Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet12/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Автоматдан ут очиш холатлари
Курол командирнинг командасига кура ёки жанговар топширик. бажарилиши мобайнида мустакил тарзда укланиши мумкин. Автоматни уклашдан олдин, ут очиш вазияти ва шароитларига караб, ут очиш холати кабул килинади.
Куролни уклаш учун саклагич утказгичини унг кулнинг бош бармоги билан пастга биринчи холатга автоматик равишда ёки иккинчи холатга — якка тарзда ут очиш учун келтирилади.
Нишонга тугри мулжалланиш учун ут очиш масофасига кура мулжаллагичнинг холатини урнатиш нилни тугри тутиш ва ут очиш (2—3 дона патрон) лозим.


Қуролларнинг кўришини текшириш ва мўлжаллагичларни ростлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- улар қисмга келганида;
- қурол таъмирланганидан ва унинг уришига таъсир этадиган қисмлари алмаштирилганидан кейин;
- отиш пайтида ўқлар (гранаталар) нишондан жиддий четга олгани аниқланганида;
- қурол сақлашга жойлаштирилганида;
- жанговар вазиятда – имконият туғилишига қараб вақти-вақти билан.
Бундан ташқари, ҳар бир отишдан олдин мўлжаллагичларни ростлаш тавсия қилинади.
Қуролларнинг уришини текшириш ва мўлжаллагичларни ростлашдан олдин қуролларни, мўлжаллагичларни синчиклаб кўрикдан ўтказиш ва зарур ҳолда уларни таъмирлаш зарур.
Қуролларнинг уришини текшириш уриш нуқталарининг сочилиши ва ўртача уриш нуқтасининг ҳолати белгиланган меъёрларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бундай меъёрлар ҳар бир қурол тури учун тегишли қўлланма, йўриқнома ва техник тавсифларда кўрстилади.
Қуролларнинг уришини текшириш ва уларни нормал урадиган ҳолатга келтириш взвод (батарея, гуруҳ) командири томонидан отиш майдончасида (директрисада, отиш шаҳарчасида) очиқ, шамолсиз ҳавода, ёпиқ тирда ёки отиш майдончасининг шамолдан тўсилган участкасида нормал ёруғликда ўтказилади (мўлжалга олиш мосламаларига тўғридан–тўғри қуёш нури тушмаслиги ва улар ялтирамаслиги керак).
Тўғридан–тўғри бошлиқлар, шу жумладан қисм командири қуролларнинг уришини текшириш, мўлжаллагичларни ростлаш ва нормал урадиган ҳолатга келтириш қоидаларига қатъий риоя қилинишини кузатиб боришлари шарт.
Қуролларнинг уришини текшириш ва уларни нормал урадиган ҳолатга келтиришда ўқ узиш, қоидага кўра, бўлим командирлари томонидан танлаб олинган ҳарбий хизматчилар томонидан, уларга бириктирилган қуроллардан ёки моҳир мерганлар (мўлжалга олувчи-операторлар) томонидан амалга оширилиши, бунда қурол устаси (техниги) зарур асбоблари билан ҳозир бўлиши керак.
Ҳозирги замон жангида фақат ўз вақтида нормал урадиган ҳолатга келтирилган қурол-аслаҳалар ва мўлжаллагичларни ҳамиша ростланган ҳолатда сақлаш йўли билан жанговар вазифаларни муаффақиятли бажариш мумкин.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling