Атини тузиш асослари


Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти


Download 396 Kb.
bet6/13
Sana17.06.2023
Hajmi396 Kb.
#1543873
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
S.Raximova avtoreferat ТАХРИР 13.06.22

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг назарий аҳамияти даражаланиш ҳодисаси ва унинг талқини ҳамда таснифини лингвистик тамойиллар асосида амалга ошириш, ўзбек тилида узлуксиз таълим тизимининг турли бўғинлари учун мўлжалланган сўзлар даражаланиши ўқув луғатларини тузиш асосларини ишлаб чиққанлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти “Ҳозирги ўзбек адабий тили” фанининг “Лексикология”, “Семасиология” ва “Лексикография” бўлимлари, “Амалий тилшунослик”, “Лексикография асослари”, “Ўзбек ўқув луғатчилиги” фанларидан дарслик ва қўлланмалар, луғатлар яратиш, антропоцентрик лексикография, лингводидактика, педагогик лексикографиянинг фан сифатида ўқитишнинг методик таъминотини шакллантиришда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг тавсифлаш, таснифлаш, статистик таҳлил, қиёслаш, функционал-семантик, компонент таҳлил методлари билан асослангани, хулосалар чиқаришда яратилган синоним, даражаланиш луғатларнинг намуналарига таянилгани, илмий-назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга кенг жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Луғат учун даражаланиш қатори тузиш, даражаланиш муносабатидаги сўзни танлаш ва тартиблаштириш бўйича мезонларни аниқлашга доир натижа ва хулосалардан FА-F1-G003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги 17.01/269-сон маълумотномаси). Натижада сўз ясалишига оид назарий қарашларни далиллаш учун келтирилган мисолларнинг илмий асосларига эгалиги таъминланган;
даражаланиш ҳодисаси ва луғавий бирликларнинг даражаланиш қаторини ҳосил қилишнинг лисоний-нутқий омиллари таҳлилига оид натижа ва хулосаларидан FА-F1-G007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги 17.01/269-сон маълумотномаси). Натижада даражаланиш қаторида иштирок этувчи лексик бирликларнинг маъно ифодалаш, нутқ таъсирчанлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини баҳолашнинг лисоний-бадиий асосларини тавсифлаш имконини берган;
сўзлар ўртасида қайд қилинувчи синонимия, антонимия, градуонимия каби лексик-семантик муносабат турларига хос лексик-грамматик белги-хусусиятлар таҳлили ва тавсифи натижаларидан 5221000 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2021 йил 20 октябрдаги № 04/1-1974-сонли маълумотномаси). Натижада дарслик таркибидан ўрин олган лексик-семантик муносабат турларига оид мавзу доирасидаги таҳлил ва тавсифларнинг бойитилиш имконини берган.

Download 396 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling