Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тўлиқлик, Аниқлик ва Мавжудлик
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўлиқлик, Аниқлик ва Мавжудлик
24. 25-33 бандлар молиявий инструмент битимларининг йирик ҳажмига эга тадбиркорлик субъектларида жорий этилиши мумкин бўлган назоратларни ва жараёнларни, жумладан савдо қилиш хоналарига эга тадбиркорлик субъектларини ифодалайди. Аксинча, молиявий инструмент битимларининг йирик ҳажмига эга бўлмаган тадбиркорлик субъекти ушбу назоратларга ва жараёнларга эга бўлмаслиги мумкин, аммо у бунинг ўрнига ўзининг битимларини контрагент ёки клиринг ташкилотлари билан тасдиқлаши мумкин. Буни амалга ошириш тадбиркорлик субъекти фақатгина битта ёки иккита контрагентлар билан битим тузиши мумкин бўлганда нисбатан тўғридан-тўғри бўлиши мумкин. Савдо тасдиқлари ва клиринг ташкилотлари 25. Умуман олганда, молиявий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган битимлар учун, молиявий инструментларнинг шартлари контрагентлар ўртасида алмашинилган тасдиқларда ва юридик келишувларда ҳужжатлаштирилади. Клиринг ташкилотлари тасдиқлар алмашинувини савдоларни мослаштириш ва уларни ҳисоб-китоб қилиш орқали мониторинг қилишда хизмат кўрсатади. МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 этиш, бунда ушбу жараёнлар бундай инструментлар билан боғлиқ бухгалтерия, меъёрий, юридик, молиявий ва операцион рискларни инобатга олади; Молиявий инструмент битимларини қайта ишлаш, жумладан ташқи ҳисоботларга нисбатан эгаликдаги пул маблағи ва активларни тасдиқлаш ва солиштириш, ҳамда тўловлар жараёни; Молиявий инструментларга инвестиция қиладиган ёки улар билан савдо қиладиган шахслар билан бундай инструментларни қайта ишлаш, баҳолаш ва тасдиқлаш учун жавобгар бўлган шахслар ўртасида вазифаларни ажратиш. Масалан, нархлаш битимларига кўмак беришга жалб этилган модел ишлаб чиқиш функцияси функционал тарзда ва ташкилий тарзда фронт офисдан алоҳида бўлган модел ишлаб чиқиш функциясига нисбатан камроқ холисона бўлади; Баҳолаш жараёнлари ва назоратлари, жумладан учинчи- томон нархлаш манбаларидан олинган маълумотлар устидан назоратлар; ва Назоратлар мониторинги. 23. Рискларнинг хусусияти кўп ҳолларда йирик ҳажмдаги ва турли молиявий инструментларга эга тадбиркорлик субъекти билан фақатгина айрим молиявий инструмент битимларига эга тадбиркорлик субъектлари ўртасида фарқланади. Бу эса ички назоратга нисбатан турли ёндашувларга олиб келади. Масалан: Одатда, йирик ҳажмдаги молиявий инструментларга эга ташкилот дилинг хонасига хос муҳитга эга бўлиб, бунда эксперт савдогарлар ва ушбу савдогарлар билан бэк-офис (қайсики амалга оширилган савдолар бўйича маълумотларни текширадиган операциялар функциясига тегишли бўлиб, бунда ушбу функция савдоларда хато бўлмаслигини таъминлайдилар ва талаб этилган ўтказмаларни амалга оширадилар) ўртасида вазифалар ажратиш мавжуд. Бундай муҳитларда, савдогарлар одатда оғзаки тарзда телефон ёки электрон савдо тизими орқали шартномалар тузишни АУ ДИТ 1291 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 бошлайдилар. Бундай муҳитда ўринли битимларни йиғиш ва молиявий инструментларни аниқ тарзда қайд этиш камроқ молиявий инструментларга эга тадбиркорлик субъектига нисбатан аҳамиятли тарзда кўпроқ талабчанликни талаб этиб, унинг мавжудлиги ва тўлиқлиги кўп ҳолларда айрим банклар орқали банк тасдиғи билан тасдиқланиши мумкин. Бошқа томондан, кичик миқдордаги молиявий инструментларга эга тадбиркорлик субъектларида кўп ҳолларда вазифаларнинг ажратилиши мавжуд бўлмайди ва бозордан фойдаланиш ҳуқуқи чегараланган бўлади. Бундай ҳолатларда, молиявий инструмент битимларини аниқлаш осонроқ бўлишига қарамасдан, раҳбарият ходимларнинг чекланган миқдорига таяниш мумкинлигининг риски мавжуд бўлади, қайсики рухсат этилмаган битимлар амалга оширилиши мумкинлигининг ёки битимлар ёзилмаслиги мумкинлигининг рискини ошириши мумкин. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling