Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   295
Учинчи-томон нархлаш манбасининг обрўси ва тажрибаси – 
Масалан, учинчи-томон нархлаш манбаси молиявий 
инструментнинг муайян тури бўйича тажриба тўплаган 
бўлиши мумкин ва шу соҳада тан олиниши мумкин, аммо 
молиявий инструментларнинг бошқа турларида шунга ўхшаш 
тажрибага эга бўлмаслиги мумкин. Аудиторнинг учинчи-
томон нархлаш манбаси билан олдинги тажрибаси ҳам бу 
борада ўринли бўлиши мумкин. 

Учинчи-томон нархлаш манбасининг холислиги – Масалан, 
агарда раҳбарият эга бўлган нарх тадбиркорлик субъектига 
молиявий инструментни сотган брокер каби контрагентдан 
ёки аудит қилинаётган тадбиркорлик субъекти билан яқин 
алоқадорликка эга тадбиркорлик субъектидан олинса, нарх 
ишончли бўлмаслиги мумкин.

Учинчи-томон нархлаш манбаларидан фойдаланиш устидан 
тадбиркорлик субъектининг назоратлари тадбиркорлик 
субъекти учинчи-томон нархлаш манбаларидан олинган 
маълумотларнинг ишончлилигини баҳолаш учун жорий 


АУ
ДИТ
1345
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
этилган назоратларга эга бўлган даража ҳаққоний қийматни 
баҳолашнинг ишончлилигига таъсир этади. Масалан, 
раҳбарият қуйидаги мақсадларда жорий этилган назоратларга 
эга бўлиши мумкин: 
○ 
учинчи-томон нархлаш манбасидан фойдаланишни 
кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, жумладан учинчи-томон 
нархлаш манбасининг обрўсини, тажрибасини ва 
холислигини кўриб чиқиш; 
○ 
нархларнинг ва нархлашга-боғлиқ маълумотларнинг 
тўлиқлигини, ўринлигини ва аниқлигини аниқлаш. 

Учинчи-томон нархлаш манбасининг назоратлари – Аудитор 
манфаатига тегишли актив туркумлари бўйича баҳолашлар 
устидан назоратлар ва жараёнлар. Масалан, учинчи-томон 
нархлаш манбаси нархлар қандай ҳосил қилиниши, жумладан 
ҳам харид ҳам сотиш томон бўлган мижозлар учун 
расмийлашган жараёндан фойдаланиш устидан кучли 
назоратларга эга бўлиши мумкин бўлиб, бунда қачонки 
ўринли далил орқали тасдиқланганда нархлаш хизматидан 
олинган нархлар бўйича мунозара қилиш мақсади кўзланади 
ва ушбу ўринли далил учинчи-томон нархлаш манбасига 
бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлган маълумотларни 
тўлиқ тарзда акс эттириш учун нархларни мунтазам равишда 
тўғрилашга имкон бериши мумкин. 
118. Учинчи-томон нархлаш манбаларидан олинган маълумотларга 
тегишли далилни йиғишга нисбатан эҳтимолий ёндашувлар 
қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 

1-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар учун, 
учинчи-томон 
нархлаш 
манбаларидан 
олинган 
маълумотларни кузатиладиган бозор нархлари билан 
қиёслаш. 

Учинчи-томон нархлаш манбалари томонидан уларнинг 
назоратлари ва жараёнлари, баҳолаш усуллари, баҳолаш учун 
дастлабки маълумотлари ва тахминлари тўғрисида 
таъминланган очиб беришларни кўриб чиқиш. 


1346
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
ўзгаришларга таъсирчан бўлишини англатиши мумкин. Тор кенглик 
пастроқ даражадаги баҳолашнинг ноаниқлигини кўрсатиши мумкин 
ва маълумотлардаги ва тахминлардаги ўзгаришларга камроқ 
таъсирчанликни англатиши мумкин. Бир неча манбалардан 
нархларни олиш фойдали бўлиши мумкин бўлсада, хусусан 
ҳаққоний қиймат поғонасининг 2 ёки 3-даражаларида тоифаланган 
баҳолаш учун дастлабки маълумотларга эга молиявий 
инструментларни кўриб чиқишда, бир неча манбалардан нархларни 
олишнинг ўзи етарлича тегишли аудиторлик далилини 
таъминлашининг эҳтимоли жуда кам. Бунга сабаб шуки:
(a) нархлаш маълумотларининг бир неча манбаларининг ўзи 
айнан бир хил таянч нархлаш манбасидан фойдаланётган 
бўлиши мумкин; ва
(б) учинчи-томон нархлаш манбаси томонидан нархни 
аниқлашда фойдаланилган баҳолаш учун дастлабки 
маълумотларни тушуниш молиявий инструментни ҳаққоний 
қиймат поғонасида тоифалаш учун зарур бўлиши мумкин.
120. Айрим ҳолатларда, аудиторда нархни ҳосил қилишда 
фойдаланилган жараён, жумладан нарх қанчалик ишончли 
аниқланишининг жараёни устидан ҳар қандай назоратлар бўйича 
тушунчага эга бўлиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин ёки у 
моделдан, жумладан фойдаланилган тахминлардан ва бошқа 
баҳолаш учун дастлабки маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга 
бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда, аудитор баҳоланган рискка 
муносабат билдиришда раҳбариятнинг қатъий баҳолашини баҳолаш 
учун қатъий баҳолашни ёки кенгликни ҳосил қилишни амалга 
оширишга қарор қилиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling