Азиз болаларим


ХАЛҚ ИШОНЧИ – ЭНГ ОЛИЙ САОДАТ


Download 0.57 Mb.
bet2/9
Sana15.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1094009
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12.Президент асари Методик қўлланма

ХАЛҚ ИШОНЧИЭНГ ОЛИЙ САОДАТ


2015 йил 29 март куни юртимизда миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари, демократик тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Президентликка номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовга овоз берди.
Албатта, халқ ўз тақдири ва истиқболи, фарзандлари ва она юртининг келажагини ҳар кимга ҳам ишонавермайди. Фақат эл-юрт олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этадиган, Ватанга, унинг мустақиллигига хизмат қилишни энг олий шараф деб биладиган мард ва жасур, узоқни кўзлаб иш тутадиган йўлбошчига ишонади.
Шу маънода, Президентимиз Ислом Каримовнинг бўлиб ўтган сайловдаги ёрқин ғалабаси эл-юртимизнинг давлатимиз раҳбарига, мустақиллик йилларида унинг раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларга бўлган юксак ишончининг амалдаги намоёни бўлди. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобида ана ишончнинг туб илдизлари ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар асосида очиб берилган.
Азиз ўқувчи, сизга ўтилаётган бугунги дарснинг асосий мавзуси – мустақиллик.
1. Мустақиллик нима? Президентимизнинг китобида бу саволга аниқ жавоб берилади: “Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур” (71-бет).
2. Мустақиллик бизга, халқимизга нима берди? Бунинг жавобини ҳам мазкур китобдан топамиз: “Айнан мустақиллик иқтисодий ҳаётимизда собиқ Марказдан туриб режалаштирилган эскича маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, бирёқлама ривожланган носор иқтисодиётдан воз кечиб, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, хусусий мулкни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган қатъий ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб берди” (71-72-бетлар).
Бу сўзлар бутун ҳаётини Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги обрўъ-эътиборини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишдек эзгу мақсадларга бағишлаган, шу йўлдан мамлакатимизни дадил бошлаб бораётган буюк раҳбар, донишманд инсон томонидан айтилгани билан беҳад аҳамиятлидир.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling