Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
ОБЛИГАЦИЯ
- қимматбаҳо қоғознинг бир тури, қарз мажбурияти. қарз олган шахсни О.ни сотиб олган шахсга тўлаши лозим бўлган ёзиб қўйилган қийматга олдиндан белгиланган фоиз ҳисобидаги йиллик тўловининг миқдорини белгилаб беради. О.лар бўйича даромад ютуқлар кўринишида махсус тираж ўйинларида ёки купон кўринишида тўланиши мумкин. ПАССИВ - бухгалтерияда баланснинг буромад, харажат, чиқим қисми; корхона, муассаса ва шу кабиларнинг мажбурият ва қарзлари мажмуи. ПАТЕНТ - (лат. patens-гувоҳнома, ёрлиқ)- 1) хусусий тарзда тадбиркорликнинг бирор бир тури билан шуғулланишга рухсат берувчи гувоҳнома, тегишли ҳужжатлар асосида молия органлари томонидан берилади; 2) илмий кашфиёт ва ихтирога муаллифликни тасдиқловчи гувоҳнома. П. давлат томонидан патентлаштирилади. ПОЛИС - (фр.police, итал, pollissa-тилхат)-шахсий ёки мулкий суғурта шартномаси тузилгани ва унинг шартлари ҳақидаги ҳужжат. ПУЛ - (фр.protectionnisme, лат.protection-ҳимоя) ҳамма товарлар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент бўлган махсус товар, бозор иқтисодиётининг асосий воситаси. ПУЛ ТИЗИМИ - товар муомиласининг ривожланишининг натижаси бўлиб, давлатлар томонидан қонунчилик асосида мамлакатда пул муомаласини ташкил этиш. ПУЛ МУОМАЛАСИ - нақд пул бўлиб, товарлар айланиши ва нотоварлар ҳаракати, тўлов ва ҳисоблар учун хизмат қилади. Айнан бир жараёнинг доимо бир хилда такрорланишидир. ПЕНСИЯ - фуқаролар кексалик ёшига етганда ёки меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган тақдирда, оладиган пул таъминоти. ПРИВАТИЗАЦИЯ - қ. хусусийлаштириш. ПРОТЕКЦИОНИЗМ - миллий иқтисодиётни бошқа давлатлар билан бўладиган рақобатдан божхона тўсиқларини жорий қилиш, мамлакатга чет эл товарлари, хизмат турлари ва капиталларини кириб келишини чеклаш йўли билан ҳимоя қилиш ва сақлашга йўналтирилган.
РЕКЛАМА - (фр.reclame)-товар ёки кўрсатиладиган хизмат тўғрисидаги холис ахборот, уларни кўпроқ сотиш мақсадида харидорларга уларнинг хоссалари, афзалликлари ва сотиб олиш шартларини етказиш. Р. махсус фирмалар орқали амалга оширилади ва юқори даромад манбаи ҳисобланади. РЕНТАБЕЛЛИК- (нем.rentabel-фойдали, даромадли)-фойда олиш даражаси. Р. маълум давр мобайнида олинган фойда миқдорининг шу даврда сарфланган асосий ишлаб чиқариш фондлари ва оборот воситалари қиймати йиғиндисига ёки маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари- таннархга нисбати сифатида фоизларда ҳисобланади. РЕСТРИКЦИЯ - ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг нархларини ошириш, кўп фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришни, олди-сотдини, экспортни чеклаш. Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling