Аванс бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ. к. Автаркия
Download 89.66 Kb.
|
Иктисодий ЛУГАТ
САВДО АГЕНТИ
- бир ёки бир қанча корхоналар товарларини шартнома асосида сотадиган вакил. САВДО УЙИ - савдо корхонасининг махсус тури, ихтисослашган ёки сертармоқ бўлади. Ихтисослашган СУ айрим товарлар билан, масалан, уст кийим, оёқ кийими, газлама ва ҳоказолар билан универсал (сертармоқ) СУ ҳар хил товарлар билан савдо қилади. САЛЬДО - (итал.saldo-ҳисоб.қолдиқ)- қолдиқ, маълум бир муддатда кирим ва чиқим орасида вужудга келган фарқ; бухгалтерияда- дебет ва кредит, умумий актив ва пассив ўртасидаги тафовут, фарқ; халқаро савдода- экспорт ҳамда импорт ўртасидаги фарқ. САНАЦИЯ - давлат ёки йирик банк ёрдамида катта корхона ва фирмалар синишининг олдини олиш чора-тадбирлари. СЛИП - биржа фаолиятида акцияга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат (сертификат). Ушбу ҳужжатда акцияга тегишли тор доирадаги баъзи маълумотлар (циркуляцияга рухсат олинган, акция конкурент томонга тегишли эмас ва бошқалар) келтирилган бўлади.
СОЛИҚЛАР - давлатнинг корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан ундирадиган пул маблағлари, миллий даромадни иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт вазифаларига мувофиқ тақсимлаш ва қайта тақсимлашни таъминловчи молия механизмининг муҳим воситаларидан бири, давлат томонидан тартибга солинади. СОФ ФОЙДА - корхона молиявий фаолияти натижасида кўрилган даромаддан маҳсулот таннархи ва солиқлар ҳисобланганидан сўнг корхона ихтиёрида қолдирилган фойда. СОФ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - (СММ) -ялпи миллий маҳсулотдан амортизация ажратмалари суммасини чегириб ташлангандан қолган қиймат суммаси. СПОНСОР - (ингл.sponsor)-биронта тадбир ёки фаолиятни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатувчи пулдор, обрў-эътиборли шахс, фирма, корпорация, ташкилот ва бошқалар. СУПЕРМАРКЕТ - харидорнинг ўз-ўзига хизмат қилишига асосланган кенг тармоқли магазин. С. товарларнинг ҳамма турлари билан, жумладан, импорт товарлар билан савдо қилади, харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма асосида харидор манзилига етказиб беради, бошқа товарларни сотиб олишга кўмаклашади ва бошқа шунга ўхшаш хизматларни кўрсатади. СУЗИБ ЮРУВЧИ ИНФЛЯЦИЯ - бунда нархлар тез ўса бошлайди, йилига 10 фоиз атрофида ўсиши кузатилади. СТАГФЛЯЦИЯ - (лат.stagno-«ҳаракатни сўндираман» ва inflatio-«шишмоқ», «пуфланган») - иқтисодий танглик билан инфляциянинг биргаликда юз беришидир. СТАГНАЦИЯ - иқтисодиётни турғунлик ҳолига тушиб қолишидир.
Download 89.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling