B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
Тайёргарлик даври. Ушбу даврда қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:
1. Умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш; 2. Баскетбол уйинига хос куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик ва эгилувчанлик сифатларини янада шакллантириш; 3. Иродавий-рухий ва функционал имкониятларни (сифатларни) бойитиш; 4. Ўйин малакалари техникасини ўзлаштира бориш ва такомиллаштириш; 5. Тактик вазифаларни ҳал этиш; 6. Назарий билимни ошириш. Тайёргарлик даври ўз навбатида 3 босқичга тақсимланади: 1. Умумтайёргарлик босқичи, мазкур босқичда тайёргарликнинг барча турлари бўйича рухий-жисмоний-функционал базис (пойдевор) яратилади, барча жисмоний сифатлар шакллантирилади, хаётий зарур малакалар (чопиш, юриш, сакраш, тўхташ ва ҳоказо) такомиллаштирилади. Бу босқичда тайёргарлик турларига оид воситалар (машқлар) ҳажми қуйидаги нисбатда тақсимланади: Умум тайёргарлик босқичида машғулотлар ҳажми кўп, шиддати (машқларни ижро этиш тезлиги) секин бўлади. 2. Махсус жисмоний тайёргарлик босқичи. Ушбу босқич аксарият спорт формасини таркиб топишига бағишланади. Бу босқичда махсус жисмоний сифатлар (баскетболга оид куч-тезкорлик-чидамкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик, сакраш, сакрашга бўлган чидамлик) ривожлантирилади, рухий ҳислатлар (кўриш чуқурлиги, кўриш доираси, ирода, диққат, атроф-муҳит-вазиятни фарқлаш, тафаккур, ҳиссиёт ва ҳоказо) шакллантирилади. Тренировка машғулотларида ижро этиладиган машқлар ҳажми бироз камаяди, шиддати эса тезлашади. Тайёргарлик турлари хажми таҳминан қуйидаги нисбатда бўлади: 3. Мусобақа олди тайёргарлиги босқичи. Бу босқич шуғулланувчиларни тўғридан тўғри мусобақага тайёрлаш жараёни биланифодаланади. Тайёргарликнинг барча турларига оид машғулотларда қуйиладиган вазифалар баскетболчиларни мусобақа ўйинларига тайёрлашга йўналтирилади. Машғулотлар шиддати максимал даражага кўтарилади, хажми эса камаяди. Ушбу босқичда ўйинлар хажми ошади, жамоа қатор тайёрловчи турнирларда иштирок этиши мақсадга мувофиқ. Тайёргарлик турлари хажми жихатдан қуйидагига нисбатан тақсимланади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling