Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet5/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Ствол қутисининг қопқоғи (13-расм) ствол қутисида жойлашган автоматнинг қисм ва механизмларини ифлосланишдан сақлайди.
Нишонга олиш мосламалари (14-расм) автоматдан турли масофалардаги нишонларга қарата ўт очишда уларни мўлжалга олиш учун хизмат қилади. У мўлжал ва мушкадан иборат.


14-расм. Нишонга олиш мосламалари:


а-мўлжал; б-мушка асоси; 1-мўлжал колодкаси; 2-пластик пружина; 3-мўлжал планкаси; 4-хомут; 5-ғўлача ушка билан; 6-мушкани сақлагич
Мўлжал қуйидагилардан иборат: мўлжал таглиги, ясси пружина, мўлжал планкаси ва хомут.
Мўлжал планкаси мўлжалга олиш учун ариқчали гривка ва пружинали қисгич (заўелка) ёрдамида белгиланган ҳолатда хомутни ушлаб туриш учун мўлжалланган ўйиқлар (вқрез)га эга. Мўлжал планкаси бирдан ўнгача рақамланиб, бўлиб чиқилган ва «П» ҳарфи зарб этилган. Рақамларнинг ҳар бири масофанинг юзлаб метрига тенгдир. «П» (постояннқй - доимий мўлжал) 300 метрга тенг масофани билдиради ва мўлжалнинг 3 рақамига мос келади.
Кечаси автоматдан отиш учун гривка ва мушкага ўзи ёнар мосламалар (насадка) ўрнатилади, шунингдек, тунги мўлжаллар ишлатилади.
Мушка ғўлачага (полозок) қотирилган, ғўлача эса мушка асосига маҳкамланган. Ғўлача ва мушка асосида мушканинг ҳолатини белгиловчи чизиқлар (риски) босилган.
Қўндоқ ва пистолет ушлагич автоматдан отганда қулай бўлишини таҳминлайдилар.
Газ поршенли затвор рамаси (15-расм) затвор ва зарбли-отиш механизмини ҳаракатга келтириш учун хизмат қилади.

15-расм. Газ поршенли затвор рамаси:


1-затвор учун канал; 2-сақлагич бўртма; 3-автоспуск ушлагичини туширувчи бўртма; 4-ствол қутисининг қайрилмаси учун кесик жой; 5-ушлагич; 6-қайтарувчи бўртма учун кесик жой; 7-фигурали ботиқ; 8-газ поршени


16-расм. Затвор:
а-затвор негизи; б-зарбдор; в-чиқариб ташлагич; 1-етакчи бўртма; 2-чиқариб ташлагичнинг ўқи учун тешик; 3-чиқариб ташлагич учун ботиқ; 4-гилза туби учун ботиқ; 5-жанговар бўртма; 6-қайтаргувчи бўртма учун узунасига кесик жой; 7-чиқариб ташлагич пружинаси; 8-чиқариб ташлагичнинг ўқи; 9-шпилка
Затвор (16-расм) патрон кириш жойига патронни етказиш, ствол каналини беркитиш, пистонни чақиш ва гилза ёки патронни чиқариб ташлаш учун хизмат қилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling