B a s k e t b o L


Спорт танлови – кўп йиллик педагогик жараёндир


Download 4.95 Mb.
bet101/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Спорт танлови – кўп йиллик педагогик жараёндир. Кўп йиллик спорт тайёргарлиги тизими ўз мохияти ва мақсадига биноан кўп йиллик спорт танловини ўз ичига олади ва мазкур жараённи 4 босқичда амалга ошириши тақозо этади:
I. Дастлабки танлов – (9-10);
II. Спортчиларни ўйин ихтисослигига (функциясига) сараловчи махсус танлов (12-13);
III. Юқори жамоаларга танлов (16-18);
IV. Терма жамоаларга танлов.
Кўп йиллик спорт тайёргарлиги тизимида танлов жараёнини ташкилий тартиби қуйидаги блок-андозада берилган.
Болаларни дастлабки танловга тайёрлаш мактаб шароитида жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан амалга оширилади, ўқувчилар дастур асосида ва баҳоловчи машқлар, ҳаракатли халқ ўйинлари ёрдамида сараланиши мумкин. Мазкур сараловчи воситалар айнан баскетбол ўйинининг моҳиятига ниҳоятда яқин бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай воситалар тавсия қилинган адабиётларда кенг ёритилган. Дастлабки танловга тайёрлаш жараёнида ўқувчилар мунтазам тиббий курикдан ўтиб туришлари шарт. Бу тадбир қанчалик сифатли ва самарали амалга оширилса, шунчалик спорт мактабларида уюштириладиган танловни сифат даражаси юкори бўлади.
Дастлабки танлов. Дастлабки танлов одатда 3 босқичда амалга оширилади (14-андоза).
I-босқич. Тарғибот-ташвиқот ишларини уюштириб, ўқувчи болаларни қизиқтириш, жалб қилиш (суҳбат, маърузалар ўтказиш, баскетбол мусобақалари ҳақида фильмлар намойиш қилиш).
Кўргазмали мусобақалар уюштириш, таниқли спортчилар иштирокида суҳбатлар ўтказиш.






ДАВРЛАР







Бошланғич танлов

Кўп йилга мўлжалланган танлов

Жамоани тузиш танлови







Поғоналар




Спорт иқтисослигига ёндоштириш

Бошланғич тайёргарлик гуруҳига танлов

Спорт ихтисослигига танлов

Спорт такомиллашуви гуруҳига танлов

Спорт усталари жамоасига танлов

Терма жамоаларга танлов




БОСҚИЧЛАР

1-босқич

Тайёргарлик тадбирлари

Тайргарликни баҳолаш

Тайргарликни баҳолаш

Ўйин самарасини баҳолаш

Ўйинчиларни танлаш

Номзодларни танлаш

2-босқич

Наслга қараб чамалаш

Қобилятни баҳолаш

Ўйин ихтисослигига муносиблик

Такомиллашув даражасини баҳолаш

Асосий ўйинчиларни бирлаштириш

Ўйинчиларни бирлаштириш

3-босқич

Спорт турига караб чамалаш

Спотр турига муносиблиги хақида хулоса

Имкониятига караб чамалаш

Ўйин йўналишини баҳолаш

Маълум уйинга ўйинчиларни саралаш

Маълум уйинга ўйинчиларни саралаш



14-андоза.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling