Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
БИЗНЕСМЕН - (инглизча business-иш, man-одам)- бизнес билан шуғулланувчи шахс, корчалон. БИРЖА
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИРЖА САВДОСИ
- БОЗОРНИНГ ТУЗИЛИШИ
- БОЗОР СЕГМЕНТИ
- БЮДЖЕТ ТАқЧИЛЛИГИ
- ВАЛЮТА КОНВЕРТИРЛАШУВИ
- ГАРОВ
БИЗНЕСМЕН - (инглизча business-иш, man-одам)- бизнес билан шуғулланувчи шахс, корчалон.
БИРЖА - (голл.beurs, нем. Borse-ҳамён)- 1) маҳсулот, валюта ва қимматбаҳо қоғозларни айирбошлашда, ҳисоб ва маълумот хизматларини амалга оширишда фаол қатнашувчи ташкилот. Хизмат кўрсатгани учун воситачилик йиғимини олади; 2) биржа савдо-сотиғи бўладиган жой. БИРЖА КОТИРОВКАСИ- биржалар орқали сотиладиган маҳсулотлар баҳоси. Ҳар бир биржа уларни маълум тизимга солади ва чоп этади. Одатда, БК эрталабки ва кечки савдо (биржа сессияси) бошланишига ва тугашига мўлжаллаб чоп этилади. БИРЖА САВДОСИ- биржаларнинг воситачилигида амалга ошириладиган савдо. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ - эркин товар пул муносабатларига асосланган, иқтисодий монополизмни инкор этувчи, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. БОЖ- (араб.-ўлпон, солиқ) - божхона назорати остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо қоғозлардан ундириладиган пул йиғимлари. БОЖХОНА - чегара орқали ўтадиган жами юкларни, шу жумладан багаж ва почта жўнатмаларини назорат қиладиган давлат муассасаси. У ўтказилаётган юкларни текшириш ва улардан йиғимларни ундириш билан шуғулланади. Божхоналар, одатда, денгиз ва дарё портларида, халқаро аэропортларда, темир йўл станцияларида, чегара ҳудудларида ва мамлакатнинг йирик марказларида жойлашади. БОЗОР - сотувчи ва харидор ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуи. Бозордаги талаб ва таклиф иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий ва маънавий омиллар таъсирида шаклланади. Талаб йўқ, ўтмай қолган нарса, мол ҳақида «Б. касод», талаб юқори бўлган , тез ўтадиган нарса, мол ҳақида эса «Б. чаққон» дейилади. «Б. кўтармайди-»бу товарни ушбу нархга бозорда ҳеч ким олмайди деган маънони англатади. БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ - халқ иштирокида давлат томонидан ишлаб чиқилган бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат назорати остида амалга оширишдан иборат. БОЗОРНИНГ ТУЗИЛИШИ - бу бозор элементларининг ички тузулиши, жойлашиши ва тартиби, уларнинг бозор умумий ҳажмидаги улуши демакдир. БОЗОР ТИЗИМИ - турли-туман мезонлар асосида алоҳида унсурларга ажратилган барча бозорлар мажмуидир. БОЗОР МЕХАНИЗМИ - бозор иқтисодиётининг фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминловчи дастак ва воситалар. М: баҳо, талаб ва таклиф, рақобат, пул-кредит. БОЗОР СЕГМЕНТИ - бу бозорда савдо-сотиқнинг шарт-шароитига қараб кўпгина бўғинларга ажратишидир. БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИ - сотувчи ва харидор ўртасида бозор муносабатлари шаклланишини, ривожланишини таъминлайдиган ташкилотлар, муассасалар, идоралар, корхоналар мажмуаси. Унинг таркибига савдо корхоналари, таъминот ташкилотлари, валюта ва қимматбаҳо қоғозлар биржаси, транспорт, алоқа ва бошқа хизмат кўрсатувчи тармоқлар киради. БОЗОР КОНЪЮКТУРАСИ - айрим бозорларда муайян холатларнинг мавжудлиги. Бозор конъюктураси муайян даврдаги бозор ҳолати, бозорда мувозанатнинг мавжудлиги ёки бузилганлиги билан характерланади. БОЗОР МУВОЗАНАТИ - бозордаги талаб ва таклифнинг миқдори ва таркибий жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор мувозанати издан чиққан ҳисобланади. Талаб таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, бозор ўзининг меъёрдаги ҳолати, фаолиятини йўқотади. БОЗОР ФУНКЦИЯЛАРИ - бозор бажарадиган иқтисодий вазифалар. Унга, асосан қуйидагилар киради : 1) Товар айирбошлаш орқали ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаш ; 2) Истъемол буюмларни ва хизматларни аҳолига етказиб бериш орқали халқ фаровонлигини ошириш; 3) Нархларнинг ўзгариши орқали талаб ва таклифни бир-бирига мослаштириш, пулни товарлар билан таъминлаб, пул муомаласини барқарор бўлишига эришиш ; 4) Давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва бошқалар. БОЗОР қОНУНЛАРИ - пул воситасида бозорда товар айирбошлашнинг моҳиятини ифода этувчи, уни бошқариб турувчи объектив иқтисодий қонунлар. Улар жумласига талаб ва таклиф қонуни ҳамда пул муомаласи қонуни киради. БРОКЕР - (ингл.broker)- маҳсулот, қимматбаҳо қоғозлар, валюта сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги расмий даллол. Ўзи ёки мижозлар номидан келишувлар, шартномалар тузиш ҳуқуқига эга шахс. БЮДЖЕТ - (ингл.budget-сумка)- давлат, корхона, муассаса ва шу кабиларниинг маълум муддат учун олдиндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим , даромад - буромад сметаси. БЮДЖЕТ ТАқЧИЛЛИГИ - бюджет даромадлари билан харажатларининг номувофиқлиги бўлиб, харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши тушунилади. БЮДЖЕТ БАЛАНСИ - харажатлар ва даромадларнинг тенг бўлишидир. ВАЛЮТА ВАЛЮТА - ( итал. valuta. лат. valere- қадрланмоқ, қиймат )- мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг типи (олтин, кумуш, қоғоз, пул)га тенглаштирилган тўлов воситалари. ВАЛЮТА КУРСИ - мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган баҳоси. В.К. қатъий белгиланган ва ўзгариб турадиган турлари мавжуд. ВАЛЮТА КОНВЕРТИРЛАШУВИ - унинг бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушунилади. ВЕКСЕЛЬ - (нем.Wechsel, айнан-айирбошлаш)- қарз мажбуриятлари хусусида ёзма ҳолда берилган махсус кўринишдаги қимматбаҳо қоғоз. қарз берган томон векселда кўрсатилган муддат тугаши билан қарзни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ГАРОВ - олинган қарз эвазига ёки мажбуриятнинг, ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдирилган омонат. ГАРОВ ШАҲОДАТНОМАСИ - савдо ва тижорат операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган мол-мулкни қарздор томонидан гаровга қўйилиши ҳақидаги кредит ҳужжатидир. ГИПЕРИНФЛЯЦИЯ - ҳаддан ташқари инфляция, нарх-навонинг шиддат билан ўсиши, пул қадрининг ғоят тез пасайиши, пул топишга интилишнинг минимал даражага келиши билан ифодаланади. Г. шароитида нарх-навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ - давлат томонидан корхона ва ташкилотларга муайян маҳсулот турини тайёрлаш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва илмий - тадқиқот характеридаги маълум ишларни бажариш учун бериладиган топшириқ. ДАВЛАТ МУЛКИ - жамиятдаги мулкчилик шаклларидан бири. Давлат мулки икки йўл билан пайдо бўлади: 1) хусусий мол-мулкни миллийлаштириб давлат қўлига олиш; 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИқАРИШ - бу давлат мулкини мулкчиликнинг ҳар хил мулк шаклларига айлантириш демакдир. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ - давлат мулки бўлган ва унинг назорати остида фаолият кўрсатувчи корхоналар ҳисобланади. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ - давлат томонидан ўз функцияларини амалга ошириш учун сарфланадиган марказлаштирилган пул фондидир. ДАВЛАТ ҚАРЗИ - давлатнинг ўз фуқаролари, корхона ва ташкилотлар, шунингдек хориж мамлакатларидан қарзи. Манбаига қараб ички ва ташқи ДҚ га бўлинади. ДЕБИТОР - (лат.debitor-қарздор)- бирор идора, ташкилот ва шу кабилардан қарздор бўлган шахс ёки ташкилот. ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗИ - корхона, ташкилотларнинг жўнатган товари учун олиниши керак бўлган ҳақи ёки ҳали олинмаган товар учун тўланган пул. ДЕВАЛЬВАЦИЯ - (лат.де-олд қўшимча, бу ўринда пасаймоқ маъносида ва лат. Valeo- қиймат)- мамлакат савдо тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорида миллий валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда миллий пул бирлиги қийматининг расмий равишда пасайтирилиши. ДЕМОНОПОЛИЗАЦИЯ - (лат. De-ажр атиш, бекор қилиш-олд қўшимчаси, юнон. mono- танҳо ва poleo-сотаман)-соғлом иқтисодий беллашувга йўл бериш мақсадида якка ҳоким корхоналар ва бирлашмалар ўрнига ўзаро рақобатлашувчи кўплаб корхоналарни тузиш. Д. икки йўл билан амалга оширилади : 1) йирик монопол мавқедаги бирлашмалар, компаниялар тарқатилиб, улардан мустақил корхоналар ажралиб чиқади ; 2) якка ҳоким корхона, бирлашма ёки компаниялар сақланган ҳолда улар билан рақобат қила оладиган корхона ёки бирлашмалар ташкил этилади. ДЕКЛАРАЦИЯ - 1) ҳукумат, ташкилот, фирма номидан расмий эълон қилинган баёнот; асосий принципларни тантанали эълон қилиш; 2) божхонада Д.- қимматбаҳо буюмларни, маҳсулотларни чегарадан олиб чиқишда ва қимматбаҳо пакетларга, бандеролга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжатда пакет мазмуни, қиймати кўрсатилади: 4) солиқ Д.-даромаднинг миқдори, манбаи, мулк ҳажми ва бошқалар хусусида солиқ тўлаш учун ёзилган ариза. ДЕМПИНГ - (инг.dumping-ташлаш)-бозорни эгаллаш ва ундан рақобатчиларни сиқиб чиқариш мақсадида маҳсулотларни сотув нархига нисбатан арзонга сотиш. ДЕПОЗИТ - 1) банк ва ташкилотларга жойлаштирилган пул ва қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар); 2) қарздорнинг қарз берган ташкилотга суд маҳкамаси орқали ўтказган пул ёки қимматбаҳо қоғозлар миқдори. ДЕФИЦИТ - камёб, ноёб, 1) бирор- бир нарсанинг етишмаслиги ; 2) сарф-харажатларнинг даромаддан ортиши, зарар. ДЕФЛЯЦИЯ - (лат. deflatio-нуфламок)-инфляция даврида чиқарилган муомаладаги қоғоз пул миқдорини камайтириш. Давлат томонидан молия ва пул-кредит тадбирларини қўллаш орқали амалга оширилади. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ - оилавий мулкка асосланувчи, оила аъзолари ёки қариндошларнинг биргаликда меҳнати билан ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган товар хўжалигидир. ДИВИДЕНД - акционер, акция эгасининг даромади ; акционерлик жамияти фойдасининг бир қисми. ДИЛЕР - (dealer) -ўз ҳисобига биржа ёки савдо воситачилиги билан шуғулланувчи ишбилармон. ДОТАЦИЯ - ташкилот, корхоналарга давлат томонидан бериладиган ёрдам пули, моддий ёрдам, қўшимча тўлов. Асосан зарарни қоплаш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.
Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling