Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
ЧАКАНА БАҲО
давлат ва кооператив савдоси, деҳқон бозорида истеъмол молларини сотилиш нархлари. ЧАКАНА САВДО - савдо-сотиқ тармоқлари орқали аҳолига истеъмол молларини сотиш. ЧЕК - белгиланган кўринишдаги пул ҳужжати, 1) банкдаги ўз ҳисобидан муайян пул миқдорини Ч.да кўрсатилган шахсга бериш ёки унинг ҳисобига пул ўтказиш бўйича ёзма топшириқ. Чек икки кўринишда бўлади: а) олувчининг номи ёзилган чек; б) кўрсатувчига берилган чек. ЧЕКЛАНГАН МАСЪУЛИЯТ - маълум чегара доирасида чекланган масъулият. қарз мажбурияти ёки ўзига бирор бир ҳужжатга имзо чекилаётганда масъулиятни муайян доираларда чекловчи шартни, пунктни киритиш. ЭКСПОРТ - товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капитални мамлакат ташқарисига чиқариш. ЭЛЕКТРОН ПУЛ - ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида амалга ошириш учун қўлланиладиган электрон карточка, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади. ЭМБАРГО - чет эл товарларини киритиш ёки чиқариш, олиб чиқиб кетишни давлат томонидан таъқиқлаш ёки чет давлатга қарашли мулкни вақтинча тўхтатиб туриш, таъқиқлаш. ЭМИССИЯ - муомалага банк билетлари, пул ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш, давлатнинг эмиссия банклари томонидан амалга оширилади. Э. асосан давлат бюджетидаги камомадни тўлдириш, издан чиққан пул муомаласини тиклаш мақсадида ўтказилади. ЭРКИН НАРХЛАР - талаб билан таклиф нисбатига боғлиқ бўлган нархлар. ЭРКИН ИқТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР - қўшма тадбиркорлик ҳудудлари, хориж капиталини эркин амал қилиши учун ажратилган махсус ҳудуд, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилади. ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР - инсоният ҳатти-ҳаракатлари ва хўжалик фаолияти натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар. Я
ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - (ЯММ) маълум муддат (одатда бир йил) ичида мамлакатда ишлаб чиқарилган ва бевосита истеъмолчиларга тушадиган пировард маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммасидан иборат. Энг муҳим ва синтетик иқтисодий кўрсаткичлардан иборат бўлиб, ўз таркибига меҳнат воситалари сарфларини қоплаш фондини (яъни реновацияга ишлатиладиган амортизация миқдорини) ва миллий даромадни олади. ЯММ муайян нархларда ифодаланади, унга нарх таркибига кирувчи билвосита солиқлар ва номоддий тармоқ кўрсатган хизматнинг қиймати ҳам киради.
Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling