Атини тузиш асослари


Download 396 Kb.
bet9/13
Sana17.06.2023
Hajmi396 Kb.
#1543873
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
S.Raximova avtoreferat ТАХРИР 13.06.22

сабил (савил)ордона – зорманда – байталмон – эгасиз (белгини кучли-кучсиз ифодалашига кўра;
сотқин – хоин – хиёнаткор – ғаддор муртад (салбийлик бўёғининг оз-кўплигига кўра);
Юқорида ажратиб кўрсатилган сўзлардан кўриниб турибдики, таянч синф ўқувчиларига бу сўзларнинг маъноларини тушуниш қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ўқувчи бу сўзларнинг маъноларини тушунишда ЎТИЛ га таяниши лозим. Юқорида маъноси тушунарсиз бўлган сўзларга эса қўшимча қилган ҳолда иллюстратив мисоллардан илова келтириш мумкин.
Сўзлараро даражаланиш ўқув луғатларида изоҳ, иллюстратив мисоллар ва луғат белгиларини танлаш масаласи” деб номланувчи учинчи бобда сўзлараро даражаланиш ўқув луғатларидаги лексемаларнинг маъновий изоҳини аниқлаш, луғат учун шарт бўлган ҳолларда иллюстратив мисоллар танлаш ва ёш хусусиятига, қўлланиш доирасига кўра услубий белгиларини луғатда акс эттириш масалаларига қаратилган.
“Сўзлараро даражаланиш ўқув луғатларида сўзларга изоҳ бериш” фаслида градуонимик қатордаги лексемаларни изоҳлаш орқали уларнинг маъновий даражаланишини аниқлаштириш назарда тутилган.
Даражаланиш луғатида берилган юз – бет – афт – башара – турқ – чеҳра – жамол – дийдор – ораз қаторини олайлик. Айни бу қатордаги салбий муносабат юз – жамол – чеҳра – дийдор – ораз лексемаларида ифодаланмаган. Бет – афт – башара – турқ лексемаларида эса салбийлик маъноси ифодаланган. Салбий муносабат даражаси бетдан турққа қараб ўсиб боради. Шундай қаторни “ижобий муносабат” ва унинг даража белгиси асосида юз – чеҳра – жамол – дийдор – ораз –узор – рухсор лексемалари ташкил этади. Бу ерда чеҳрадан рухсорга томон ўсиш кузатилмоқда.
Ижобийлик ёки салбийликнинг ошиб ва аксинча камайиб бориши асосида градуонимик қатордаги лексемалар даражаланиши мумкин:


1 диаграмма

Юқоридаги расмда даражаланиш белгиси ижобийликдан салбийлик томон, салбийликдан ижобийлик томон ортиб бормоқда.


Бу лексемаларга ЎТИЛда қуйидагича изоҳ берилган:
1.Юз - Одам бошининг олд томони, олд томондан кўриниши; бет.
2.Чеҳра [ф.- юз, сиймо] - Юз, бет, афт-ангор; сиймо.
3.Жамол [a.— гўзаллик, сулувлик; жозибадорлик]. 1. Ҳусн, кўрк, чирой. 2. Чиройли юз, чеҳра.
4.ДИЙДОР [ф. — ташқи кўриниш, юз] Кишининг юзи, жамоли, рухсор; башара.
5.ОРАЗ I [a.— ташқи кўриниш; юз, ёноқ] поэт. Чиройли юз, бет, чеҳра; жамол.
6.УЗОР [а. — юздаги майин тук; юз, чеҳра] эск. поэт. Юз, рухсор.
7.РУХСОР [ф. ташқи кўриниш, қиёфа; юз, бет; ёноқ] 1 Кишининг юзи; бет; афт-ангор, чехра.
8.БЕТ 1 Одам бошининг олд қисми, олд томони; юз, афт. 2 Юзнинг ёнокдан ияккача бўлган икки томонидан ҳар бири; чакка.
9.АФТ 1 Одам бошининг олд қисми; юз, бет. 2 Юз кўриниши, қиёфа; турқ.
10.БАШАРА \а.тери; пўст] 1 Киши бошининг олд қисми; бет, юз. 2 Кишининг руҳий ҳолатини, характерини гавдалантирувчи ҳолат, кўриниш; афт, авзо. 3 кўчма Кишининг маънавий қиёфаси.
11.ТУРҚ Ташқи қиёфа, авзо, важоҳат (асосан, салбий муносабат билан)91. (Ушбу изоҳлар Ўзбек тилининг изоҳли луғати 1,2,3,4,5 жилдларидан олинди).
Даражаланиш қаторидаги лексемаларга юқоридаги тартиб асосида изоҳ бериш мақсадга мувофиқ. Лекин ЎТИЛ даги баъзи лексемаларга берилган изоҳ боғча ёшидаги болага қийинлик қилади. Бизнингча, боғча ёшидаги болага даражаланиш луғатидаги сўзларни энг содда қилиб тушунтириш лозим. Даражаланиш луғатидаги лексемаларга турли ёш гуруҳлар учун хос бўлган изоҳ беришни таклиф сифатида киритишни маъқул кўрдик.
“Сўзлараро даражаланиш ўқув луғатларига иллюстратив мисоллар танлаш” фаслида градуонимик қатор таркибидаги тушунарсиз бўлган сўзларни мисоллар ёрдамида тушунтириш ва зарур бўлган ҳоллардагина фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги ёритилган. “Лексикографик терминлар ичида иллюстрaция муҳим ўрин тутади. Иллюстрaция, одатда, изоҳ характеридаги луғатлар учун хос бўлиб, иллюстратив изоҳ, иллюстратив илова, иллюстратив материал, иллюстратив мисол каби бир неча бирикмали терминлар билан юритилади. Луғатда сўзларнинг маънолари, маъно нозикликлари, бошқа сўзлар билан турли бирикмаларда ишлатилиши эътиборли манбалардан олинган мисоллар ва мисол-цитаталар орқали кўрсатилади ва тасдиқланади”92.

Download 396 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling