Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ
УЛГУРЖИ БАҲО
- корхоналар ёки мол етказиб берувчиларнинг катта миқдордаги ўз маҳсулотини бошқа корхона ёки ташкилотга кўтарасига сотадиган баҳолари. УСТАМА - 1) пул ҳисобида маош устига қўшиб бериладиган қўшимча; 2) қўшимча равишда, такроран, яна; 3) маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлмаган, фақат уни тарқатиш билан боғлиқ бўлган, қўшимча равишда сарфланадиган (меҳнат, харажат ва шу кабилар). УСЛУБИЯТ - иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг тамойиллари, қонун-қоидалари, ҳодисалари тизимидир. УКЛАД- иқтисодий фаолият юритишнинг муайян шакли бўлиб, мулкчиликнинг бирор бир шаклига асосланади, ўзига хос иқтисодий муносабатлар, қонун-қоидалар амал қиладиган хўжалик типидир. М: майда товар хўжалиги. УЧЁТ - ҳисоблашиш, руйхатга олиш йўли билан нарсаларнинг борлигини аниқлаш ; ҳисоб-китоб.
ФЕРМЕР - қишлоқ хўжалик корхонасининг эгаси. Мустақил иш юритувчи -тадбиркор. ФИРМА - инглизча (firm , firm’s Ftrade name) сўзларидан олинган бўлиб, тижорат мақсадларини кўзловчи корхона, компания ва бошқа хўжалик ташкилоти деган маънони англатади. ФОЙДА - 1) бирор кимса ёки нарса учун бўладиган наф, манфаат; 2) даромаднинг харажатга нисбатан фарқидан ташкил топган сумма, маблағ , даромад; 3) қарзга берилган пулдан фойдаланилганлиги учун қарздордан қарз берувчи (кредитор) оладиган қўшимча пул, ҳақ. ФОНД - давлат, корхона, фирмаларнинг бирор-бир мақсад учун мўлжалланган пул воситалари ёки моддий бойлиги, маблағлари. ФОНД БИРЖАСИ - қимматбаҳо қоғозлар билан савдо-сотиқ қилиш мақсадида тузилган, доимо фаолият кўрсатиб турувчи биржа. Ф.Б. нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат : вақтинча бўш маблағларга қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиб, уларни муомалага киритиш, қимматбаҳо қоғозларнинг бозор нархини аниқлаш; турли тармоқлар, корхоналар ўртасидаги капиталнинг айланишини таъминлаш ва бошқалар. ФРАНЧАЙЗА - фойдаланиш учун тайёр корхона, фирма ёки машҳур фирма маҳсулотининг савдо маркасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилувчи бизнес юритиш усули. ФЬЮЧЕРС ОПЕРАЦИЯЛАРИ - биржаларда амалга ошириладиган савдо-сотиқ операциялари. Бу операциялар шартнома тузилганидан сўнг ишлаб чиқариладиган ёки етиштириб бериладиган маҳсулотлар бўйича амалга оширилади. Одатда, ушбу шартнома тузилгандан сўнг буюртмачи бажарувчига аванс тариқасида маълум суммани ўтказиб беради. Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling