Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet71/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Нагрузка постоянная - доимий оғирлик - 3.4. бандга қаранг.
Нагрузка приведенная - келтирилган оғирлик - ҳисоблаш вақтида йўлда ҳаракатланувчи барча автомобиллар ғилдираги (ўқи)даги оғирликларнинг ҳисобга келтирилган автомобиль ғилдираги (ўқи)га тўғри келадиган шартли оғирлик.
Нагрузка статическая - статик оғирлик - 3.4. бандга қаранг.
Напряжение допускаемое - рухсат этилган кучланиш - йўл тўшамасини рухсат этилган кучланиш бўйича ҳисоблашда қўлланиладиган, чегаравий (хавфли) деб эътироф этилган кучланиш қийматини умумий захира коэффициентига бўлиш йўли билан аниқланадиган кучланишнинг меъёрий қиймати.
Напряжение от нагрузок - оғирлик таъсиридан юзага келадиган кучланиш - йўлдан автомобиллар ёки бошқа транспорт воситалари ўтганда уларнинг статик таъсиридан йўл тўшамаси қатламларида юзага келадиган ва тарқаладиган кучланиш.
Напряжения суммарные - умумлаштирилган кучланишлар - ҳаракатланувчи транспорт воситаларидан тушадиган оғирликдан, атроф-муҳит ҳароратининг ўзгаришидан ва бошқа ташқи омиллар таъсиридан йўл тўшамаси қатламларида юзага келадиган ва йўл тўшамаси ўлчамларини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кучланиш.
Напряжения температурные - ҳарорат кучланишлари (ҳарорат таъсиридан юзага келадиган кучланиш) - йўл тўшамаси- нинг тузилмавий қатламларида об-ҳаво ҳарорати (иқлим, об-ҳаво таъсири) ёки бошқа ҳароратли омиллар (мисол учун, реактив самолётнинг газ оқими таъсири) натижасида юзага келадиган кучланиш.
Несущая способность - кўтариш қобилияти - йўл пойи ва йўл тўшамаси тузилмавий қатламининг якка оғирлик таъсиридан юзага келадиган кучланишларга қаршилик кўрсата олиш даражаси, тегишли тузилмавий қатламнинг мустаҳкамлигини тавсифлайди.
Осадка предельно допускаемая - рухсат этилган чегаравий чўкиш - қаттиқ бўлмаган йўл тўшамасининг чегаравий чўкиши, у ортганда оғирлик ва чўкиш орасидаги мутаносиб боғлиқлик бузилади ёки тўшаманинг қуйма қатламларида ёриқлар ҳосил бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling