Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР УЧУН ТЎЛОВ
- ер, сув, қазилма бойликларидан фойдаланганлик учун корхона даромадидан давлат бюджетига тўланадиган тўлов, жорий нормативлар бўйича белгиланади. Ушбу маблағлар, биринчи навбатда, табиат муҳофазаси тадбирларига сарфланади. ТАДБИРКОРЛИК - амалда қабул қилинган қонунлар доирасида корхона, фирма ташкил қилиш, фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш (ёки хизмат кўрсатиш) билан шуғулланувчи фаолият. Тадбиркорлик фаолияти бир ёки бир неча хусусий ва ҳуқуқий шахслар мулкларини ёки қарзга олган мулк, тўлов воситаларини ишга солиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг соҳиблари: 1) республика фуқаролари; 2) бир гуруҳ фуқаролар (меҳнат жамоалари ва бошқалар); 3) чет эллик фуқаролар ёки хусусий шахслар; 4) республика фуқароси бўлмаган шахслар (ўз ваколатлари доирасида); 5) қўшма мулк эгалари. ТАДБИРКОР - иқтисодий ресурсларини бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишилар. Бундай хислатлар тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. ТАЛАБ - маълум вақтда нархларнинг маълум даражасида сотиб олиш мумкин бўлган товарлар хизматлар миқдоридир.Талаб пул билан таъминланган эҳтиёждир. ТАЛАБ ҚОНУНИ - маҳсулот нархи билан сотиб олинаётган товар миқдори ўртасида бўладиган тескари ёки қарама - қарши боғлиқликнинг мавжудлигидир. ТАКЛИФ - ишлаб чиқарувчилар маълум вақт ичида ишлаб чиқаришга қодир бўлган нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган маҳсулотлар миқдоридир. ТАКЛИФ ҚОНУНИ - нарх билан сотишга чиқарилаётган товарлар ўртасидаги бевосита яъни тўғридан-тўғри боғлиқликдир. ТАКЛИФ ЭГИЛУВЧАНЛИГИ - нарх ўзгаришига нисбатан таклифнинг ортиб бориши. ТАРИФ СЕТКАСИ - иш тоифалари нисбатига қараб иш ҳақи тўлаш. ТАРИФ СТАВКАСИ - тегишли иш тоифасига эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради. ТЕНДЕР - бирор бир ишни амалга ошириш учун эълон қилинган танлов. Харидор ёки буюртмачи энг аввало танлов эълон қилиб, танлов шартлари билан таништиради. Танловда иштирок этиш ниятини билдирган фирмалар, корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини - тендерларни буюртмачига кўриб чиқиш учун юборишади. ТОВАР ХЎЖАЛИГИ - (бозор) бу товар ишлаб чиқаришга асосланган ва бозор орқали ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминловчи, иқтисодиётни ташкил қилишнинг ижтимоий шаклидир. ТОВАР - бозордаги олди-сотти орқали айирбошланадиган меҳнат маҳсули. Т. ўзини ишлаб чиқарувчиларининг эмас, балки бозорда сотиш орқали бошқаларнинг талаб-эҳтиёжини қондириш учун яратилади. Т. истеъмол қиймати- бу унинг кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир, алмашув қиймати эса унинг бошқа бир товарга алмашина олиш хусусияти, қиймат хусусиятидир. ТОВАР БЕЛГИСИ - муайян фирма товарларига қўйиладиган белги. ТБ (савдо маркаси) фақат маълум фирмага тегишли бўлади ва уни бошқа фирмалар ўз товарларига қўяолмайдилар. ТОВАР БИРЖАСИ - бир ёки бир неча хил товар билан улгуржи савдо-сотиқни амалга оширувчи тижорат корхонаси, бозор иқтисодиёти инфраструктурасининг ажралмас қисми бўлиб, корхона ва ташкилотлар ўртасидаги олди-сотти алоқаларини олиб боради. ТБ икки гуруҳга бўлинади :1) очиқ биржа, бунда унинг аъзолари билан бир қаторда бошқа тадбиркорлар ҳам савдо қила олади ; 2) ёпиқ биржа, бунда фақат биржа аъзоларигина битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўладилар. ТОВАРЛАШГАН ХИЗМАТ - товар сифатида олди-сотти қилинувчи хизматлар, яъни пулли хизматлардир. ТУРМУШ ДАРАЖАСИ - одатда аҳоли истеъмол қиладиган ҳаётий неъматларнинг миқдори ва сифатига асосланади. Бу моддий неъматлар таркиби жуда ҳам хилма-хил. ТД кўрсаткичлари яхлит тизими шакланган бўлиб, унга туғилиш, ўлиш ва бошқа демографик кўрсаткичлар, ҳаётнинг санитария-гигиена шарт-шароитлари, озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, иш билан бандлик, меҳнат шароити, аҳолининг даромадлари ва харажатлари, нарх- наво даражаси, транспорт воситалари, дам олишни ташкил этилиши, ижтимоий таъминланганлиги, инсон эркинлиги каби кўрсаткич билан белгиланади.
Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling