н.Сергеев36, А.Е.Супрун37, Л.Г.Саяхов38, Л.А.Янкова39, Е.А.Яговкина40, У.Ш.Турсунова41, Т.А.Кадырбаева42, С.Т.Паллеканде43, М.Ю.Казак44 каби тилшуносларнинг ишларидан бошланади. Айни шу йўналишда ўзбек тилшунослигида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилган. Дастлаб икки тилли русча-ўзбекча ўқув луғатлари М.Х.Тўхтахўжаева45, Л.М.Одинаева46, К.А.Шарофиддинова47, С.Ф.Акобиров48, М.С.Солиев49 кабиларнинг ишларида ўз ифодасини топган бўлса, истиқлол йилларида А.Ҳожиев50, Ш.Раҳматуллаев51, Нурмонов52, Ҳ.Неъматов53, А.Мадвалиев54, Р.Сайфуллаева55, М.Миртожиев56, М.Умарходжаев57, Н.Улуқов58 Н.Маҳмудов59, Б.Менглиев60, Ш.Шахобитдинова61, Л.Раупова62, Б.Бахриддинова63 ва бошқа тилшунос олимларнинг хизмати катта бўлган. Тадқиқот мавзусининг диссертaция бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертaция Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Ўзбек тилидан амалий фойдаланиш самарадорлиги муаммолари” мавзуси доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади сўзлар даражаланиши ўқув луғатининг таркибий қурилмаси, сўзликни шакллантириш ва лексикографик талқин қилиш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: тилшуносликда даражаланиш ҳодисаси, унинг бошқа лексик-семантик парадигмалардан фарқи, градуонимик муносабат масаласидаги баҳс ва мунозараларга ойдинлик киритиш; лексикадаги даражаланиш қонуниятининг лексикографик аҳамиятини ёритиш; даражаланиш муносабатида бўладиган сўзларнинг умумий ва махсус филологик луғатлардаги лексикографик талқинини текшириш ва баҳолаш; таҳлил натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан сўзлар даражаланиш луғатини такомиллаштиришга хизмат қилувчи таклифлар бериш; ўзаро даражаланиш муносабатига асосланган сўзларнинг даражаланиш ҳосил қилувчи белгиларини аниқлаш, шу асосда даражаланиш қаторларини тузиш; таълим тизимининг турли босқичлари учун мўлжалланган сўзларнинг даражаланиш муносабатига асосланадиган ўқув луғатларини яратишнинг лингводидактик асосларини ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти “Ўзбек тилининг сўзлар даражаланиши ўқув луғати”64, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”65, “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати”66 даги даражаланиш муносабатли лексик бирликлaр. Download 396 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling