Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚИММАТБАҲО (ҚИММАТЛИ) ҚОҒОЗЛАР
- ҲОМИЙ -қ. спонсор. Иқтисодий луғатга қўшимчалар
ЎЗГАРУВЧАН ТАЛАБ
- эркин бозорда маҳсулот нархини маълум бир фоизга ўзгариши, талабнинг неча фоизга ўзаришини белгиловчи кўрсаткич. У баҳоларнинг ўзгариши ва уларнинг даражаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида кенг қўлланилади. ҚИММАТБАҲО (ҚИММАТЛИ) ҚОҒОЗЛАР - эгаларига даромад келтирадиган ҳамда турли активларга (сертификат, акция, облигация ва бошқа) бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат. К.К. аниқ, реал капитални қоғозда ифодалайди. К.К. ларнинг қуйидаги турлари мавжуд: вексель, чек, акция, облигация, сертификат, турли муассаса, ташкилот ва идораларнинг (банк, хайрия ва ишонч фондлари) қонунда кўзда тутилган ҳолларда маблағ билан таъминлайдиган ишонч қоғозлари. ҚОНУН - 1) объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида,, киши онгидан ва ихтиёридан ташқарида доимий бўлган зарурий ички, муҳим, такрорланадиган боғланиш, муносабат; 2) давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий норма ва муносабатларни белгиловчи расмий қоида; 3) бажарилиши шарт, мажбурий бўлган, норма, қоида тусига кирган талаб, топшириқ ва шу кабилар. ҲОМИЙ -қ. спонсор. Иқтисодий луғатга қўшимчалар Иқтисодий луғатга қўшимчалар бўлимида, юқорида келтирилган луғатга кирмай қолган бирқатор долзарб ва бугунда кўп қўлланадиган ибораларнинг таърифи келтирилган. Актив
бинолар, банк омонатлари ва қимматли қоғозларга сармоялар, патентлар; 2) корхонанинг моддий ва номоддий қийматларини акс эттирувчи бухгалтерлик баланси қисми (гудвилл); ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига мувофиқ гуруҳлаштирилган воситаларнинг таркиби, жойлаштирилиши ва фойдаланилишини характерлайди; 3) баъзи баланс турларида даромадларнинг ҳаражатлардан ошииши (тўлов баланси ва ҳ.к.). Аудит
Мисол учун, молия ҳисоботи аудити бу – корхона ҳисобот тизимини (бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби) текширилаётган ҳисоботнинг реал хўжалик фаолиятига мувофиқлиги ҳақида мустақил хулоса чиқариш мақсадида текшириш. Бугунги кунда аудит вазифалари компания хўжалик фаолиятини текшириш доирасидан четга чиқади. Масалан, ташқи аудиторлар вазифаларига операцион аудит — компанияга бошқарув масалаларида маслаҳатлар беришга ўхшаш фаолият (маркетинг бўйича ишларни баҳолаш, компания таркиби самарадорлигини баҳолаш ва ҳ.к.), шунингдек, фаолиятга мувофиқлик аудити – компания фаолиятининг юқори турувчи органлар ёки қонунчилик меъёрларига мувофиқлигини текшириш (меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаларини белгилашда минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинганлигини текшириш, тузилган шартномаларнинг юридик талабларга жавоб бериши ва ҳ.к. баҳо бериш) кабилар киради. Бухгалтерлик ҳисоби, ҳисоботлар, солиққа тортиш масалалари бўйича экспертиза, маслаҳатлар, корхона ва тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолияти таҳлилини ҳам аудит билан боғлашади. Аудитнинг буюртмачилари кўпинча корхона хўжалик фаолияти натижаларидан манфаатдор шахслар, масалан, хўжалик субъектининг мулкдорлари, кредиторлари, сармоядорлари бўлади. Аутсорсинг Аутсо́рсинг (инглизча outsourcing: (outer-source-using) – ташқи манба / ресурсдан фойдаланиш – компаниянинг шартнома асосида маълум бизнес-жараёнлар ёки ишлаб чиқариш функцияларини тегишли ихтисосга эга бошқа компанияга хизмат кўрсатиш учун бериши. Бирмарталик, эпизодик, тасодифий характерга эга бўлган ва бошланиш ва тугаш билан чегараланган сервис ва қўллаб-қувватлашдан фарқли равишда, одатда узоқ муддатли шартнома асосида алоҳида тизимлар ва инфраструктуранинг иш қобилиятини тўхтовсиз қўллаб қувватлаш мақсадларида аутсорсингга берилади (1 йилдан кам бўлмаган муддатга).
Аутсорсинг ёрдамида ҳаражатларни иқтисод қилишнинг асосий манбаси корхона умумий самарадорлигини кўтариш ва янги йўналишларни ривожлантириш ёки юқори даражада диққат талаб қилувчи йўналишларни ривожлантиришга эътибор қаратишга имкон берувчи тегишли ташкилий, молиявий ва инсон ресурсларини бўшатиш ҳисобланади. Сальдо
Бизнес режалаштириш - бу мақсадлар ва қайсидир белгиланган ва ишлаб чиқилган ҳаракатлар дастури воситасида унга етиш йўлларини белгилаш. Бу ҳаракатларга амалга ошириш жараёнида ўзгаришлар киритилиши мумкин. Режалаштириш жараёнида дастурий хужжат (бизнес-режа), бизнес-операцияларни амалга ошириш дастури тузилиб, унда фирма, товар, уни ишлаб чиқариш, сотиш бозорлари, маркетинг, операцияларни ташкил қилиш ва уларнинг самарадорлиги ҳақида маълумотларни жамланади. Стратегия - бу комплексли бошқарув режаси бўлиб, у компаниянинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаши ва ҳаракатлар мувофиқлиги, истеъмолчиларни жалб қилиш ва қониқтириш, муваффақиятли рақобат ва глобал мақсадларга етишни таъминлаши керак. Стратегияни ишлаб чиқиш жараёни ҳар қандай кўринишга эга бўлиши мумкин бўлган ривожланиш ва фаолият йўналишларини синчковлик билан ўрганиш ва ўзлаштириладиган бозорлар, хизмат кўрсатиладиган эҳтиёжлар, рақобат усуллари, жалб қилинадиган ресурслар ва бизнес моделлари умумий йўналишини танлашдан иборат. Бошқача қили айтганда, стратегия компания томонидан ривожланиш йўллари, бозорлар, рақобат усуллри ва бизнес юритишни танлашн билдиради. Облигация - bonds) қимматли қоғознинг (қарздолик мажбуриятининг) тури бўлиб, унга кўра эмитент облигация эгасига ушбу қимматли қоғознинг номинал қийматини жойлаштириш муддати тугагандан кейин тўлаб бериш мажбуриятини олади, шунингдек, облигациянинг номинал қиймати фоизи шаклида олдиндан белгиланган ҳажмда даромад олиш ҳуқуқини ҳам бериши мумкин. Жойлаштириш шартларига боғлиқ ҳолда облигация номинал баҳосидан паст нархда ҳам сотилиши мумкин, бу ҳолда даромад сотув нархи ва облигациянинг номинал қиймати орасидаги фарқ сифатида ҳисобланади. Облигациялар молия қуроли бўлиб, унинг ёрдамида давлат ва муниципал (маҳаллий) органлар, шунигдек, корхоналар молия ресурсларини жамлайдилар. Айни пайтда давлат ва маҳаллий заёмлар облигациялари энг ҳавфсиз ҳисобланади. Чунки улар ҳокимият томонидан кафолатланади ва тегишли мулк билан таъминланади. Облигация эгаси бўлиш жамиятни бошқариш хуқуқини бермайди. Облигациялар номли ва тақдим қилинувчига бўлиши, эркин алмашинувда ёки чекланган алмашинувда бўлиши мумкин. У ёки бу облигация қандай шартга жавоб беришига қараб қуйидаги тоифаларга бўлиниши мумкин: ҳавфсизлик даражасига қараб – кафолатланган облигациялар ва таъминланмаган облигациялар; сотиб олиш (ёпиш) шартларига кўра – серияли облигациялар. Улар босқичма-босқич, сериялар бўйича, маълум соат интерваллари билан ёпилади. Ординар облигациялар – улар бир вақтнинг ўзида белгиланган санасида ёпилади. Муддатидан илгари ёпиш имкониятига кўра: муддатидан илгари ёпиш ҳуқуқи бўлган облигациялар, улар эмитентнинг ташаббусига кўра олдин белгиланган санадан илгари сотиб олиниши мумкин; компенсация қилиндиган облигациялар, уларэгасининг истагига кўра ҳар қандай вақт нақд пулга эркин алмаштирилиши мумкин; конвертация қилинадиган облигациялар. Улар мижознинг истагига кўра ўша эмитентнинг ўзи томонидан чиқарилган бошқа қиматли қоғозларга (қоидага кўра, акцияларга) алмаштирилиши мумкин. фоиз ставкасини тўлаш механизмига кўра: фоиз тўловлари мулкдорга почта ёки бошқа алоқа воситалари ёрдамида бевосита мулкдорнинг ўзига етказилиб бериладиган шахсий номдаги облигациялар. Бунда мулкдорларнинг исмлари облигацияларнинг ўзида кўрсатилиши ва рўйхатга олиш китобига киритилиши лозим; тақдим қилинувчи облигациялар, уларга ҳаб бир белгиланган санада тўлов олиш учун купонлар илова қилинади. Белгиланган санада мулкдор купонни кесиб олади ва уни тўлашга тақдим этади. Облигациянинг қиматли қоғозлар бозоридаги курси талаб ва таклифдан келиб чиқади. Талаб ва таклифнинг шаклланишидаги энг муҳим омил – ушбу облигация келтирадиган фойда, олинган фоиз даражаси, муқобил пул омонатлари, шу жумладан, рақобатчилиар томонидан чиқарилган облигацияларнинг фойдалилик даражаси ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам ҳар бир вонкрет облигациянинг бозор баҳоси маълум вақтда унинг номинал нархидан юқори бўлиши ёки ундан қуйига тушиши мумкин. Биржа
Фонд биржаси орқали саноат объектлари асосий капиталига маблағ жалб қилинади, уларнинг марказлашиши амалга оширилади. Бу биржада акционерлик жамиятлари, шунингдек, давлат заёмлари облигацияларининг олди-сотдиси бзўйича битимлар амалга оширилади. Айнан шу биржада конкрет мамлакатлар иқтисдиёти ва сиёсатидаги (баъзан бутун дунёнинг) ўзгаришларга боғлиқ бўлган қимматли қоғозларнинг курслари шаклланади. Товар биржаси
Шунингдек, фрахт биржалари ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда фрахт хужжатлари (ташилаётган товарларнинг турли хилдаги суғурта мажбуриятлари) олди-сотдиси амалга оширилади. Валюта биржаларида эса, валюта (ҳорижий пуллар ёки девизалар (италянча divisa, ҳорижий валютада тўланиши керак бўлган вексель) ва ҳорижий депозитлар чеклари олди-сотдиси амалга оширилади. Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ)
ЯИМ иқтисодиёт ривожининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланиб, иқтисодий бирлик-резидентларнинг моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолиятининг натижаси ҳисобланади. ЯИМнинг номинал (мутлақ) ва реал (инфляцияни ҳисобга олга ҳолда) турлари мавжуд. Реал ЯИМда ЯИМнинг ўсиши қайси даражада нархларнинг ўсиши билан эмас, балки реал ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан белгиланиши ҳисобланади. ЯИМ истеъмол, сармоялар, давлат ҳаражатлари ва экспорт ҳажмларининг экспортни чиқариб ташлагандаги ҳосил бўладиган суммаси ҳисобланади. ЯИМ ҳар чорак ва бир йилда ҳисобланади. Девальвация
Расмий (очиқ) ва яширин девальвация турлари учрайди. Очиқ девальвация деб муомиладан қадрсизланган қоғоз пул бирликларини олиб қўйишга ёки пулларнинг амалдаги қадрсизланишига тўғри келладиган ҳамда у ёки бу ҳолда олтин билан алоқасини сақлаб турган барқарор кредит пулларига алмаштиришга айтилади. Яширин девальвация эса, давлат томонидан пул бирлигининг бўлиб ўтган пул қадрсизланишига мос равишда реал олтин таъминотининг қисқаришига айтилади. Айни пайтда илгариги пул бирликлари муомилада қолади. Девальвация миллий валютани инфляциядан кейин барқарорлаштириш усулларидан бири бўлиб, давлат органлари томонидан бажарилади. Демпинг
Демпингдан асосий мақсад, рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва ташқи сотув бозорларини эгаллаш ҳисобланади. Шу сабабли, баъзи ҳоларда бу амалиёт адолатсиз рақобат сифатида баҳоланиши мумкин. Бу ҳолда демпинг ҳам экспортер-фирма воситалари ёрдамида, ҳам давлат ёрдамида экспорт етказиб беришларини давлат бюджети маблағларидан субсидиялаш ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, кўпчилик ширкатлар демпингдан сотув нархлар ва устама даражасини қисқартириш ҳисобига солиқ тўловларини қисқартириш мақсадларида ҳам фойдаланишади. Бу солиққа тортишни минималлаштиришнинг турли схемаларини жорий қилиш имконияти билан боғлиқ бўлиб, унинг ҳажми устама даражаси ва корхона ялпи маҳсулоти билан тўридан-тўғри боғлиқ. Деноминация
Акциялар деноминацияси – эълон қилинган эски номиналдаги акциянинг ушбу компаниянинг бошқа номиналдаги акциясига алмаштирилиши натижасида АЖ томонидан илгари чиқарилган акциялар номиналининг ўзгартирилиши. Дивиденд
Оддий акциялар бўйича дивидент акционерлик жамияти фойдасига боғлиқ ҳолда ўзгаради, имтиёзли акциялар бўйича эса унинг номинал қийматига нисбатан илгари белгиланган фоиз ҳажмида тўланади. Дивиденд ҳам пул билан, ҳам мулк ва бошқа қимматли қоғозлар билан тўланиши мумкин. Оддий сўзлар билан гапирганда дивиденд - юридик шахс томонидан мулкдорлар фойдасига корхона фойдасини тақсимлаш билан боғлиқ тўловдир. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиблари, шунингдек, зарарларни қоплаш тартибини белгилаш компания таъсисчиларининг мутлақ ваколати ҳисобланади. Яъни дивиденд тўлаш ва унинг муддатлари ҳақидаги қарор фақат акционерлар томонидан қабул қилиниши мумкин.
Умумий йиғилиш олинган фойданинг бир қисмини дивиденд тўлашга, қолган қисмини эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгилаш, кўчмас мулк олиш, жамият фондларини яратиш ва толдириш, ижтимоий дастурлар ва ҳ.к.ларга ишлатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Сармоялар
Инкотермc (Incoterms – international commerce terms) товарларни ортиш, ташиш, тушириш ва суғурта қилиш билан боғлиқ ҳалқаро савдо шартларини англатувчи савдо иборалари. Иборалар Ҳалқато савдо палатаси томонидан белгиланган ва экспорт ва импорт қилувчиларнинг ҳалқаро савдо битимларида товарларни етказиб бериш учун тўловни амалга оширишни тартибга солишга тааллуқли барча ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини белгилайди. Кўпинча шартнома тузувчи томонлар тегишли мамлакатлардаги савдо юритиш шартлари ва амалиёти билан таниш эмас. Бу бир-бирини тушунмаслик, келишмовчиликлар ва суд даъволарига сабаб бўлиб, кўплаб вақт ва маблағ йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин. Инкотермснинг мақсади ташқи савдо соҳасида кенг қўлланиладиган ибораларни талқин қилишнинг ҳалқаро қоидаларини яхлитлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, ушбу идораларни турли мамлакатларда турлича тушуниш билан боғлиқ келишмовчиликларни бартараф қилиш, ёки ҳеч бўлмаса сезиларли даражада камайтиришга эришилади. FCA – «Франко ташувчик» (жой номи) ибораси сотувчи божхона тўловларидан ўтган товарни ҳаридор томонидан кўрсатилган ташувчига айтилган жойга қадар олиб бориб беришини билдиради. Қайд этиш керакки, етказиб бериш жойини танлаш ушбу жойда товарни тушириб олиш ва ортиш билан боғлиқ мажбуриятига таъсир қилади. Агар етказиб бериш сотувчининг биносида амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда ортиш учун сотувчи жавоб беради. Агар етказиб бериш бошқа жойга бўладиган бўлса, у ҳолда товарни ортиш учун сотувчи жавоб бермайди. FAS – «Кема бортигача франко» (ортиш порти номи) деганда, ушбу сониядан бошлаб товарни йўқотиш ва унга зиён етиши билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳаридор зиммасига тушиши тушунилади. FAS ибраси шартларига кўра, сотувчига товарни экспорт қилиш учун тайёрлаш мажбурияти юкланади. Шу билан «Инкотермснинг» ушбу 2000-йилги нашри олдингиларидан фарқ қилади. Илгариги нашрларда экспорт қилиш учун божхона тўловларини амалга ошириш ҳаридор зиммасига юкланар эди. FOB – «Франко борт» (ортиш порти номи) товар ортиш портида кема чегарасидан ўтгандан вақтдан бошлаб, сотувчи етказиб беришни бажарди деганидир. Бу, ушбу сониядан бошлаб товарни йўқотиш ва унга зиён етиши билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳаридор зиммасига ўтишини билдиради. FOB ибораси шартларига кўра, товарни экспорт қилиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар сотувчи зиммасига юкланади. CFR – «Қиймат ва фрахт» (етказиб бериш порти номи) ибораси ҳаридор товар ортиш портидаги кема чегарасидан ўтгандан бошлаб етказиб беришни амалга оширганлигини англатади. Сотувчи товарни айтилган портга етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражат ва фрахтни тўлаб беришга мажбур. Аммо, товарнинг йўқотилиши ва унга зиён етиши билан боғлиқ ҳамда товар ортилгандан кейинги бошқа барча қўшимча ҳаражатлар сотувчидан ҳаридорга ўтади. CIF – «Қиймат, суғурта ва фрахт» (етказиб бериш порти номи) ибораси ҳаридор товар ортиш портидаги кема чегарасидан ўтгандан бошлаб етказиб беришни амалга оширганлигини англатади. Сотувчи товарни айтилган портга етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражат ва фрахтни тўлаб беришга мажбур. Аммо, товарнинг йўқотилиши ва унга зиён етиши билан боғлиқ ҳамда товар ортилгандан кейинги бошқа барча қўшимча ҳаражатлар сотувчидан ҳаридорга ўтади. Аммо, CIF ибораси шартларига кўра, сотувчига ҳаридор фойдаси ва товарни ташиш пайтида йўқотиш ва ёнга зиён етиши ҳавфига қарши денгиз суғуртасини сотиб олиш мажбурияти юкланади. CIF ибораси шартларига кўра, сотувчига товарни экспорт қилиш бўйича божхона тўловларини амалга ошириш мажбуриятлари ҳам юкланади. CPT – «Фрахт/ташишга ...гача ҳақ тўланган (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи товарни унга айтилган етказиб берувчига қадар етказиб беришини билдиради. Бундан ташқари, сотувчи товарни айтилган жойга қадар етказиб бериш билан боғлиқ барча ҳаражатларни тўлайди. Бу, ҳаридор, товар етказиб берувчига топширилгандан кейин унинг йўқолиши ёки зиён етиши билан боғлиқ барча ҳавфларни ўз зиммасига олади, деганидир. Бунда “етказиб берувчи” деганда товарни шартнома асосида темир йўл, автомобиль, ҳаво йўли, денгиз орқали ва ички сув йўли ёхуд ушбу транспортлардан аралаш фойдаланган ҳолда ўзи етказиб беради ёки етказиб беришни ўз бўйнига олади. Товар келишилган жойга бир неча етказиб берувчилар томонидан ташиб берилган ҳолда, ҳавф уларнинг биринчисига берилган пайтда ўтади. СРТ ибораси шартларига кўра, сотувчи зиммасига товарни экспорт учун божхона тозалаши вазифаси юкланади. CIP – «Фрахт/ташув ва суғурта ...гача ҳақ тўланган (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи товарни унга айтилган ташувчига етказиб беришини билдиради. Бундан ташқари, сотувчи товарни айтилган жойга қадар етказиб бериш билан боғлиқ барча ҳаражатларни тўлайди. Бу, ҳаридор товарни шундай йўл билан етказб бериш биланб боғлиқ барча ҳавфлар ва қўшимча ҳаражатларни зиммасига олишини билдиради. Аммо CIP шартларига кўра, сотувчига шунингдек, товарни ҳаридор фойдасига ташиш пайтида йўқотиш ва зиён етиш ҳавфидан суғурта қилиш мажбурияти ҳам юкланади. Товар келишилган жойга бир неча етказиб берувчилар томонидан ташиб берилган ҳолда, ҳавф уларнинг биринчисига берилган пайтда ўтади. DAF – «Чегарагача етказиб бериш» (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи божхона тозалашидан ўткадилган ҳали туширилмаган товарни экспорт учун тақдим этганда, лекин ҳали ташиб келинган траспорт воситасида ҳаридор ихтиёрига чегарада у кўрсатган нуқта ёки жойда товарнинг импорт учун қўшни мамлакат божхона чегарасига қадар етказиб беришни амалга оширганлигини билдиради. “Чегара” деганда экспорт мамлакати чегарасини ҳам қўшган ҳолда ҳар қандай чегара тушунилади. DES – «Кемадан ташиб бериш» (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи божхона тозалашидан ўтмаган товарни импорт учун ҳаридор ихтиёрига айтилган етказиб бериш портидаги кема бортида тақдим қилган ҳолда етказиб беришни бажарганлигини билдиради. Сотувчи товарни у туширилганга қадар, айтилган портга етказиб бериш бўйича барча ҳавф ва ҳаражатларни зиммасига олади. DEQ – «Пристандан етказиб бериши» (етказиб бериш порти номи) ибораси шартларига кўра, импорт учун божхона тозалашидан ўтмаган товар ҳаридор ихтиёрига айтилган порт пристанида тақдим қилинган пайтдан бошлаб етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажарган ҳисобланади. Сотувчи товарни пристанга етказиб бериш ва тушириш билан боғлиқ барча ҳаражатлар ва ҳавфларни зиммасига олиши керак. DEQ ибораси ҳаридорга товарни импорт учун божхона тозалашидан ўтказиш, импорт билан боғлиқ бошқа солиқлар, божжлар ва бошқа йиғимларни тўлаш мажбуриятини юклайди. DDU – «Бож тўлашсиз етказиб бериш» (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи божхона тозалашидан ўтмаган, трасипрт воситасидан туширилмаган товарни ҳаридор ихтиёрига айтилган портда тақдим қилишини билдиради. Ҳаридор товарни ушбу жойга ташиб келиш билан боғлиқ барча ҳаражат ва ҳавфларни, етказиб берилаётган мамлакатда импортдан олинадиган ҳар қандай йиғимларни истисно қилган ҳолда, ўз зиммасига олиши керак. Бундай йиғимлар, шунингдек, у импорт учун божхона тозалашидан вақтида ўта олмаганлик билан боғлиқ барча бошқа ҳаражат ва ҳавфларни ҳаридор ўз зиммасига олади. Товарни тушириш ва қайта ортиш мажбурияти, ҳавфлари ва ҳаражатлари етказиб бериш учун танланган жой кимнинг назоратида эканлигига боғлиқ. DDP – «Божни тўлаш шарти билан етказиб бериш» (етказиб бериш порти номи) ибораси сотувчи божхона тозалашидан ўтган ва ташиб келиган транспорт воситасида туширилмаган товарни ҳаридор ихтиёрига айтилган портда тақдим қилишини билдиради. Сотувчи товарни ташиш билан боғлиқ барча ҳавф ва ҳаражатларни, шу жумладан, етказиб бериш мамлакатга импорт қилиш учун барча йиғимларни ҳам, ўз зиммасига олиши керак. EXW ибораси сотувчига минимал мажбуриятлар юкласа, DDP ибораси сотувчининг максимал мажбуриятларини билдиради. Вертикал қўшилишлар (вертикал интеграция) – Қўшилиш тури бўлиб, бунда бир компания, саноатнинг шу тармоғидаги, лекин ишлаб чиқариш циклининг бошқа босқичида бўлган бошқа компанияни сотиб олади. Масалан, сотиб олинаётган компания сотиб олаётган компаниянинг етказиб берувчиси ҳисобланади. Манба:Bizplzn.uz Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling