Азиз болаларим


АЁЛ ЗОТИ – ЯРАТГАННИНГ БУЮК МЎЪЖИЗАСИ


Download 0.57 Mb.
bet8/9
Sana15.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1094009
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12.Президент асари Методик қўлланма

АЁЛ ЗОТИ – ЯРАТГАННИНГ БУЮК МЎЪЖИЗАСИ

Президентимиз ўз китобида оналарга бўлган меҳр шу қадар самимият, куйинчаклик, жонкуярлик билан ёзилганки, уларни ўқир эканмиз, ўз халқини, миллат оналарини беқиёс меҳр-муҳаббат билан севган, бошига кўтарган ва ўз ўз ҳурмат эътиборини давлат сиёсатига айлантирган Президентгина бундай буюк ишларга қодир эканини ғурур ва ифтихор ила юрак-юракдан ҳис этамиз.


...Туну кун умрини далада ўтказиб, меҳнатдан бошқа нарсани билмаган, шу заминни замин қилган оддий деҳқонлар, бригадир ва звеночилар, ...пахтани қўшиб ёзиш, кимгадир пора бериш ёки пора олиш деган, одамнинг ақлига сиғмайдиган гуноҳларда айблаб, уларни судсиз- сўроқсиз ...қамаб қўйса бундай ноҳақликка чидаб бўладими ўзи?» – деб ёзади Президентимиз!
“Пахта иши”, “ўзбеклар иши” деган бўҳтон билан ноҳақ қамалган юртдошларимизнинг азоб-уқубатга тўла фожиаларига гувоҳ бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева ўша даврни бундай хотирлайди:
- Ўшанда қаҳратон қишнинг совуқ кунлари эди. Қишлоғимизда пахтачиликнинг устаси бўлган бригадирни пораҳўрликда, қўшиб ёзишда айблаб, каталакдек, бостирмага ўхшаш уйидан қамоққа олиш учун олиб кетаётганларига гувоҳ бўлганман. Ҳатто бир пой этигини кийишга улгурмаган бригадирни туртиб, итариб олиб чиқиб кетишаётганида орқасидан дод солиб бир пой этикни кўтарганча қор босган кўча ўртасида машинанинг ортидан чопиб фарёд кўтарган хотинининг изтироблари ҳали-ҳамон юрагимни ларзага солади. Фарзандлари ҳар куни йўқолиб қолган онасини ҳибсхона эшиги ёнидан топишарди. Бу кўргуликлар, мусибатлардан уч-тўрт ой ўтмаёқ сочлари оппоқ оқариб бирданига қартайиб қолган аёлнинг ҳасратли, дардли қиёфаси кўз олдимдан кетмайди.
Ортда қолган оғир йилларда мен ўзбек аёлларининг ўз ёри, ўз оиласига бўлган беқиёс вафо ва садоқатини айнан Қашқадарёлик опа-сингилларимиз тимсолида ўзим учун қайтадан кашф қилдим. Уларнинг улкан сабр-бардоши ва чидамини, бошига қандай оғир мусибат тушган бўлмасин, худо бор, ҳақиқат бор, деган умид билан яшагани, адолатга ишончи, оиласига меҳри, садоқати нақадар кучли бўлганини ўз кўзим билан кўрганман. ...Юзлари офтобда қорайиб кетган, қўллари меҳнатда қадоқ бўлган бу аёлларнинг қалби, юраги шунчалар гўзал, шунчалар беғубор эканини кўриб, дунёда ҳақиқатан ҳам ўзбек аёлига тенг келадиган аёл йўқ, деган фикрга яна ва яна бир бор ишонч ҳосил қилганман”.
Китобда Иккинчи жаҳон уруши даврида Ватан ҳимоясига отланган боболарга эъзоз руҳи уфуриб турибди. Шунингдек, фронт ортида қолган, эрлари, энди кучга тўлган норғул ўғилларини жангга кузатиб, урушнинг даҳшатли оғирликларини ўз елкасига олган, машъум қорахатлардан, юраги қонга тўлса ҳам товушини чиқармаган мушфиқ оналаримизнинг мунгли қиёфаси кўз олдимиздан ўтади. Битта маҳсулот
Хайринсо момо уч ўғлини урушга кузатиб, учаласидан ҳам бирин-кетин қорахат олди. Лекин уларнинг ҳалок бўлганига ишонмади, аза очиб, юрагида ёнаётган аланга-ўтни йиғлаб кўчага чиқармади, кўк киймади. Бутун умр ўғиллари бир четидан тишлаб кетган нонни кўзларига суртиб, фарзандларини кутишдан чарчамади. У кечаю кундуз тиқ этса, эшикка термулар, кечқурунлари дарвозани қиялатиб қўяр, ҳамиша ёстиғининг тагида бодом, ўрик, майизни халтачаларга солиб ўғиллари учун авайлаб асрарди. Момо тинмай каттакон боғидаги меваларни уздириб, араваларга юклатар, ҳарбий комиссариатга олиб бориб, урушга, фронтга жўнаттирарди. Уруш тугади, лекин баҳодир ўғлонлари қайтмади. Бироқ Хайринсо момо меваларни аравага ортиб, ҳарбий комиссариатга олиб боришдан тўхтамасди. Ҳарбий комиссариат раҳбарининг “Холажон, уруш тугади, меваларни қаерга жўнатаман, қайтиб олиб кетинг!” – деган сўзларига қулоқ солмасди. Фақат ўлимидан бир кунгина олдин қазоси етганини англади, аза очолмай қақраган кўзларидан чиққан ўкирик, йиғига яқинлари тоб беролмади. Ва ярим кечаси уларга васият қилди: “Эртага менга қўшиб ўғилларимга ҳам жаноза ўқитинглар!”
Юз минглаб ўзбек оналарининг фожиаси эди бу.
Ҳақиқат, тарих ҳақиқати болаларимиз учун сув ва ҳаводек зарур. Тарих ҳақиқатини тўлалигича кейинги авлодга етказиш ҳар бир инсоннинг келажак олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади... Эртага бизнинг ўрнимизга келадиган ёшлар ана шу тарих ҳақиқати билан қуролланиши лозим”.
Сиз Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она монументини зиёрат қилганмисиз? Ёки Қарши шаҳридаги «Эл-юрт таянчи» монументи, Тошкент шаҳрида Зулфияхоним, шоира Саидахоним тимсоли – буларнинг барчаси заҳматкаш, сабр-тоқатли, матонатли ўзбек аёлининг қаҳрамонлигига қўйилган ҳайкаллар...
Қани айтинг, қайси юрт Президенти ўз оналарининг мўътабар сиймоси, эҳтиромини шу қадар юксакка кўтарган, абадиятга муҳрлаган?!
Китобда мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 73,5 ёшни, аёлларимизники эса 75,8 ёшни ташкил этгани, оналар ва болалар ўлими 3 баробар, ногирон болалар туғилиш даражаси 2,5 баробар камайгани ва бундай ижобий натижаларнинг моҳияти чуқур очиб берилган. Ана шундай ютуқларимиз юртимизда аёлнинг жамият, давлат ҳаётидаги, оиладаги обрў-эътибори юксалди, у ҳақиқий қадр-қиммат топганига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling