Авестода одоб-ахлоқ масаласи бердияр Балтабаевич Сапаров


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana17.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1521791
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
avestoda-odob-ahlo-masalasi

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804 
Academic Research, Uzbekistan 899  www.ares.uz 
яхши - ёмон нарсани тушуниб, англай бошлашини, уларнинг мурғак қалбида 
Эзгулик ва Ёмонлик тушунчалари шаклланишини ота - боболаримиз теран 
англаганлар ва фарзандлари қалбида яхшилик уруғини ўстиришга ҳаракат 
қилганлар. Ана шу ўлмас ғоялар маданий ёдгорлигимиз “Авесто”да ниҳоятда 
таъсирли ва асосли қилиб тасвирланган. “Болалар,- дейилган тарихий манбада,- 
ёш пайтиданоқ дарахт ўтқазиш, уй- рузғор қуроллари ясаш, ерга ишлов бериш ва 
чорва билан шуғулланишга ўргатилиши шарт”. 
(“Авесто”. 
Ясна,19,43,68-Ҳотлар,-18,22,57,63,76,86,96 
бетлар)
Муқаддас манбада , юқорида номлари келтирилган юмушларни бажариш шарт 
қилиб қўйилган, мажбурий воситаларга айлантирилган.
Аждодларимиз томонидан меҳнат доимо улуғланиб келинган, чунки 
меҳнат барча бойликларнинг асоси, ҳамма тўкинчиликнинг сабабчиси, бутун ноз 
- неъматларнинг яратувчисидир. Меҳнат энг аввало жуда катта тарбиявий 
воситадир. “Яхшилик,- дейилган илоҳий китобда,- меҳнат қилиши, ўз қўллари 
билан моддий ноз - неъматлар яратиши лозим”. Аксинча меҳнат қилмаётганлар 
танқид остига олинган, улар энг паст одамлар қаторига қўшилганлар. Айни 
вақтда дангасалардан бараканинг қочиши уқтирилган. “Меҳнат қилмайдиган 
одам,- дейилган “Авесто”да,- сен ҳақиқатан ҳам тиланчилар қаторида ёт 
эшикларга таъзим қилиб, абадул- абад бош эгиб туражаксан”. Ҳақиқатдан 
ҳам сенинг ёнингдан турли хил зироатларни олиб ўтадилар, бу ноз- 
неъматларнинг барчаси меҳнат қилаётган, тўқ фарован яшаётган хонадонга 
насиб этади. Абадул - абад шундай бўлажак! 
“Инсон,- дейилган “Авесто”да,- чорванинг кўпайишига, яйловларнинг 
гуллаб- яшнашига ёрдам берган тақдирдагина, деҳқончилик ва суғориш 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling