Азиз болаларим


Download 0.57 Mb.
bet3/9
Sana15.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1094009
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12.Президент асари Методик қўлланма

КЕЧА КИМ ЭДИК?

Азиз ўқувчи, сиз бугун озод ва обод юртда яшаб, ҳар куни мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлмоқдасиз. Ҳолбуки, бундан 24 йил олдин бундай қулайлик ва имкониятларни хаёлга ҳам келтириб бўлмас эди.


Масалан, биз мустақилликка эришган дастлабки кунларда мамлакатимизда бир ҳафта-ўн кунга етадиган ун қолган, дўконларнинг пештахталари бўм-бўш, одамлар қаҳр-ғазаб ва саросимага тушган, қўрқув, хавотирда, эртанги кунига ишончи сўнган. Ҳатто лойсувоқ деворини оқлаб қўйишга ҳам ҳоли йўқ, уларнинг фикри фақат эртага болаларимни нима билан боқаман, бир бурда нонни қаердан топаман, деган оғир ўй-хаёл билан банд эди.
90-йилларда аграр ўлка бўлган, пахта яккаҳокимлиги авж олган Ўзбекистонга картошка, дон, сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотлари четдан олиб келинар эди. Ваҳоланки, бу маҳсулотларни ўзимизда, серҳосил далаларимизда етиштириш мумкин эди. Лекин етиштирилмаган. Бунинг сабабини мазкур китобдан билиб оласиз. Ҳозирги кунда 96 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари ўзимизда ишлаб чиқариляпти ва ўзимиздан ортгани четга экспорт қилиняпти.
2. Собиқ тузум даврида одамлар қишин-ёзин Москвадан келтирилган картошка, гўштга (ҳар ойда 2 килограммдан бериладиган, музлатилган, тошдан қаттиқ чандир этдан иборат) узундан-узоқ навбатга туришарди. Бу халқни мутеликда ушлаб туришнинг маккор усули бўлиб, унинг замирида Марказ бўлмаса, оч-яланғоч қоласизлар, деган мафкура яширинган эди.
Агар ўша пайтда Президентимиз кескин қаршиликлар, тайзиқ ва таҳдидларни енгиб, жасорат билан одамларга томорқа бериш тўғрисидаги қарорга имзо чекмаганида эди, вазият баттар чигаллашиб, Ўзбекистонда фуқаролар уруши бошланиб кетиши, мустақилликнинг тақдири хавф остида қолиши ҳеч гап эмасди.
Пахта иши”, “ўзбеклар иши” деган ғирт туҳматдан иборат зулм ва зўравонликлардан халқнинг қадди эгилган эди. Собиқ Марказдан юборилган, халқимиз ўртасида “десантчилар” деб ном олган Гдлян, Иванов каби терговчилар порахўр, жиноятчи, товламачи деган сохта айбловлар билан минглаб фуқароларимизни собиқ Иттифоқнинг турли шаҳарларидаги қамоқхоналарда азоб-уқубат тортишга маҳкум қилганди.
Азиз ўқувчи, китобда бу ҳақда мана бу мисол келтирилган: “Ўша пайтда Қашқадарё бўйича уч мингга яқин одам жиноий жавобгарликка тортилган эди. Уларнинг оиласи, бола-чақаси, ҳар бирининг камида 10 тадан яқин қариндоши борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, вилоятда 300 минг киши “десантчи”лардан зулм кўргани аён бўлади. Демак, шунча одам ҳаётдан, расмий ҳокимиятдан норози эди” (82-бет).
Умуман, тарихни англаш, кечаги мудҳиш ҳаётимизни тасаввур қилишга қаратилган фикрлар, аниқ мисоллар китобдан катта ўрин эгаллайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?”, “Тарих – бамисоли кўзгу” деб номланган бўлимларни ўқиб чиқишингиз кифоя, деб ўйлаймиз.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling