B a s k e t b o L


Йиллик режалаштирув хужжати


Download 4.95 Mb.
bet98/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Йиллик режалаштирув хужжати. Йиллик режалаштирув истиқбол режаларининг асосий таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Ушбу хужжатда режалаштириладиган тадбирлар тайёргарлик даврлари ва босқичлар мақсади, моҳияти, муддати ҳамда йўналишига мувофиқ лойиҳалаштирилади.
Йиллик тайёргарлик 3 даврга – тайёрлов, мусобақа ва ўтиш даврларига бўлинади.
Тайёрлов даври умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ), махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) ва мусобақаолди тайёргарлик босқичларига бўлинади.
Мусобақа даври маҳаллий ва ҳалқаро мусобақалар тақвимига қараб мезо-ҳамда микроцикл босқичларига ажратилиши мумкин.
Ўтиш даври йиллик тайёргарлик ва мусобақалар мавсуми якунланганидан, токи янги мавсум – янги тайёргарлик цикли бошлангунга қадар давом этади. Ўйин даврида махсус-ихтисослаштирилган юкламалар хажми имкони борича камайтирилади. Бу давр шартли равишда уч босқичга бўлиниши мақсадга мувофиқ. Масалан: агар ўтиш даври 30 кунни ташкил этса, биринчи ўн кун давомида юкламалар (ихтисослаштирилмаган юкламалар: эркин югуриш, гимнастика, сузиш ва ҳ) хажми ва шиддати секин-аста камайтирилиши лозим.
Иккинчи ўн кунликда иш қобилиятини тикловчи, соғломлаштирувчи ва чиниқтирувчи воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Учинчи ўн кун давомида секин-аста иш қобилиятини фаоллаштирувчи машқлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Умуман ўтиш даврида асосий эътибор функционал имкониятларни ошириш ва биоэнергетик ресурслар заҳирасини жамлашга қаратилиш даркор.
Йиллик режалаштирув хужжатлари асосида, тезкор режалаштирув хужжатлари ишлаб чиқилиши зарур: ишчи режа, машғулот баённомаси ва машғулот жадвали.
Ушбу тезкор режалаштирув хужжатлари йиллик режада лойиҳалаштирилган барча жараёнларни янада аниқлаштиради ва аксарият ҳолларда жорий назорат натижаларига кўра машғулотлар хажми, шиддати, мазмуни, такрорланиши ва йўналишига қисман ёки тўлиқ ўзгартиришлар, қўшимча режаларни киритиши мумкин.
Йиллик тайёргарлик циклининг йиллик режасида 4 йилга тузилган истиқбол режасидан жой олган барча кўрсатгичлар янада аниқлаштирилади.
Жамоа тайёргарлигини режалаштириш учун одатда ўқув режаси, дастури ва ўқув машғулот материалларини ўзлаштириш жадвали тузилади. Ушбу хужжатларда акс эттириладиган машғулотлар юкламаси, шиддати, йўналиши, такрорланиши ҳам турли назорат ва расмий мусобақалар (назорат, синов, Кубок мусобақалари, чемпионатлар ва ҳ) йиллик тайёргарлик циклининг барча даврлари ва босқичларида қуйиладиган талаблар доирасида режалаштирилади.
Дастурда қуйидагилар эътиборга олиниши даркор:
1) назарий тайёргарлик: шуғулланувчиларнинг тактик тайёргарлигига билим, кўникма ва малакалар даражаси (хажми);
2) шуғулланувчилар эришадиган жисмоний тараққиёти, жисмоний тайёргарлиги ва техник маҳорати (меъёрий талаблар бўйича);
3) назарий машғулотлар мазмуни ва йўналиши;
4) тайёргарлик турлари бўйича ўтказиладиган амалий машғулотлар мазмуни ва йўналиши.
Дастурда ҳар бир босқич ва даврларга ҳамда мусобақаолди тайёргарлик цикллари бўйича қўйиладиган мақсад ва вазифалар ўзининг аниқ ифодасини топиши лозим.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling