B a s k e t b o L


Кўп йиллик спорт тренировкаси босқичлари ва шуғулланувчи баскетболчилар ёш гуруҳлари


Download 4.95 Mb.
bet95/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Кўп йиллик спорт тренировкаси босқичлари ва шуғулланувчи баскетболчилар ёш гуруҳлари






9-андоза.




10-андоза.


Йиллик тайёргарлик циклининг даврлари ва босқичлари




11-андоза.
Баскетболчилар спорт тренировкасининг умумий асослари”
мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Спорт тренировкаси терминологик ва мантиқий моҳияти нималар билан ифодаланади?


2. Спорт тренировкасининг мақсади ва вазифаларни тушунтириб беринг?
3. Спорт тренировкасининг услублари, воситалари ва принципларини батафсил изоҳлаб беринг?
4. Спорт тренировкасининг даврийлиги ва “спорт формаси” ҳақида қандай тушунчаларга эгасиз?
5. Тайёрлов, мусобақа ва ўтиш даврларининг мақсади, моҳияти ҳамда мазмуни қандай тушунчаларга эгасиз?
6. Тайёрлов даврининг қандай босқичлари бор ва уларнинг мазмуни нималардан иборат?
7. Спорт тренировкаси жараёнида иш қобилияти, уни тиклаш ва кучайтириш масалаларига батафсил изоҳ беринг.


14. БАСКЕТБОЛЧИЛАР ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ


14.1. Бошқарув жараёни ҳақида тушунча

Кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнида юқори малакали баскетболчилар ва баскетбол жамоасини тайёрлаш узоқ муддатли педагогик жараён бўлиб уни мураббий бошқаради. Бошқарув деганда бирор бир объектга мунтазам таъсир кўрсатиб, шу таъсир натижасида аниқ бир мақсадга эришиш учун ҳосил қилинган ўзгариш тушунилади. Спортда тайёрлаш жараёнига мураккаб динамик тузим сифатида қаралиб, уни бошқарувчи субъекти вазифасини педагог-мураббий, бошқарув объектлари вазифасини эса спортчилар, жамоалар ёки ўқув группалари бажаради.


Спорт тайёргарлиги тузимининг мураккаблиги шундан иборатки, у катта қисмдаги бир-бири билан боғланган ва бир-бири билан ҳаракат қиладиган жараёнлардан (техник, тактик, психологик ва бошқа) иборат.
Спорт тайёргарлиги натижасида спортчиларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши кузатилади. Бу жараён туганмасдир.
Спорт тайёргарлигини бошқаришнинг асосий фарқ қиладиган хусусияти шундан иборатки, бунда мураккаб, ўз-ўзини бошқарувчи одам объекти етади. Бу мураббийга спортчининг ўзини бошқариш қобилиятини ҳар хил йўл билан ривожлантириш вазифасини қўяди. Спорт тайёргарлигининг самараси тўғридан-тўғри спортчи ўзини бошқариш ва ўзини мукаммаллаштириш қобилиятига боғлиқ.
Мураббий-спортчи-жамоа-мураббий ўзаро узвий тизими доирасида олинадиган ахборот-маълумотлар мақсадли бошқарувга асос бўлиши даркор.
Бошқарувнинг муҳим шартларидан бири, бу спортчининг ўзини бошқариш ва ўзини мукаммаллаштириш қобилиятини фаол ривожлантиришга йўналтирилган ижодий ҳамкорликдан иборат.
Бошқарувнинг асосий вазифалари – машғулотларни режалаштириш ва ташкил қилиш, назорат қилиш ва қиёсий таҳлил қилиш билан ифодаланади. Буларнинг ҳаммаси бошқарувнинг даврийлигини ва тўхтовсизлигини таъминловчи ёпиқ ҳалқа ҳосил қилиб, бир-бири билан ўзаро ҳаракат қилади.
Бошқарув жараёни бир машғулот давомида ёки бир ҳафта давомида, босқичда, йиллик тайёргарлик цикллари бўйқлаб давом этади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling