Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet13/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Ўт очишни амалга ошириш
Ўт очиш қуйидагиларни ўз ичига олади: мўлжални танлаш ва ўзгартувчини керакли ўт очиш турига қўйиш, автомат қўндоьини елкага тираш, нишонга олиш, тепкини босиш ва ўқ отиш давомида автоматни ушлаб туриш. Ўқ отиш командасида қуйидагилар кўрсатилади: ким отиши, нишон, мўлжал, ўт очиш тури ва нишонни мўлжалга олиш нуқтаси. Масалан: «Фалончига, кўкрак нишонига қарата, 3, биттадан, нишон остига қарата - ЎТ ОЧ».
Мўлжални ўрнатиш учун автоматни ўзига яқинлаштириб, ўнг қўлнинг бош ва кўрсаткич
бармоқлари билан хомут қисгичини босиб, уни олд қисми мўлжал планкасининг керакли чизиьига мослангунча силжитилади. Мабодо, доимий мўлжал доимий («П») айтилган бўлса, уни тўьри турганлиги текширилади.
Ўзгартувчини керакли ўт очиш турига ўрнатиш учун уни эгик жойидан ўнг қўлнинг бош бармоьи билан пастга, биринчи ъолатга - автоматик отиш учун, иккинчи ъолатга - биттадан отиш учун туширилади.
Автоматни елкага тираш учун нишонни кўздан қочирмаган ъолда чап қўл билан автоматнинг цевёсидан ёки ўқдонидан, ўнг қўл билан эса, пистолет ушлагичдан ушлаб, қўндоқнинг таги елкага тўлиқ тушмагунча ўзига тортилади. Кўрсаткич бармоқ отиш тепкисига қўйилади. Бунда қўл тирсаклари елка кенглигида ерга қўйилади, бош бир оз олдинга эгилади, бўйин зўриқтирилмасдан, ўнг юз қўндоққа ёпиштирилади.


Ётиб отганда қўндоқни тираш ва автоматни ушлаб туриш:


а-чап қўл билан цевёдан ушлаб; б-чап қўл билан ўқдондан ушлаб
Қўндоқнинг таги ўрта қисми билан елкага тўла-тўкис тушиши керак. Қўндоқ тиралганини тўьри-нотўьрилиги билиш учун ўнг қўл елка баландлигида ён томонга узатилади. Агар қўндоқни тираш нотўьри бажарилган бўлса, унда қўл кўтарилганда қўндоқ пастга ёки тепага сийьаниб кетади.
Мўлжалга олиш битта кўз билан амалга оширилади. Қайси кўз билан мўлжалга олиш муаммоси бошқарувчи кўзни аниқлаш билан ечилади. Бунинг учун қоьоз бўлагида 2,5 - 3 сантиметрли диаметрдаги доира қилинади ва олдга узатилган қўлда қоьоз тик ъолда, бошни эса қимирлатмасдан ушланади. Кейин иккала кўз билан доиралар орқали ёруь фонга ўрнатилган нишонга қаралади. Сўнгра навбат билан ўнг ва чап кўзлар юмилади ва нишон кузатилади. Агар чап кўзни юмганда нишон кўринса, ўнг кўзни юмганда эса нишон қоьоз ортига беркинса ва кўринмаса, унда отувчининг бошқарувчи кўзи бўлиб ўнг кўз ъисобланади ёки аксинча.
Мўлжалга олиш учун бошқарувчи кўз билан мўлжалнинг кесиги орқали мушкага шундай қараш керакки, мушка кесикнинг ўртасида, унинг тепаси эса нишон планкаси гривкасининг тепа қисми билан тенг бўлиши, яъни тўьри мушка бўлиши керак (48-расм,б). Нафасни чиқармай ушлаб турган ъолда тирсаклар, зарур бўлса, гавда ёки оёқларни силжитиб, тўьри мушкани нишонга олиш нуқтасига тўьриланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсаткич бармоқнинг биринчи пайи билан отиш тепкиси босилади.
Мўлжалга олишда мўлжал планкасининг гривкаси горизонтал ъолатда бўлишига эътибор бериш керак. Автоматни ўнгга (чапга) оьиб кетиши ўқларнинг ъам ўнгга (чапга) кетишига сабаб бўлади.
Отиш аниқлигини йўқотмаслик учун узоқ вақт давомида мўлжалга олиш тавсия қилинмайди. Мабодо, мўлжалга олиш жараёни баъзи-бир сабабларга кўра чўзилиб кетса, яхшиси мўлжалга олишни бироз тўхтатиб, кўзларга 5 - 10 сония дам берган мақулроқ.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling