Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet4/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Қайтарувчи механизмни бириктириш. Ўнг қўл билан қайтарувчи механизм затвор рамасининг каналига киргизилади. Қайтарувчи механизмни қисиб, йўналтирувчи стержен олдинга сурилади ва бироз пастга туширилиб, унинг ўкчаси (товони-пятка) ствол қутисининг ўйиқларига киргизилади.
Ствол қутиси қопқоғини бириктириш. Ствол қутиси қопқоғининг олд томони мўлжал таглигининг ярим ой шаклидаги ўйиқ қисмига киргизилади. Қайтарувчи механизм йўналтирувчи стерженининг дўнг қисми ствол қутисидаги тешикка киргунча ўнг қўлнинг кафти билан қопқоқнинг орқа қисми олд томонга ва пастга босилади.
Тепкини жанговар взвод (шайлик)дан чиқариш ва автоматни сақлагичга қўйиш. Автомат 450 бурчак остида ушланади, отиш тепкиси босилади ва ўзгартувчи энг юқори ҳолатга кўтариб қўйилади (сақлагичга қўйилади).
Шомпол бириктирилади.
Пенал қўндоқ остидаги жойга солинади (10-расм). Ашёларнинг барчаси пеналга жойланади, унинг қопқоғи беркитилади ва пенални туб томони билан қўндоқ остидаги жойга, унинг қопқоғи беркилгунча, итариб киргизилади.
Қўндоғи йиғиштириладиган автоматнинг пенали ўқдон халтасининг чўнтагига солиб қўйилади.
Автоматга ўқдонни бириктириш. Автоматни чап қўл билан қўндоқ бўйинчаси ёки цевёдан ушлаб, ўнг қўлда ўқдонни ствол қутисининг туйнугига киргизилади. Шунда ўқдоннинг таянч дўнги ствол қутисидаги ушлагич (қулф-заўелка)га кириши керак.
Автоматни йиғишда унинг қисмларидаги рақамлари ствол қутисидаги рақамлар билан солиштирилади, улар бир-бирлари билан мос келишлари керак.

Автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш учун 12-норматив ўрнатилган,унга кўра:


“аҳло” -13 сония “яхши” -14 сония “қониқарли” – 17 сония
Нотўлиқ қисмларга ажраган автоматни еғиш учун ўрнатилган 13-нормативга кўра
“аҳло” -23 сония “яхши” -25 сония “қониқарли” – 30 сония
Калашников автоматини ишлаш тамойили.
Ствол (11-расм) ўқ парвозини йўналтириш учун хизмат қилади. Ствол ичида чапдан юқорига ўнгга айланасига тўртта ўйиқ (нарез) қилинган. Улар ўққа айлана ҳаракат бериш учун хизмат қилади. Ўйиқлар орасидаги оралиқ майдон, сатх (поля), иккита қарама-қарши майдонлар орасидаги масофа эса ствол калибри деб аталади.
Ствол каналидаги патроннинг кириш қисми силлиқ, текис ишланган бўлиб, гилза шаклига эга. Ствол каналининг бу қисми патронник (патрон кирадиган жой) деб юрити-лади. Патрон кирадиган жойдан ствол каналининг ўйиқ қисмига ўтиш жойи ўқ кириш қисми дейилади.
Ствол ташқи томонининг уч қисмида резба, мушка асоси, газ бўлма (камера)си, улаш муфтаси, мўлжал таглиги (колодка прицела) ва патрон кириш жойининг кертигида (срез) чиқариб ташлагични илиниши учун кесик (вқрез) бор. Газ бўлмаси ствол канали билан газ ўтиш тешиги орқали туташган.


11-расм. Ствол:


а-умумий кўриниши; б-патроннинг кириш жойининг кесмаси; в-стволнинг кесмаси; 1-мўлжал таглиги; 2-улаш муфтаси; 3-газ бўлмаси; 4-газ ўтиш тешиги; 5-мушка таглиги; 6-резба; 7-патрон кирадиган жой; 8-ствол понаси учун кертик; 9-ўқ кирадиган жой; 10-ўйиқлар қисми; 11-майдон (сатх); 12-ўйиқлар


Ствол қутиси (12-расм) автоматнинг қисм ва механизмларини бирлаштириш, ствол каналини затвор билан беркитишни таҳминлаш ва отиш олдидан затворни қулфлаш учун хизмат қилади. Ствол қутиси ичида зарбли-отиш механизми жойлашган.

12-расм. Ствол қутиси:


1-кўндаланг кесик жой; 2-узунасига кесик жой; 3-қайрилиқлар; 4-йўналтирувчи бўртма; 5- белдамчи; 6-қайтарувчи бўртма; 7-кесиклар; 8-ўқдон қисгич.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling