Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Молиявий инструментлардан фойдаланишнинг мақсади ва рисклари


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   295
Молиявий инструментлардан фойдаланишнинг мақсади ва рисклари 
14. Молиявий 
инструментлардан 
қуйидаги 
мақсадларда 
фойдаланилади: 

Хежлаш мақсадлари ( яъни, тадбиркорлик субъекти дучор 
бўлган жорий риск турини ўзгартириш). Бу қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
кўрсатади. Молиявий инструментларнинг ҳисобланишини 
тасдиқлаш учун мавжуд бўлган маълумотларнинг хусусияти ва 
ишончлилиги кенг тарзда турли хил бўлиб, у уларнинг 
ҳисобланиши билан боғлиқ баҳолашнинг ноаниқлигига таъсир 
кўрсатади. Мазкур ХААИ ҳаққоний қийматни ҳисоблашлар билан 
боғлиқ баҳолашнинг ноаниқлигига мурожаат этиш учун «ҳисоблаш 
ноаниқлиги» атамасидан фойдаланади.
1-бўлим – Молиявий инструментлар тўғрисида қисқача 
маълумот 
11. Молиявий инструментларнинг турли таърифлари молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш асослари орасида мавжуд бўлиши мумкин. 
Масалан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) 
молиявий 
инструментни 
шундай 
шартнома 
сифатида 
таърифлайдики, бунда у бир тадбиркорлик субъектининг молиявий 
активини ва бошқа тадбиркорлик субъектининг молиявий 
мажбуриятини ёки улушли инструментини юзага келтиради.
7
Молиявий инструментлар пул маблағи, бошқа тадбиркорлик 
субъектининг акцияси, пул маблағини олиш ёки етказиб бериш ёки 
молиявий активларни ёки мажбуриятларни айирбошлаш бўйича 
шартномавий ҳуқуқ ёки мажбурият, тадбиркорлик субъектининг ўз 
улушли инструментларида ҳисоб-китоб қилинадиган муайян 
шартномалар, номолиявий моддалар бўйича муайян шартномалар 
ёки суғурта шартномасининг таърифини қаноатлантирмаган ҳолда 
суғурталовчилар томонидан чиқарилган муайян шартномалар 
бўлиши мумкин. Ушбу таъриф оддий кредитлардан ва 
депозитлардан мураккаб деривативлар, тузилмавий маҳсулотлар ва 
айрим 
товар 
шартномаларигача 
бўлган 
молиявий 
инстурментларнинг кенг кўламини қамраб олади. 
12. Молиявий инструментлар мураккаблиги жиҳатидан фарқланади, 
бунда молиявий инструментнинг мураккаблиги қуйидагилар каби 
турли манбалардан келиб чиқиши мумкин: 

алоҳида пул оқимларининг жуда йирик ҳажми, қачонки бир 
хилликнинг мавжуд бўлмаслиги ҳар бирининг ёки 
7
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) 32, Молиявий инструментлар: 
тақдим этиш, 11-банд 


АУ
ДИТ
1283
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
гуруҳлашган пул оқимларининг йирик миқдорининг 
таҳлилини, масалан, кредит рискини баҳолашни, талаб этса 
(масалан, кафолатланган қарз мажбуриятлари (КҚМлар));

пул оқимларини аниқлаш учун мураккаб формулалар; 

келгуси пул оқимларининг ноаниқлиги ёки ўзгарувчанлиги, 
масалан кредит риски, опцион шартномалари ёки узоқроқ 
шартномавий муддатларга эга молиявий инструментлардан 
юзага келадиган ноаниқлик ёки ўзгарувчанлик. 
Бозор шароитларидаги ўзгаришларга нисбатан пул оқимларининг 
ўзгарувчанлиги 
қанчалик 
юқорироқ 
бўлса, 
молиявий 
инструментнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблаш шунчалик 
мураккаброқ ёки ноаниқроқ бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шу билан 
бирга, баъзида баҳолаш, одатда, нисбатан осон бўлган молиявий 
инструментлар муайян ҳолатлар туфайли баҳолаш учун мураккаб 
бўлиб қолиши мумкин, мисол тариқасида, бозори суст бўлиб қолган 
инструментлар ёки узоқроқ шартномавий муддатларга эга 
инструментларни келтириш мумкин. Деривативлар ва тузилмавий 
маҳсулотлар мураккаброқ бўлиб қолади, қачонки улар алоҳида 
молиявий инструментларнинг бирикмасидан иборат бўлса. Шу 
билан бирга, муайян молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари 
ёки муайян бозор шароитлари остида молиявий инструментларни 
ҳисобга олиш мураккаб бўлиши мумкин.
13. Мураккабликнинг бошқа манбаси эгалик қилинадиган ёки савдо 
қилинадиган молиявий инструментларнинг ҳажми ҳисобланади. 
«Оддий » фоиз ставкаси свопи мураккаб бўлмаслиги мумкин 
бўлсада, уларнинг йирик миқдорига эгалик қилаётган тадбиркорлик 
субъекти ушбу инструментларни аниқлаш, баҳолаш ва улар бўйича 
битим тузишда такомиллаштирилган информацион тизимдан 
фойдаланиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling